ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА УНИНГ ЎРНИ
Режа:
1. Mолия тушунчаси ва унинг вазифалари
2. Молия тизимининг соҳалари ва бўғинлари
3. Етакчи хорижий мамлакатларининг давлат молия тизими
“М о л и я”
арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида энг умумий тарзда “пул маблағлари” маъносини англатади
Бу сўз она тилимизда ишлатилишининг қуйидаги кўринишлари мавжуд
бирор шахс, оила, жамоа, муассаса, ташкилот ёки давлат тасарруфидаги пул маблағлари
шундай (молия) ишлар(и) билан шуғулланувчи давлат органи (сўзлашув тилида)
мақсадли пул фондларини ҳосил этиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи; пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, уларни сарф қилиш тизими
Араб тилидаги “мол”, яъни “бойлик, мулк; пул жамғармаси”, шунингдек, “молият”, яъни “пул маблағлари; солиқ” сўзлари ҳам молияга дахлдордир
М о л и я
Ўзининг луғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи французча “finance”, лотинча “financia” ва русча “финансы” сўзларининг эквиваленти ҳисобланиб, “даромад” ёки “тўлов” деган маъноларни ҳам англатади
Молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга
бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий товар-пул муносабатлари шароитида пайдо
бўлди
Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли
Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни таъминлаш ҳамда давлатнинг функциялари ва вазифаларини бажариш мақсадида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларга молия дейилади.
қийматнинг товар шаклидаги ҳаракатига боғлиқ бўлмасдан, аксинча, реал пулларнинг ҳаракатига боғлиқ бўлган, ҳуқуқий нормалар ёки бизнесни юритиш этикасига асосланган муносабатларнинг тақсимлаш характердалиги
пул маблағлари ҳаракатининг, одатда, бир томонлама йўналишга эга эканлиги
марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини яратиш (вужудга келтириш)
Муносабатларнинг давлат томонидан регламентация қилиниши (тартибга солиниши)
Давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари даражасида тузиладиган пул маблағлари фондлари марказлаштирилган фондлар, хўжалик субъектлари даражасида тузилган пул фондлари эса марказлаш-тирилмаган пул фондлари дейилади
Молияларнинг моҳияти унинг вазифаларида акс этади. Молиялар икки асосий вазифани бажаради: тақсимот ва назорат.
Тақсимот функцияси миллий даромадни тақсимлашда, яъни асосий ёки бирламчи даромадлар яратиш мобайнида ишлатилади. Уларнинг йиғиндиси миллий даромадга тенг. Асосий даромадлар миллий даромадни моддий ишлаб чиқариш қатнашчилари орасида тақсимлашда шаклланади.
Улар икки гуруҳга бўлинади:
Ходимлар ва ишчиларнинг иш ҳақи;
Моддий ишлаб чиқариш билан банд бўлган меҳнаткашлар ва фермерлар даромадлари;