Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура қурилиш институти «Қурилиш» факультети



Download 1,72 Mb.
bet32/53
Sana21.05.2022
Hajmi1,72 Mb.
#605977
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
Инновация СамГАСИ. УМК 10102021

Назорат саволлари:

1. Поллар турлари ҳақида айтиб беринг?


2. Илиқ поллар тайёрланишини тушунтириб беринг?
3. Илиқ полларда иссиқлик оқими деганда еимани тушунасиз?
4. Қуйма поллар ҳақида айтиб беринг?
5. Қуйма поллар ётқизиш технологиясини тушунтриб беринг?

14 – МАВЗУ. ПАРКЕТ ПОЛЛАРИ. ГИПС-ТОЛАЛИ ПЛИТА ПОЛЛАР. ПРОБКА ПОЛ ҚОПЛАМАЛАРИ. ЛАМИНАТ ПОЛ ҚОПЛАМАЛАРИ. ФАЛЬШ ПОЛЛАР.
Режа

  1. Паркет поллари.

  2. Гипс-толали плиталардан поллар.

  3. Пробкадан пол қопламалари.

  4. Ламинат пол қопламалари.

  5. Фальш поллар.

Таянч иборалар: паркет поллари, гипс-толали плиталар, ламинат қопламалар, фальш поллар..

Донабай материаллар (паркет, сопол плитка, табиий тош ва бошқалар) ишлаб чиқаришда нисбатан мураккаб ва полга ётқизишда сермеҳнат бўлишига қарамай истеъмолчи нуқтаи назаридан олганда кўп ҳолларда афзалроқ бўлиб қолмоқда. Бунда ҳал қилувчи мезонлар бўлиб уларнинг декоратив ва «салобатлик» хусусиятлари чиқмоқда, эксплуатацион хоссалари билан нархи эса охирги навбатда инобатга олинмоқда.


Тахта паркетлар рейкалардан ясалган асосга сувга чидамли елимлар билан ёпиштирилган, ейилишга чидамли ташқи қопламли дурадгорлик буюмларидир. Тахталарни ўзаро бириктириш учун унинг периметри бўйлаб ўйиқ ва чиқиқ ясалган. Паркет тахталар узунлиги 1200, 1800, 2400, 3000 эни 160, қалинлиги 25 мм қилиб тайёрланади. Устки қопламаси қаттиқ дарахт навларидан (эман, шомшод ва х. к.) ҳамда нинабаргли (қарағай, тилоғоч) навлардан эни 20, 25 ва 30 мм ли тахтачалардан йиғилади. Паркет тахтанинг асоси қарағай, арча, тилоғоч, қайин, тоғтерак ва бошқа навли ёғоч тахтачалардан ясалади. Полбоп ламинант тахта ёғоч толани карбамид смола билан қориштириб прессланган тахта (ДВП) бўлиб, юзасига ламинат листи ёпиштирилган.
Паркет – ҳаракат интенсивлиги катта бўлмаган уй-жой ва жамоат хонадаонлари полларининг энг кенг тарқалган қопламаларидан бири ҳисобланади.

Донабай паркетдан (клепкалардан) фойдаланганда аввалом бор дарахт турини танлашга катта эътибор қаратиш лозим. Ҳозирги кунга келиб қурилиш материаллари бозорида қуйидаги дарахт навларидан олинган донабай паркет таклиф қилинади: эман (дуб), бук, қарағай (клён), қизил ва қора дарахт, карелия оқ қайини, америка ёнғоғи, канади олчаси, ва бошқа ноёб дарахт навларидан. Бироқ эмандан ташқари барча навлар “асабий” ҳисобланади. Тайёр паркетли пол қопламасининг эстетик сифатлари ҳар бир алоҳида паркет планкасининг текстураси билан аниқланади. У эса ўз навбатида дарахтни арралаш тавсифига боғлиқ бўлади. Афсуски, ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам паркетни арралаш тури бўйича сараламайдилар. Буни эстетик кўриниши ва дизайнига бефарқ бўлмаган буюртмачилар доимо ёдда тутишлари лозим (3.23-расм).





3.23-расм. Донабай паркет


Паркет турлари

Паркет полининг конструкцияси.

Паркет полининг конструкцияси.

Тайёр паркет қопламасининг сифатига уни тайёрлашда ишлатилган ёғочни қуритиш тавсифи жиддий таъсир кўрсатади. Қуритиш режими тўғри танланган ҳолларда ёғочда ички зўриқишлар ҳосил бўлмайди, бу эса хонадондаги намлик ва ҳароратнинг ўзгаришида ўта муҳим ҳисобланади. Паркетни эксплуатация қилиш ва айниқса уни териш давомийлигига айрим планкаларнинг узунлиги ва қалинлиги жиддий таъсир кўрсатади. Паркет планкасининг эни унинг бешта қалинлигидан ортиқ бўлмаслиги лозим (масалан, қалинлиги 15 мм ли паркет планкасининг эни 75 мм дан ориқ бўлмаслиги лозим). Акс ҳолда паркет планкалари кўндаланг йўналишда қабариб кетиши мумкин.


Тайёр паркет қопламасининг сифатига асосини тайёрлаш жараёни ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Паркет қопламасини териш ишларни бошлашдан олдин девор ва асоснинг намлиги ҚМҚ талабларига мос келишини текшириш лозим. Бу айниқса янги қурилиш объектлари учун жуда ҳам долзарб ҳисобланади. Паркет қоламасини теришнинг замонавий технологияси тайёрлов ишларини шошилмасдан маъсулият билан бажаришни кўзда тутади.
Уй-жой биноларида полларнинг паркетли қопламасини теришнинг анъанавий технологияси лагаларни бевосита бетон юзага махкамламасдан ўрнатишни кўзда тутади. Уларнинг устидан эса паркетли шчитлар териб чиқилади. Бундай ҳолларда полларни эксплуатация қилганда уларни текислаш ва шамоллатилмайдиган паркет ости бўшлиғида лагаларнинг чириши билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммолар пайдо бўлади. Натижада паркет қопламаси бўшашиб кетиши ёки унда юрганда ғирчиллаш ҳоллари юз бериши мумкин.
Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун лагаларни бетонли асосга махкамлаш ва пол остини шамоллатилувчи қилиб бажариш лозим. Полнинг бундай конструкцияси ростланувчи асосли пол деб аталади. Болтлар-стойкалар полни ростловчи элементлар ҳисобланади. Лагаларни полни текислаш учун болтлар-стойкалар ёрдамида кўтариш ёки пасайтириш мумкин. Лагалар асос билан жипслашмаганлиги сабабли пол қопламасининг ости шамоллатилади, у ердаги ҳарорат эса қоплама устидаги ҳароратдан катта фарқ қилмайди, шунинг учун бундай пол бетон устига ётқизилган полларга нисбатан анча илиқ бўлади (3.24-расм). Лагалар бир-бирига нисбатан маълум масофага ўрнатилади: паркет, линолеум ва тахтали поллар учун 50–60 см, плиткали поллар учун 30–40 см.



3.24-расм. Ростланувчи лагаларни полнинг асосига махкамлаш


Ростланувчи лагалар бўйича ўрнатилувчи поллар ошхона, хожатхона ва ваннахоналарни янги жойга кўчиришда муваффақият билан қўлланилиши мумин. Бунда янги коммуникациялар лагалар оралиғига сиғади, бу эса иситиш, канализация ва сув узатиш тизимларини тайёрлаш бўйича сарф-ҳаражатларнинг кескин қисқартирилишига имконият беради.
Паркетли полларни донабай паркетдан териш ва паркетли шчитлардан монтаж қилиш мумкин.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish