Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти журакулов д. О


Суюлтирилган табиий газни етказиб беришда муҳофаза зоналари



Download 4,45 Mb.
bet23/101
Sana03.06.2022
Hajmi4,45 Mb.
#631373
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   101
Bog'liq
Ер ВА БИНО ИНШ хукуки Марузалар матни

Суюлтирилган табиий газни етказиб беришда муҳофаза зоналари
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2009 йил 15 май 20-15-162/13-сон “Магистрал газ қувурларнинг (мгқ) газ тақсимлаш шохобчалари (гтш) ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (агткш) суюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришда хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосансуюлтирилган табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб бериш объектлари учун қуйидаги муҳофаза зоналари ўрнатилган:

  • Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси учун 75 метргача;

  • Юқори босимли 25 кгс/ магистрал газ қовури 300 метргача;

  • Юқори босимли 25 кгс/ магистрал газ қовури 150метргача;

  • Ўрта босимли магистрал газ қовури 15 метргача;

  • Юқори босимли 12 кгс/ газ қовури 10 метргача;

  • Юқори босимли 6 кгс/ газ қовури 7 метргача;

  • Юқори босимли 3 кгс/ газ қовури 3 метргача;

  • Газ қовури Д-300 25 мПа 100 метргача;

  • Газ қовури Д-30060 мПадан юқори 150 метргача;

  • Газ қовури Д-21925 мПа 100 метргача;

  • Газ қовури Д-300-600 25 мПа 150 метргача;

  • Газ қовури Д-600-800 25 мПа 200 метргача;

  • Газ қовури Д-800-1000 25 мПа 250 метргача;

  • Газ қовури Д-1000 ва ундан юқори 25 мПа 300 метргача;

Сув ҳавзалари, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари объектлари учун муҳофаза зоналари
Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 10-боб, 77-моддасига асосан, сув ҳавзалари (дарёлар, кўллар, сув омборлари ва шу кабилар), гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаб турган, шунингдек, сув ҳавзаларининг ва бошқа сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги сув хўжалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган ерлар сув фонди ерлари жумласига киради.
Дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг, шунингдек ичимлик ва рўзғор сув таъминоти, аҳолининг даволаш хамда маданий-соғломлаштириш эҳтиёжларига хизмат қиладиган манбалар қирғоғи бўйлаб қонун хужжатларида белгиланган тартибда сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи минтақалари ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон “Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида” қарорига асосан сув ҳавзалари, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари объектлари учун қуйидаги муҳофаза зоналари ўрнатилган:

  • сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларига:

  • катта сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 1,1 дан 10 куб километргача бўлган) атрофида — 300 — 500 метр;

  • ўртача сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,6 дан 1 куб километргача бўлган) атрофида — 200 — 300 метр;

  • кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,2 дан 0,5 куб километргача бўлган) атрофида — 100 — 200 метр;

  • жуда кичик сув омборлари ва сув ҳавзалари (сиғими 0,1 куб километрдан кам бўлган) атрофида — 100 метргача.

  • Дарёлар, сойлар ва ирмоқларига:

  • катта дарёларда (сув сарфи секундига 100 куб метрдан ортиқ) — 300—500 метр;

  • ўртача дарёларда (сув сарфи секундига 5 куб метрдан 100 куб метргача) — 100 — 300 метр;

  • кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метрдан 5 куб метргача) — 50 — 100 метр;

  • жуда кичик дарёларда (сув сарфи секундига 2 куб метргача бўлган сойлар) — 50 метрагача.

  • Магистраль каналлар ва коллекторларга:

  • секундига 50 дан 100 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 10 дан 20 куб метргача бўлган коллекторлар учун — 100 метр;

  • секундига 100 дан 150 куб метргача сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 20 дан 50 куб метргача бўлган коллекторлар учун — 200 метр;

  • секундига 150 куб метрдан ортиқ сув ўтказиш қувватига эга бўлган магистраль каналлар, лойиҳа-ҳисоб-китоб сув сарфи секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар учун — 300 метр.

  • Хўжалик-ичимлик сув таъминоти манбалари объектларига:

Сув олиш жойидаги сув таъминотининг юза ва ер ости манбалари санитария муҳофазаси зонаси уч минтақадан иборат бўлиши керак:
Биринчи минтақа — қаттиқ тартибли минтақа чегаралари:
а) дарё ва каналлар учун:

  • оқим бўйлаб юқорига — камида 200 метр;

  • оқим бўйлаб қуйига — камида 100 метр;

  • сув олиш жойига туташиб кетувчи қирғоқ бўйлаб ёз-кузги сув сатҳи бўйича сув кесимининг камида 100 метри;

  • қарама-қарши қирғоқ томон йўналишда:

  • дарё ва каналлар кенглиги 100 метрдан кам бўлганда — ёз-куз давридаги сув сатҳининг бутун акваторияси ва сув кесимидан 50 метр кенгликдаги қарама-қарши қирғоқ, дарёлар ва каналлар кенглиги 100 метрдан кўп бўлганда — кенглиги камида 100 метр бўлган акватория минтақаси;

б) сув омборлари ва кўллар учун:

  • акватория бўйича барча йўналишларда — камида 100 метр;

  • сув олинадиган жойга туташиб кетувчи қирғоқ бўйича — сув омборида нормал тамба даражасида ва кўлда ёз-куз давридаги сув сатҳи шароитида сув кесимидан камида 100 метр.

в) якка сув олиш (қуруқ шахта қудуғи, каптаж) ёки гуруҳли сув олишда:

  • муҳофаза қилинган ер ости сувларидан фойдаланилганда — 30 метр;

  • етарлича муҳофаза қилинмаган ер ости сувларидан фойдаланилганда — 50 метр;

  • инфильтрацион сув олиш жойларида сув манбаининг юзасидан — камида 150 метр;

  • ер ости сувлари захиралари ёпиқ типдаги инфильтрацион иншоотдан сунъий равишда тўлдирилганда — 50 метр, очиқ типда — 100 метр.

Иккинчи ва учинчи минтақалар — хўжалик фаолияти чекланган тартибли минтақалар чегаралари:
а) дарё ва каналлар учун:

  • оқим бўйлаб қуйига — биринчи минтақа (пояс) чегарасидан камида 250 метр;

  • ён томондаги чегаралар — ёз-куз давридаги сув сатҳи шароитида сув кесими масофасидан — текисликдаги рельефда — 500 метр,

  • торли рельефда — дарё ёки канал томонга қараган ён бағир юқорисигача, лекин қиялама нишабликда 750 метрдан ва тик қияликда 1000 метрдан кўп эмас;

б) сув омборлари ва кўллар учун:

  • ён томондаги чегаралар — сув омборида тамбанинг нормал даражасида ва кўлда сувнинг ёз-куз давридаги сатҳи шароитида сув кесимидан текисликдаги рельефда 500 метр масофада,

  • тоғлик жойдаги рельефда — сув омбори ёки кўлга қараганда биринчи қияликнинг юқорисигача, лекин қиялама нишабликда 750 метрдан ва тик қияликда 1000 метрдан кўп эмас.

в) Сув қовури иншоотлари учун:

  • тоза сув ҳавзалари деворидан, фильтрлардан, контактли ёритгичлардан — камида 30 метр масофада;

  • қолган бошқа иншоотлардан ва сув минорасидан камида 15 метр масофада.

  • қурилиши тугалланган ҳудудда қуруқ тупроққа ётқизилганда — диаметри 1000 миллиметргача бўлганда камида 10 метр,

  • диаметри катта бўлганда камида 20 метр,

  • нам тупроқда — диаметридан қатъи назар, камида 50 метр;

  • Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ- 2.04.02-97) нинг 10 бобига асосан:

  • Ер ости сув таъминоти иншооти радиуси бўйлаб – 30 метр.

ШНҚ 2.07.01 – 03 “Мухандислик тизимларининг жойлашиши” бўлимининг 247 бандидаги 56 – жадвалга (Самарқанд шахар архитектура ва қурилиш бошқармасининг 2007 йил 12 ноябрдаги 2479 рақамли хати) асосан:

  • Сув қовури диаметри 100 миллиметрли - 5 метр,

  • Иссиқлик таъминоти тизимидан - 2 метр.

  • Сувни муҳофаза қилиш зоналари:

  • магистраль каналлар, коллекторлар, ҳамда туман аҳамиятига эга бўлган сув хўжалиги объектлари бўйича туман ҳокимликлари томонидан;

  • дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари бўйича вилоят ҳокимликлари томонидан;

  • Амударё, ирмоғи Сурхондарё билан бирга, Сирдарё, ирмоқлари Қорадарё, Норин ва Чирчиқ, Зарафшон дарёлари билан бирга, вилоятлараро ва республикалараро каналлар ва коллекторлар, шунингдек, республика аҳамиятига эга бўлган курортлар ва санаторийларнинг минерал сув ва бошқа даволаш воситалари манбалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

  • Тошкент шаҳри ва вилоят тасарруфидаги шаҳарлар ҳудуди бўйича ўтувчи дарёлар, сойлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналари тегишли ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.


Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish