Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги тошкент архитектура-қурилиш институти



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/85
Sana20.04.2022
Hajmi2,06 Mb.
#566747
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   85
Bog'liq
suv kimyosi va mikrobiologiya asoslari (1)

Коагульяция ва флокульяция.
 
Кўз илғамас катталикдаги коллоид 
суспензиялар заррачаларининг сув тубига ўз оғирлиги билан чўкишини 
тезлатиш учун энг аввал, уларни йириклаштириш керак. Ана шу мақсадда 
системага маълум заряд қийматига эга бўлган заррачалар - коагулянт 
моддалар қўшилади. Одатда, эритмадаги коллоид заррача зарядига тескари 
зарядли кўп валентли ионлар қўшиб, заррачалар коагульяцияга учратилади. 
Ион валенти қанча юқори бўлса, унинг коагульяциялаш хоссаси ҳам юқори 
даражада бўлишлигини «Шульц-Гарди қоидаси» деб аталади. 
Сув муҳитида коагульяция моддалари гидролизланиб, қайта 
ишланадиган оқова сувнинг физик-кимёвий хоссаси, рН, солиштирма электр 
ўтказувчанлиги ва бошқа кўрсаткичларини ўзгартиради. Коагулянтлар 
ноорганик ва органик бирикмалар бўлиши мумкин. 
Ноорганик коагулянтларга, мисол қилиб, темир ва алюминий тузлари 
(сульфат ва хлор билан ҳосил қилган)ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Гидролиз 
жараёни оқибатида темир ва алюминий ионларининг чўкмага тушадиган 
гидрооксидлари ҳосил қилинишига сабаб бўлади. Муҳитда эса, ортиқча 
мусбат зарядли Н ионлари кўпаяди ва улар воситасида коллоид дисперс 
заррачалари йириклашиб, сўнгра седиментация жараёнига тезроқ учрайди. 
Бунда муҳитнинг рН кўрсаткичини доим назорат қилиб туриш зарур. 
Амалиётда янги тайёрланган актив ҳолдаги кремний кислотаси ҳам 
коагулянт сифатида ишлатилиши маълум. Бу усул воситасида ҳозир ҳам 
ичимлик суви тайёрлашда, ортиқча металл ионлари (масалан, алюминий) 
ушлаб қолинади. 


139 
Органик коагулянт (ёки флокулянт) сифатида айниқса, кейинги 
йилларда бир қатор полимер моддалар ишлатилмоқда. Уларнинг кўп 
технологик афзаллиги бор. Коагулянт хоссасига эга бўлган, яъни 
ионланадиган, полимерларни кўпинча полиэлектролитлар деб юритилади. 
Улар анионли, масалан, қисман сода билан гидролизланган полиакриламид: ва 
занжирли молекуласида мусбат электр зарядга эга бўлган амин, имин ёки 
аммонийли гуруҳларни ту-тувчи катионли: полиэтиленимин ва поливи 
ниламиннинг аралашма би рикмасидир. 
Оқова эритмага тушган қарама-қарши зарядли ионли молекула коллоид 
заррани нейтраллайди ва системанинг потенциалини пасайтиради. Натижада 
коллоид заррачалар барқарорлиги пасаяди. Коагульяцияга тез учраб, чўкиши 
интенсивлашади. 
Кўпинча оқова сув таркибидаги коллоид заррачаларнинг йириклашиш 
жараёнлари “агломерация” деб ҳам аталади. Хуллас, анча катта заррача - 
гранулалар ҳосил бўлиб, уларнинг седиментация қобилияти ортади. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish