Қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.
Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.
Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.
Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.
Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёки васиятнома бутун мероснинг тақдирини белгиламаса амалга оширилади. Мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари киради.
13.3. Бино-иншоотни ишончли бошқариш
Бино иншоотни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф (бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига) бино иншоотини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади, иккинчи тараф эса ушбу бино иншоотни бошқарувнинг муассиси ёки у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш мажбуриятини олади.
Бино иншоотни ишончли бошқаришга топшириш бу бино иншоотга мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди.
Бино иншоотни ишончли бошқариш қуйидаги асосларда вужудга келади (жорий этилади):
-муассис билан ишончли бошқарувчи ўртасида тузиладиган бино иншоотни ишончли бошқариш шартномаси;
-васиятнинг ижрочиси (ишончли бошқарувчи) тайинланган васиятнома;
суд қарори;
-васийлик ва ҳомийлик органининг васийликка олинган шахснинг бино иншооти устидан васийлик белгилаш тўғрисидаги қарори;
-қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик фактлар.
Ишончли бошқариш объектлари корхоналар ва бошқа мол-мулк комплекслари, бино- иншоотга мансуб бўлган алоҳида объектлар, қимматли қоғозлар, алоҳида ҳуқуқлар ва бошқа мол-мулкдан иборат бўлиши мумкин.
Хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда бўлган бино иншоотни ишончли бошқарувга топширилиши мумкин эмас. Хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда бўлган бино иншоотни уни хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда сақлаб турган юридик шахс тугатилганидан ёки бино иншоотга хўжалик бошқаруви ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бекор қилинганидан ҳамда у қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра мулкдорнинг ихтиёрига ўтганидан кейингина ишончли бошқарувга топширилиши мумкин.
Қуйидагилар бино иншоотни ишончли бошқариш муассислари бўладилар:
- бино иншоотнинг эгаси;
-ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
-ваколатли давлат органи давлат мулки бўлган бино иншоотга нисбатан;
- бино иншоотга хўжалик юритуви ҳуқуқи асосида эгалик қиладиган корхона - мулкдорнинг рухсати билан;
-қонунда назарда тутилган ҳолларда - нотариус, васийлик ва ҳомийлик органи, суд ёки бошқа ваколатли орган.
Қуйидагилар ишончли бошқарувчи бўлишлари мумкин:
-фуқаро;
-юридик шахс.
Бино иншоот давлат органига ишончли бошқарувга берилиши мумкин эмас.
Ишончли бошқарувчи фақат ўз розилиги билангина тайинланиши мумкин.
Ишончли бошқарувчидан ташқари ҳар қандай шахс фойда олувчи бўлиши мумкин.
Бино иншоотни ишончли бошқариш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида тарафлардан бирининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўлмаса, шартнома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
Бино иншоотни ишончли бошқариш шартномаси кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома учун назарда тутилган ёзма шаклда ва тартибда тузилади.
Бино- иншоотка эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши қайси тартибда давлат рўйхатидан ўтказилса, бу бино иншоотни ишончли бошқаришга топшириш ҳам шу тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Бино иншоотни ишончли бошқариш шартномаси шаклига ёки бино- иншоотни ишончли бошқаришга топширишни рўйхатга олиш талабига риоя қилмаслик, унинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради.
Ишончли бошқаришга топширилган бино иншоот бошқарув муассисининг бошқа бино иншоотидан, шунингдек ишончли бошқарувчининг бино иншоотидан ажратилади. Ушбу бино иншоот ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоб юритиш учун алоҳида банк ҳисоб варағи очилади.
Ишончли бошқарувчи бошқарувга топширилган бино иншоотни бошқа шахсга беришни ва гаровга қўйишни фақат бу ҳол бино иншоотни ишончли бошқариш шартномасида назарда тутилган ҳолларда амалга оширишга ҳақли.
Бино иншоотнинг ишончли бошқариш шартномаси бекор қилинганида ишончли бошқаришда бўлган бино иншоот, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқарув муассисига топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |