2-БОБ. “ЯНГИ АСР СЕРВИС” ХУЖМШНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УНИНГ ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИ ЭСКИРИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
2.1. “Янги Аср Сервис” ХУЖМШнинг асосий фаолият йўналишлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили
“Янги Аср Сервис”хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (қисқача номланиши - “Янги Аср Сервис” ХУЖМШ Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тузилган, ҳамда Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Асалобод-2 даҳаси Мухтор Ашрафий кўчасидаги уйларда жойлашган кўп квартирали уйдаги турар жойлар мулкдорлари (кейинги ўринларда мулкдорлар деб аталади) бирлашмасидан иборатдир.
Ушбу ширкат 1985 йилда ташкил топган бўлиб, унинг бошқарувидаги уйлар дастлаб уй-жой эксплуатацион кооперативга (ЖЭК) қарашли бўлган. 2001 йилда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига айлантирилган ҳамда “Янги Аср Сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати номи берилди. “Янги-Аср Сервис” ширкати - нотижорат ташкилот бўлиб, юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, банк муассасасида алоҳида ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга ва штампларга, шунингдек ўзининг рамзига эга.
“Янги Аср Сервис” хусусий уй – жой мулкдорлари ширкати жойлашган манзили (кейинги ўринларда Ширкат деб аталади): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Асалобод-2 Мухтор Ашрафий кўчасида жойлашган.
Ширкат ўзига тегишли барча мол-мулки билан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради ва ўз аъзоларининг мажбуриятлари учун жавоб бермайди. Ширкат аъзолари ширкат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уй-жой фондини биргаликда бошқариш ва унинг сақланиши, бутлиги ва таъмирланишини таъминлаш, кўп квартирали уйдаги мулкдорларнинг умумий мулки ва ер участкасидан фойдаланиш ширкатни ташкил этишнинг кўзланган мақсади ҳисобланади.
“Янги Аср Сервис” ХУЖМШ 13 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатади.
Қуйидагилар ширкат фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб ҳисобланади:
уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашни таъминлаш;
уй-жой мулкдорлари шунингдек уй-жойлар, ёлловчилар ва ижарачиларни коммунал хизматлар билан таъминлаш;
уй-жой мулкдорлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек ёлловчилар ва ижарачилар томонидан уй-жойлардан умумий фойдаланиладиган жойлар ва уйлар атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш;
уйлар, биноларда иншоотлардан фойдаланиш, уларни таъминлаш, ёнига қўшимча қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар юзасидан буюртмачи ролини бажариш;
уйлар ёнидаги ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, судларда шунингдек бошқа юридик шахслар ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда уй-жой мулкдорларининг умумий манфаатларини ифодалаш;
уй-жой мулкдорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
қонун ҳужжатларига ва ширкат Уставига мувофиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |