Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 460,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/21
Sana01.07.2022
Hajmi460,45 Kb.
#727336
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
shaharsozlik asoslari va landshaft dizajni

Ижтимоий-иқтисодий масалалар 
шаҳар ва қишлоқ ривожланишининг 
келажагини, табиий ва ҳудудий ресурслардан иқтисодий самарали 
фойдаланишни, аҳолининг ўсишини, аҳолига оптимал маданий-маиший хизмат 
кўрсатишни ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда аҳоли жойлашуви тизимини 
танлашда ҳал қилинади. 
Санитария-гигиеник масалалар
аҳоли ҳаёти учун соғлом шароит яратиш, 
саноат ва аҳоли яшаш туманлари орасида санитария-ҳимоя қисмини белгилаш, 
кўкаламзорлаштириш, тупроқнинг, ҳавонинг ва сувнинг (сув ҳавзаларининг) 
ифлосланишига ва шовқинга қарши курашни назарда тутади. Иссиқ иқлимли 
туманларда ташқи муҳитнинг оптимал микроиқлимини яратиш, қуёшдан 
сақловчи 
қурилмаларни 
ўрнатиш, 
биноларни 
зарурий 
йўналишда 
жойлаштириш, инсоляция, ҳудудларни қуритиш ёки ободонлаштириш ҳамда 
фойдали шамол йўналишидан фойдаланиш масалалари ҳал этилади. 
Техникавий қурилиш масалалари
аҳоли яшаш жойлари қурилиши учун 
танланган ҳудудларнинг муҳандислик-геологик шароитларини ўрганиш, 
қурилиш техникасининг даражаси ва замонавий воситаларини аниқлаш, 
транспорт ва пиёдалар алоқаларининг рационал тизимини ҳал этиш, 
ҳудудларни муҳандислик тайёрлаш ва муҳандислик ободонлаштириш (ичимлик 
суви етказиш, оқава сувлар ўтказгич, иссиқ сув, совуқ сув, газ ва электр 
таъминоти ва бошқалар) ва ҳоказоларни ҳал қилиш билан боғлиқдир. 
Архитектуравий-бадиий масалалар
шаҳарнинг умумий архитектура-
режавий тузилишини, кўча ва шох кўчалар тармоқларини аниқлаш, шаҳар 
алоҳида қисмларининг функционал тузилишини ҳал қилиш, шу жумладан, 
марказ композициясини ечиш билан боғликдир. 
Бу масалалар маҳаллий табиий иқлим хусусиятларини (релеф, ландшафт, 
сув ҳавзалари, кўкаламзорлар ва бошқалар) миллий турмуш анъаналарини, 
халқнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини инобатга олган ҳолда ҳал 
қилинади. Бу масаларни ҳал қилишга уларни биргаликда қараш 
шаҳарсозликнинг асосий шартларидан ҳисобланади. 


Шаҳарларнинг ривожланиш жараёни мураккаб ва кўп қирралидир. Унинг 
барча майда тафсилотларигача ҳисобга олиш мумкин эмас. Лекин бу 
жараённинг асосий йўналишини лойиҳалашнинг дастлабки босқичида ҳисобга 
олиш лозим. Кўпгина шаҳарлар бош тархларининг ҳаётий эмаслигини уларда 
келажакни кўра олинмаганлиги билан тушунтирса бўлади. Шунинг учун ҳам 
улар тез эскиради. 
Бугун биз ХХИ аср архитектураси ҳақида ўйлашимиз мумкин. Бу фақат 
келажак учунгина эмас, балки бизнинг ҳозирги кун амалиётимиз учун ҳам 
муҳимдир. 
Ҳозирги замон архитектураси бу фақатгина санъат эмас, балки фан ва 
техника 
бирлиги 
ҳамдир. 
Билимнинг 
кўп 
соҳалари 
ютуқларини 
архитектурачалик юқори даражада бирлаштирадиган санъат йўқдир. Бу ерда 
ҳозирги замон шаҳарсозлиги муаммолари мажмуаларини ҳал этишда кучли 
компютерлардан фойдаланиш талаб этилади. 
Шаҳарлар муаммоларини бирор-бир билим доирасида қолган ҳолда 
тушуниш, баҳолаш ва ҳал қилиш мумкин эмас. Шаҳарларни ўрганиш ва 
лойиҳалаш турли фанлар ёндашишлари ва қарашларини интегратсия қилишни, 
шаҳарни ҳозирги дунёнинг феномени деб англашни талаб этади. Катта 
шаҳарлар ва агломератсияларнинг ҳамма ерда тўхтовсиз ўсиши бу 
ҳодисаларнинг ички қонуниятлари ва сабаблари ҳақида ўйлашга, аҳоли 
жойлашуви бундай шаклларининг камчиликларини аниқлашга ва уларнинг 
ҳақиқий қимматларини баҳолашга мажбур этади. 
Катта шаҳарлар ва катта агломерацияларнинг муҳим камчиликлари: 
- муҳандислик жиҳозлашнинг қимматлашуви; 
- транспорт муаммоларининг қимматлашуви; 
- атроф-муҳитнинг ифлосланиши; 
- катта шаҳарлар аҳолисининг табиатдан узоқлашуви; 
-руҳий-физиологик оқибатлари (ҳали охиригача ўрганилмаган) ва 
бошқалар.
Бундан ташқари катта шаҳарлар ўрта ва кичик шаҳарлардан ишлаб 
чиқариш кучларини «сўриб» оладилар. 
Француз шаҳарсозлигида ва географик адабиётларда «

Download 460,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish