Бактерияларнинг кўпайиши
.
Бактериялар учун оддий бўлиниш яъни
ҳужайрани тенг икки қисмга бўлиниши характерлидир ҳужайрани бўлиниши
оддатда ДНК молекуласининг тенг иккига бўлинишидан бир оз вақт ўтган
бошланади. Аввал cитоплазматик менбрананинг ҳужайраланиш икки
томонидан кўп ачиши кузатилади, сунгра ҳужайра ҳосил бўлади ва қиз
ҳужайралар бўлинади. Бактерия ҳужайралари турига, устириш шароитига
қараб жуда катта тезлик билан бўлинади: айрим турлар ўстириш шгароитига
қараб хар 15-20 минутда бошқалари хар 5-10 соатда, шундай бактериялар
борки бундан хам тез фурсатда бўлиниши мумкин. Бундай бўлиниш тезлигида
бактерияларнинг бир суткадаги сони жуда катта миқдорни ташкил қилиши
мумкин. Бу ҳолат айниқса, озиқ-овқат мақсулотларида, яъни сутни хона
хароратида сақлаганда сут кислотаси бактерияси ҳисобига тез ачиб қолишида,
гўшт ва балиқни юқори ҳароратда бузулишида, мева ва сабзавотларни вақт
ўтиши билан ўзгаришида кузатилади.
Назорат учун саволлар
1.Табиий сув турлари ва уларда учрайдиган микроорганизмларни яшаш
фаолияти ҳақида нималарни биласиз?
2. Микробиологиянинг ривожланиш тарихи қандай босқичларга бўлинади?
3. Табиий сув хавзаларидаги микроорганизмлар уларнинг тавсифи ҳақида
нималарни биласиз?
4. Бактерияларнинг кўпайиши деганда нимани тушинасиз?
18
2.1.Сув ўтлари, уларнинг турлари. Яшил, кўк-яшил ва диатомли сув
ўтлари
Калит сўзлар.
Замбуруғ, ҳужайра,зигота.
Замбуруғлар (Мусорҳута ёки Фунги)
тубан ўсимликлар орасида энг катта бўлим
ҳисобланиб, ўз ичига 100 мингдан ортиқ
турни олади. Замбуруғларда пластидалар
бўлмаганлиги сабабли улар гетеротроф
озиқланади. Улар сапрофит ёки тирик
организмларда паразит ҳаёт кечириб,
қуруқ шароитда яшайди. Замбуруғларнинг
вегетатив танаси миселий деб аталади.
Миселий майда ипчалар йиғиндиси-
гифалардан ташкил топган. Гифалар қисқа
ёки узун, оддий ёки шоҳланган бўлади. Бир ёки кўп ҳужайрали миселий бир,
икки ҳамда кўп ядроли бўлади. Миселийлар субстрат ичида ривожланса,
эндоген миселин, субстрат юзасидан ўсса экзоген миселий дейилади.
Кўпчилик замбуруғларда эндоген миселий учрайди. Бундай миселий
озиқ моддалар билан тўла таъминланишига имкон беради ҳамда уларнинг
вегетатив танасини ҳароратнинг кескин ўзгаришидан: совуқдан музлаб,
иссиқдан қуриб қолишдан сақлайди. Миселий ҳужайралари пўст, ситоплазма
ва ядродан. иборат.
Замбуруғларда заҳира озиқ моддалар сифатида -
глюкоген, валютин ва мой томчилари ҳосил бўлади.
Айрим замбуруғларнинг вегетатив танаси
мураккаб тузилган бўлиб, уларнинг спора ҳосил
қилувчи органи меватана ҳам миселий гифаларининг
ўзаро зичлашиб, бирикиб ўсишидан ҳосил бўлади.
Кўп замбуруғларнинг миселийси ноқулай шароитда тиним даврини
ўтайди ва бу даврни кечиришга ўтиш олдидан бир-мунча қурийди. Шу билан
унда ферментация жараёнлари ҳам тўҳтайди, лекин қулай шароитга тушиши
билан унда миcелий ёки меватана ҳосил бўлади.
Миселийларнинг асосий қисми субстрат орасида жойлашиб, Осмос
қонуни асосида озиқ моддаларни сўриб олади. Замбуруғлар вегетатив, жинсиз
ва жинсий кўпаяди. Вегетатив кўпайиш миселийнинг алоҳида бўлакларга
бўлиниши ҳисобига бўлади. Жинсиз ва жинсий кўпайиш органлари турлича
кўринишда
бўлганлиги
учун,
уларнинг
тузилиш
хусусиятлари
замбуруғларнинг систематикасига асос бўлган. Жинсиз кўпайиши зоспора,
19
ранги ва канидиосипоралар иштирокида бўлади. Зоспоралар ва
спорангиоспоралар она ҳужайра спорангийда, конидия эса миселийнинг учида
ёки ёнида конидия банди деб аталувчи гифаларда ҳосил бўлади. Жинсий
кўпайиши эса, иккита жинсий ҳужайра ва уларнинг ядролари қўшилиши
билан юзага келади. Баъзи бир турларида жинсий жараён натижасида зигота,
бошқаларида эса маҳсус споралар: ҳалтачали замбуруғларда эндоген
аскоспоралар, базидияларда экзоген базидио споралар ҳосил бўлади. Бу
споралардан янги замбуруғ танаси ривожланади.
Арҳимиcетлар ёки Ҳитридиомиcетлар синфи - Архимийтес сетес ёки
шитридиомейтес.
амиcетлар синфи - Омусетес.
Зигомиcетлар синфи - Зигомусетес.
Ҳалтачали замбуруғлар ёки аскомиcетлар синфи - Ассомйсетес.
Базидияли замбуруғлар ёки базидия миcетлар синфи -Васидиомитес.
Такомиллашмаган замбуруғлар синфи - Фунги имперфеcти.
Арҳимиcетлар ёки ҳитридиомиcетлар, омисетлар ва зигомиcет
синфлари тубан замбуруғлар, аскомисетлар ёки ҳалтачали замбуруғлар,
базидия миcет синфлари эса юксак замбуруғлар деб юритилади.
Такомиллашмаган
замбуруғлар
миcелийсининг
тузилиши
юксак
замбуруғларга яқин турса ҳам у ҳалтача ёки базидия ҳосил қилмайди. Шунинг
учун бу синф вакилларини такомиллашмаган замбурғлар деб юритилади.
Арҳимиcетлар ёки ҳитриди омиcетлар синфи. Бу синфга кирувчи
замбуруғларнинг танаси яланғоч ёки унча ривожланмаган миселий ва
ризомиселийдан иборат. Бир ҳивчинли зоспоралар ёрдамида жинссиз
изогамия, гетерогамия ва огамия ёғли билан жинсий кўпаяди.
Бизнинг шароитимизда бу синфнинг кўп учрайдиган вакили, ёш карам
кўчатларининг
илдиз
бўғзини
зарарлайдиган,
унинг
қорайишига,
кейинчалик эса қуриб қолишига сабаб
бўладиган.Олпидию
(Олпидию ибрассия) замбуруғидир. Бундай
касалликни карамнинг "қора оёқ" касаллиги
деб
ҳам
юритилади.
Ўсимликнинг
зарарланган жойида ядроли, яланғоч
ҳужайралардан иборат бўлган паразит
таналар ҳосил бўлади. Кейинчалик бу
таналар
пўст
билан
ўралиб,
заоспорангийларга айланади. Зооспорангийлар ўсиб, ташқарига чиқиб,
турадиган узун бўйинча ҳосил қилади ва шу бўйинчалардан кўплаб бир
20
ҳивчинли зооспоралар ташқарига чиқади. қулай шароитга тушган зооспоралар
янги карам кўчатларига тушиб, уларни зарарлашни яна давом эттиради.
Жинсий кўпайишдан ҳосил бўлган зигота дастлаб икки ядроли, кейинчалик
улар бир-бири билан қўшилиб, ҳақиқий диплоид ядрони ҳосил қилади.
Изогаметалар ўзаро қўшилиб, зигота ҳосил бўлганда уларнинг ҳивчинлари
сақланиб қолади. Шу ҳивчинлар ёрдамида ҳаракатланадиган зигота янги
карам кўчатларининг ҳужайраларига кириб, уларни зарарлайди ва кисталарга
айланади.
Карамнинг бу касаллигига қарши кураш учун кўчатларни зич
қолдирмаслик, ҳаво алмашинишини яҳшилаш ва ортиқча намликка йўл
қўймаслик чоралари кўрилади.
Омиcетлар синфининг миcелийси шоҳланган алоҳида ҳужайраларга
бўлинган вакили – фитофтора кўпинча картошка, помидор каби сабзавот ва
полиз экинларининг вегетатив органлари ҳамда ҳужайра оралиғларида паразит
ҳолда ҳаёт кечиради.
Картошка пишиб етилиши олдидан, унинг баргларида қўнғир доғлар
пайдо бўлади. Улар баргнинг ҳамма қисмига тарқалиб ўсимликни нобуд
қилади.
Фитофтора споралар ҳосил қилиб кўпаяди. Спорангийлар миcелийнинг
маҳсус шоҳчаларида пайдо бўлиб, бу шоҳчалар картошка баргининг
оғизчаларидан ташқарига чиқиб туради. Уларда осон ажралиб кетадиган
биттадан овалсимон спорангий етишади. У намлик тасирида униб, 8-16 тагача
икки ҳивчинли заоспоралар кейинчалик барг эпидермасидаги устиcалар
орқали унинг тўқимасига кирадиган гифаларни ҳосил қилади. Агар спорангий
сувсиз муҳит тасирида бўлса, у заоспора ҳосил қилмасдан, бевосита ўсиб,
гифаларга айланади. Бу ҳолда спорангий қуруқликка мослашган
замбуруғларга ҳос бўлган жинссиз кўпайишга ўтади ва спора ранги ёки
конидия пайдо қилади.
Фитофтора миcелийси, асосан барг
пластинкасининг
ғовак,
булутсимон
тўқимаси оралиғида жойлашиб, ҳужайра
cитоплазмаси ва ширасини сўриб оладиган
гаусторийларни ҳосил қилади. Бунда
шунингдек, миcелийдай йирик, шарсимон,
қишлайдиган споралар ҳам пайдо бўлади.
Улар ўсимлик қолдиқлари ёки тупроқда қишлайди. Фито фтора миcелийси
картошка тугунакларида ҳам қишлайди. Бунда замбуруғлар таъсирида
картошка тугунагида жигарранг доғлар ҳосил бўлади, ҳосилнинг кўп қисми
чирийди.
21
Бу касалликка қарши кураш, асосан зарарланган ўсимликни териб олиш,
уларни куйдириш ва зарарланган меваларни ажратиш билан олиб борилади.
Зигомиcетлар кенжа синфига 500 га яқин
тур киради. Унинг энг кўп тарқалган, сопрофит
ҳолда яшовчи вакилларидан бири оқ пўпанак
(Мусор) замбуруғидир. Оқ пўпанак миcелийси
асосан субстрат ичида, қисман унинг юзасида
жойлашиб, уларда спорангий бандлари кўтарилиб
туради. Бандларнинг учлари қавариб, шар
шаклидаги спорангийларни ҳосил қилади.
Уларнинг асосида тўсиқ юзага келади ва у спора
ранги ичига ботиб, кичкина кўринишдаги устунча
ҳосил қилади. Спорангий ичидаги кўп ядроли
ситоплазма алоҳида-алоҳида бир қанча спораларга айланади. Спора ранги
пўсти ёрилиши билан споралар ташқарига чиқади ва шамол таъсирида
тарқалиб, қулай шароитда янги миселийга айланади.
Субстратдаги озиқ моддалар камайганда улар жинсий (зигогамия)
кўпайишга ўтади. Бу жараён натижасида ҳар ҳил тупдан чиққан гифалар
учлари билан бир-бирига қараб ўсади. Учлари шишиб туташган жойида
уларни иккига ажратувчи тўсиқлар пайдо бўлади. Кейинчалик бу тўсиқ
эрийди, моддалар эса қўшилиб зигоспора ҳосил қилади. Зигоспора ўсимтали
қалин, корамтир пўст билан ўралади. Малум вақт тиним даврини кечиргандан
сўнг ўсиб, шоҳланмаган қисқа споранги банди учида ёш спорангийга
айланади. Бу эмбрион спорангий деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |