МАВЗУ: ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
РЕЖА:
1.Тавакалчилик таҳлилининг умумий принциплари.
2.Таваккалчиликнинг сифатли тақсимланиши.
3.Таваккалчилик суғуртаси.
4.Кўзда тутилмаган ҳаражатлар учун маблағларни заҳиралаш.
5. Лойиҳани молиялаштиришда Таваккалчилик ҳисоботи.
6.Молиявий Таваккалчиликни баҳолаш.
1.Тавакалчилик таҳлилининг умумий принциплари.
Таваккалчилик баъзи ҳолларда фақат йўқотишларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бошқариш жараёнида таввакалчилик таҳлилини ўтказиш зарурияти пайдо бўлади.
Таваккалчилик тахлилини бир - бирини тўлдириб турувчи 2та турга бўлиш мумкин:
1.Сифатли ва 2. Миқдорли тахлиллар.
Сифатли таҳлил - нибатан оддий бўлиб, асосий мақсади тавакалчиликни юзага келтирувчи омилларни босқичларини аниқлаш. Хавф - хатар потенциал томонларини ўрганиб. Таваккалчилик эҳтимолини анниклаштиришдан иборатдир.
Таваккалчиликни миқдорий таҳлили - алоҳида Таваккалчилик даражасининг хавфлилик ўлчамларини миқдорий аниқлашдир.
Қурилшнинг олдинги босқичлари лойиа босқичидир. Лойиҳа таваккалчилиги - мураккаб муаммодир.
Лойиҳадаги Таваккалчилик даражасининг ўсишига таъсир этувчи омилларни шартли равишда 2та гурухга ажратиш мумкин:
Объектив. 2) Субъектив.
Объектив омилларга - фирмага боғлиқ бўлмаган омиллардир – бу инфляция рақобатлилик анархия сиёсий ва иқтисодий таназзул экология, солиқ, божхона тўловлари ва х.к.
Субъектив омиллар - фирма фаолиятини ҳарактерловчи омиллар - ишлаб чиқариш потенциали, техник жихозлаш ва технологик ситуация даражаси, меҳнатни ташкил этиш, меҳнат унумдорлиги даражаси, техник хавфсизлиги даражаси, инвесторлар билан шартнома тузтш шартларини танлаш ва х.к.
Таваккалчиликни пасайтирувчи омиллар.
Лойиҳа таваккалчилигининг юқори даражаси сунъий равишда пасайтириш заруриятига олиб келади. Лойиҳаларни бошқаришда таваккалчиликни пасайтириш йўллари мавжуд:
лойиҳа иштирокчилари ўртасида таваккалчиликни тақсимлаш;
суғурта ва кўзда тутилмаган харажатлар;
харажатларни қоплаш учун маблағларни заҳиралаш.
Амалиётда таваккалчиликни тақсимланиши лойиҳа иштирокчилариннг масъулиятни тақсимлаб, ҳамма таваккалчилик хавфини ҳисоблаб ва назорат қилишдан иборатдир. Бироқ хаётда шундай бўлиши мумкинки шу ходим (партнер) молиявий томондан етарли маълумотга эга эмаски таваккалчилик оқибатини енгиб ўтса. Маслаҳатчи фирмалар, жихоз етказувчилар ва кўпчилик - Таваккалчиликни конпенсациялаш учун маблағларни бўлиб Таваккалчиликни тақсимланиши - молиявий режа лойиҳасини ва контракт хужжатларини тайёрлашда қўлланилади.
Тавакалчиликнинг - лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимланиши сифатли ва миқдорли бўлиши мумкин. Таваккалчиликни лойиҳаларда тақсимланиши учун сифатли моделдан фойдаланиш тавсия этилади. Модел стандарт методларга асосланган бўлиб, унинг асосини «Эхтимоллар ва қарорлар» дарахти ташкил этиб, қарорларни кетма-кетлигини аниқлаш учун фойдаланиб, бу муаммо икки хил ҳарактерга эга бўлиб, инвестицион лойиҳадаги иштирокка асослангандир.
Бу икки томонлама сотувчи ва ҳаридор, буюртмачи ва бажарувчи. Бир томондан буюртмачи мумкин қадар контракт қийматини камайтиришга интилади, бунда муддат ва сифат бўйича барча талаблар бажарилган бўлиши керак. Бошқа томондан бажарувчи - буюртмалар порфели ташкил этилганда максимал фойда олишга интилади.
Бажарувчини фойдаси - буюрмалар портфелини баҳолашда қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |