2.1- жадвал
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Янги обод даҳасида жойлашган “ЯНГИ АСР СЕРВИС” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг
ТИТУЛ ВАРАҚАСИ
1
|
ХУЖМШ ижрочи директори
|
Шаипова Г.Т.
|
2
|
Бириктирилган идора
|
Яшнобод тумани ҳокимлиги
|
3
|
Бириктирилган банк
|
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Яшнобод тумани филиали
|
4
|
Туман ҳокимлигидан масъул
|
Дамиров Н.
|
5
|
Аҳоли сони, киши
|
1413
|
6
|
Кўп қаватли уйлар сони, дона
|
13
|
7
|
4 қаватли, дона
|
13
|
8
|
Кириш йўлаклари сони, дона
|
25
|
9
|
Хонадонлар сони, дона
|
471
|
10
|
Умумий майдони, м2
|
13156,01
|
11
|
Яшаш майдони, м2
|
10156
|
12
|
Том чордоқлар сони, дона
|
0
|
13
|
Ертўла сони, дона
|
13
|
14
|
Нотурар жойлар майдони, м2
|
3856
|
15
|
Болалар майдони, дона
|
3
|
16
|
Нотурар жойлар
|
0
|
17
|
Кредиторлик қарздорлик, млн сўм
|
13,5
|
18
|
Ўртача ойлик тушим, млн сўм
|
3,5
|
“Янги Аср Сервис” ХУЖМШга қарашли 13 та уйнинг барчаси 4 қаватли уйлардир. Ушбу уйларнинг умумий майдони 13156,01 м2 бўлиб, шундан 10156 м2 яшаш майдони ҳисобланади. Шунингдек 471 хонадонда 1413 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Демак, “Янги Аср Сервис” ХУЖМШ фаолиятини ва уй-жой фондини бошқариш анча мураккаб, чунки уйлар сони кўп. Шунингдек, ширкат ҳудуди катта майдонни эгаллаганлиги сабабли, ҳудудни ободонлаштириш ва санитар ҳолатни сақлаш ҳам мураккаб ҳисобланади. “Янги Аср Сервис” ХУЖМШ хўжалик бошқарувига ижрочи директор раҳбарлик қилади.
2.1-расм. “Янги Аср Сервис” ХУЖМШнинг бошқарув тузилмаси
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек ширкатга қарашли уй-жой фондига хизмат кўрсатиш, қиш мавсумида юзага келадиган авария ҳолатларини тезкор бартараф этиш, ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ХУЖМШлар таркибида хизмат кўрсатиш базаси мавжуд.
База зарурий асбоб анжомлар ва материаллар билан таъминланган. Базада электрик, пайвандчи сантехник иш билан таъминланган.
2.2- жадвал
“Янги Аср Сервис” ХУЖМШнинг 2018 йил штат жадвали
Т/р
|
Лавозимлар
|
Штат
бирлиги
|
Иш ҳаққи, бир ойга
|
ИҲФ
бир йилга
|
1
|
Ижрочи Директор
|
1
|
800 000
|
9 600 000
|
2
|
Бош бухгалтер
|
1
|
700 000
|
8 400 000
|
3
|
Ёрдамчи бухгалтер
|
1
|
600 000
|
7 200 000
|
4
|
Боғбон
|
2
|
400 000
|
4 800 000
|
5
|
Электрик
|
1(0.5)
|
200 000
|
2 400 000
|
6
|
Чилангар(сантехник)
|
2
|
500 000
|
6 000 000
|
7
|
Пайвандчи (сварщик)
|
Шартнома асосида
|
8
|
Ёрдамчи ишчи
|
1 (0.5)
|
200 000
|
2 400 000
|
Жами
|
9
|
4 300 000
|
40 800 000
|
Юқоридаги жадваллардаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ширкат катта ҳудудга эгалик қилади. Шу сабабли ширкатда 2 та боғбон, ёрдамчи ишчи, 2 та чилангар фаолият юритади. 2018 йилда “Янги Аср Сервис” ХУЖМШнинг бир ойлик иш ҳақи фонди 4 300 000 сўмни, йиллик иш ҳақи фонди эса 40 800 000 сўмни ташкил қилади.
Ҳозирги кунда “Янги Аср Сервис”ХУЖМШнинг умумий мол-мулкка хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича фаолият ширкатнинг ўзи, жой мулкдорлари ва пудратчилар (юридик ёки жисмоний шахслар) томонидан амалга оширилмоқда. Пудратчилар умумий мол-мулкка хизмат кўрсатишни ва уни таъмирлашни ширкатнинг ижрочи директори билан тузилган шартномалар асосида амалга оширмоқда.
Маълумки, кўп квартирали уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмалар умумий мол-мулк ҳисобланади.
“Янги Аср Сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулки пул маблағлари, бинолар, иншоотлар, ускуналар, асбоб-анжомлар, ҳамда ширкат маблағлари ҳисобига ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа усулларда олинган ўзга мол – мулкдан, шунингдек ширкатнинг ер участкасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элементларидан иборат.
Ер участкалари “Янги-обод макон” ХУЖМШга белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган. Ширкат қайта ташкил этилганда, шунингдек жой мулкдорлари ширкат аъзолигидан чиққанда (ширкатга аъзо бўлиб кирганда), ширкатларнинг ер участкалари чегаралари (ўлчамлари) белгиланган тартибда ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |