Симли арматура буюмлари
Олдиндан зўриқтириладиган конструкцияларнинг арматуралари алоҳида стерженлардан ёки симларни бирлаштириб тайёрланган арқонлар ва сим тутамлари сифатида тайёрланади.
Арқон арматура энг самарали таранглаштириладиган арматура ҳисобланади. Арқон арматура симлар тўпламидан ташкил топган бўлиб, ечилиб кетмайдиган қилиб эшилади. Арқон арматуранинг сиртиғадир–будир бўлганлиги учун бетон билан яхши боғланади. Арқон арматуранинг узунлиги чегараланмаганлиги учун йирик ўлчамдаги конструкцияларни ишлаб чиқариш имконини беради. Арқон арматуралар таранглаштириладиган арматура сифатида йирик иншоотларда қўлланилади.
1.1–расм. Пайвандланган тўр ва синчлар тури:
а ва б – ясси тўр; в – рулонли тўр; г ва д – ясси синчлар;
ж – фазовий синч, d1 – ясси синч бўлама стержени диаметр; d2 –ясси синчларни бириктирувчи стержендиаметри; 1 – қўшимча стерженлар; 2 – стерженлар пайванди.
Do'stlaringiz bilan baham: |