Маъруза матни
1-МАВЗУ: ТАВАККАЛЧИЛИК ТУШУНЧАСИ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ.
РЕЖА:
1. Фаннинг мазмуни ва мақсади.
2. Таваккалчиликни асосий тушунчалари, элементлари ва хислатлари.
3. Таваккалчилик турларини синфларга ажратиш.
Фаннинг мазмуни ва мақсади.
Умумжахон амалиётида қабул қилинган тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик-тадбиркорлик бу мулкий масъулият ва ўзининг таваккалчилиги билан амалга оширилувчи, даромад олишга йуналтирилган фуқаролар ва улар гурухнинг мустакил, ташаббус фаолияти, деб белгиланади.
Кўп холларда тадбиркорлик, мустакиллик, ташаббускорлик, масъулиятлилик, фаол изланувчанлик, жушкинлик, чакконлик каби хислатлар билан тавсифланади. Бу хислатларнинг ягона жамламаси иқтисодий фаолиятига хос бўлиб, тўлиқ асосли холда тадбиркорлик ёки бизнес дейилади. Тадбиркор узлуксиз равишда ўз хатти - ҳаракатларини (мазмунан мехнат ютукларини таъминлаш учун) такомиллаштириб боради, чунки ютуклар махсулотларини технологияларни, товар сифатини ўзгартиришга, табиийки нарх, истеъмолчилар доираси ва кўпгина бошқа омилларга боғлиқ.
Муаммоларни ечимини турли йўлларини топиш, танлаш ва ўзгартириш фақат муқобил вариантлар мавжудлигидагина мумкин бўлади. Шунинг учун тадбиркорликнинг зарурий шарти изланиш ва хилма - хиллик холатида иқтисодий фаолиятнинг усулларини танлашда, эркинликда кўринади. Бизнесни таваккалчиликсиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Таваккликчиликни кучайиши - бу, мохиятан тадбиркорлик эркинлигининг акси бўлиб, бу учун ўзига хос тулов хамдир. Бозор муносабатлари шароитида яшаб қолиш учун, техникавий янгиланиш ва дадиллик, жушкин ҳар акатга таянилади, бу эса ўз навбатида таваккалчиликни кучайтиради. Демак, бундан тадбиркор тавакалиликни кучайтиради. Демак, бундан тадбиркор таваккалчиликдан кочмаслиги, балки унинг даражасини баҳолай билиши ва таваккалчиликни пасайтириш мақсадида уни бошқара билиши лозимлиги келиб чиқади.
Тадбиркорликнинг бош хислати: «Таваккалчиликдан кочмаслик, балки, уни олдиндан кура билишда ва унинг энг паст даражагача пасайтира олишда» намоён бўлади, дейилади. Таъкидлаганларидан мазкур укув қўлланмасининг асосий мақсад ва вазифалари келиб чиқиб, улани қуйидагича ифодалаш мумкин:
-замонавий иқтисодиётга хос бўлган омиллардан бири –таваккалчиликни ҳисобга олган холда иқтисодий жараёнларни сифат ва миқдорий хусусиятлари тўғрисидаги билимиларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш;
- тавакалчиликни инобатга олувчи иқтисодий математик моделларни тузиш, тахлил қилиш ва фойдаланиш усул ва услубларни ўзлаштириш;
-қарорларни қабул қилиш жараёнида иқтисодий Таваккалчиликни ҳисобга олувчи ва моделлаштирувчи бир қатор намунавий услубларни ўргани;
- хилма-хил муаммоларни ечимини топишда амалда қўллаш мақсадида тегишли аппаратларни (куролларни) ўзлаштириш;
Мазкур маърузалар матнининг асосий қисмларини баён этишдан олдин, унинг мазмун ва мохиятига маълум даражада қўшимча изох берамиз.
Таваккалчиликни бошқариш, баҳолаш ва тахлил қилиш бўйича шу кунгача ўзимиздаги мавжуд ва хорижий материалларни ҳар томнлама кенг ўрганиш, бир тизимга келтириб, тахлил қилиш айни пайтда қуйидагиларни кўрсатмоқда:
«таваккалчилик» -тушунчасининг хамма учун бир хил қабул қилинган тарифи мавжуд эмас;
- Ҳар қандай амалий ва назарий тасодифлар холатлар учун қўлланилувчи таваккалчиликни кенгайтирилган кўрсаткичларини аниқ ҳисоблаш услублари ишлаб чиқилмаган;
- аниқ вазиятга таваккалчиликнинг маълум даражасини «мос келиши»ни аниқлаш бўйича илмий асосланган қўлланмалар мавжуд эмас;
- таваккалчиликни холатини миқдорий баҳолашга асоланувчи коида ва меъёрларни шакллантириш имконини берувчи меъёрий-ҳуқуқий концепция ишлаб чиқилмаган.
Шуни хам назардан қочирмаслик лозим-ки, таваккалчиликнинг кадри - қимматини белгилаш, аниқ вазиятларда қабул қилиниши зарур бўлган қарорларга боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |