Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


-расм. Иссиқлик изоляция қатламли темирбетон плитали ёпма



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

4.10-расм. Иссиқлик изоляция қатламли темирбетон плитали ёпма 
конструкция: 
1- темирбетон плита; 2- гидроизоляция қатлами; 3- лага; 
4- иссиқлик изоляция қатлами; 5- буғ изоляция қатлами; 6- тахта пол 
Агарда ертўла ёпмаси темирбетон плиталардан барпо этилган бўлса, 
унинг иссиқлик изоляция қатлами юк кўтарувчи плита устига ётқизилган 
рубероид, гидроизол ёки бошқа гидроизоляция материали устидан лагалар 
орасига жойлаштириб барпо этилади (4.10-расм).
Иссиқлик изоляция қатламининг қалинлиги материалнинг иссиқлик 
изоляция хусусиятига ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 

га 
боғлиқ ҳолда 4.3-жадвалдан аниқланади. Ички ҳаво таркибидаги сув 
буғлари иссиқлик изоляция қатламни намлашига тўсқинлик қилиш учун, 
иссиқлик изоляция қатламнинг устидан буғ изоляция қатлами қопланади. 
Бунда буғ изоляция қатламнинг четлари ўзаро бир-бирини устига 100 мм 
чиқиб, устма-уст ётади ва иссиқ битум мастикаси билан ёпиштириб 
маҳкамланади. 


133 
4.3-жадвал.
Плита билан ёпилган цокол қаватни иссиқликдан изоляциялашда
изоляция қатлам қалинлигини аниқлаш 
Иссиқлик ўтказувчанлик 
коэффициенти 

, Вт/(м×°C) 
0,035 
0,04 
0,044 
0,045-0,046 
0,047-0,049 
0,05 
Иссиқлик 
изоляция 
қат-
ламнинг қалинлиги, мм 
130 
150 
160 
170 
180 
190 
Фольгаланган буғ изоляция материалидан фойдаланилганда унинг 
ялтироқ сирти иссиқ хона томонга қараб ётқизилади. Мазкур ҳолатда 
полнинг асоси билан буғ изоляция қатлам орасида унча катта бўлмаган ҳаво 
қатлами назарда тутилиши керак. 
Цоколь - 
деворнинг биринчи қават поли сатҳидан пастда жойлашган, 
бино атрофидаги ер сатҳигача камида 0,45-0,5 м бўлган қисми бўлиб, 
деворни атмосфера намлиги ва бошқа механик таъсирлардан, полда захлик 
пайдо бўлишидан сақлайди ҳамда тўғридан-тўғри пойдевор устида ётади. 
Цоколнинг баландлигини катталаштириш яъни, пол сатҳини кўтариш 
захдан ишончли ҳимояни таъминлайди. Лекин пол конструкцияси 
мураккаблашади ва иш ҳажми ошади. Цоколнинг ташқи сирти намлик ва 
музлашга чидамли мустаҳкам материаллардан (масалан, сифатли пишган 
ғиштдан, бетондан, табиий тошлардан) бажарилади ёки ташқи томондан 
гранит, мармар каби табиий тошлардан, керамик плиталардан, музлашга 
чидамли сувоқдан қоплама кўринишида ҳимоя қатлами қилинади.
Цоколнинг қалинлиги деворнинг қалинлигидан катта, унга тенг ва 
ундан кичикроқ бўлиши мумкин. Меъморий элемент сифатида цоколнинг 
ташқи кўриниши девордан ажралиб туриши талаб қилинади. Бунга одатда, 
цоколнинг қалинлигини деворникидан қалинроқ ёки юпқароқ қилиш ҳамда 
ташқи сиртининг пардозини асосий деворникидан фарқланадиган қилиш 
орқали эришилади. Бино ертўласида ҳавонинг нисбий намлиги катта 
бўладиган хоналар (ҳаммом, сауна в.б. шу каби) жойлашган бинолар 
цоколининг ташқи пардози учун гранит ва мармарга ўхшаш зич 
материалларни ишлатиш, цоколда нам тўпланишига сабаб бўлиши мумкин. 
Деворни грунтдан кўтарилиши мумкин бўлган капилляр намликдан 
сақлаш учун цоколда 
отмоскадан
камида 150-200 мм баландликда, полдаги 


134 
гидроизоляция 
қатлами 
сатҳида 
толь, 
рубероид 
каби 
рулонли 
материаллардан горизонтал гидроизоляция қатлами ётқизилади. Сейсмик 
ҳудудларда гидроизоляция қатлами қалинлиги 30 мм дан кам бўлмаган 
цемент қ
оришмасидан бажарилади. 
Цоколни 
иссиқликдан 
изоляциялашда 
(иситиладиган 
ертўла 
мавжудлигида) кўпинча экструзионли пенопласт қўлланилади. Чунки унинг 
ўзига сув сингдириши нолга яқин ва нам муҳитда ҳам иссиқлик изоляция 
сифатини сақлаш хусусияти баланд. Цоколни иссиқликдан изоляциялашда 
қўйиладиган талаблар ташқи деворларники билан бир хил: цокол ташқи 
қисмининг иссиқлик узатишга қаршилиги R>3,16 (м
2
×°C)/Вт бўлиши шарт. 
Иссиқлик изоляция қатламининг қалинлиги материалининг иссиқлик 
изоляция хусусиятига ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 

га 
боғлиқ ҳолда 4.4-жадвалдан аниқланади. Цоколни иссиқлик ўтказмайдиган 
материал билан қоплаганда уни ташқи томонидан жойлаштириш керак (4.11-
расм).
4.4-жадвал 
Цоколнинг термик ҳимоясига қўйиладиган талаблар 
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 

, Вт/(м×°C) 
0,03 
0,035 
0,04 
0,045 
Иссиқлик изоляция қатламнинг қалинлиги, мм 
90 
110 
120 
130 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish