Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


 Қурилиш материалларини танлаш ва уларни экологик баҳолаш



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

3.9. Қурилиш материалларини танлаш ва уларни экологик баҳолаш 
Қурилиш материалларини экологик баҳолашда атроф-муҳитга нафақат 
материалнинг ўзини, шунингдек, унинг ҳаётда айланиш жараёнига ҳамроҳ 
бўлган барча жараёнлар - уни ишлаб чиқариш учун хом ашёни қазиб олиш, 
эскирганда йўқ қилиш ёки кўмиш, ундан ҳам афзалроқ, янги материалларни 
ишлаб чиқаришда ундан қайта фойдаланиш. Бу эса материалнинг 
"айланма" ҳаётий фаолиятини ва экологик муаммоларни ҳал қилиш-
чиқиндилар миқдорини камайтириш ва захираларнинг сақланишини 
таъминлаш имконини беради. Материалларнинг экологик хавфсизлиги "бу 
ерда ва ҳозир" тамойили бўйича эмас, балки "ҳамма жойда ва ҳар доим" 
тамойили бўйича кўриб чиқилади ва баҳоланади. Шу билан бирга, зарарли 
моддаларни чиқариш, чиқиндиларни шакллантириш ва ҳ.к. каби тўғридан-
тўғри ва аниқ салбий таъсирлар (масалан, хом ашё танқислиги) ҳам 
баҳоланади. 
Материалнинг ҳаётий фаолияти
даги 
экологик таъсирларни баҳолашнинг 
принципиал схемаси
қуйидаги босқичларни таҳлил қилишни ўз ичига олади: 
- хом ашёни олиш; 
- материаллар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш; 
- қурилиш босқичи (материални қўллаш); 
- фойдаланиш (объектдаги материалнинг"ҳаёти"ни, унинг сифатини 
сақлаб қолиш учун уни назорат қилиш зарурати, фойдаланиш босқичини 
узайтириш учун таъмирлаш, тиклаш, реконструкция қилишда ишлатиладиган 
материаллар билан мослиги); 
- қайта ишлаш (утилизация) ёки қайта ишлатиш (материални 
алмаштириш, бинони ва иншоотларни бузишда). 
Қурилиш босқичида турли материаллар, қурилиш элементлари ва бутун 
бинонинг яроқлилигини аниқлаш, шунингдек, материалнинг узоққа 
чидамлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Юқори чидамлилик кўрсаткич 
материалнинг барча хусусиятларини узоқ вақт давомида сақлаб туришини 


101 
англатади ва маҳсулотни таъмирлаш ёки алмаштиришдан олдин ундан узоқ 
муддат фойдаланиш билан характерланади. Материалдан фойдаланиш 
муддатини узайтириш орқали атроф-муҳит таъсири даври камаяди. Алоҳида 
қурилиш тугунлари материалларининг узоққа чидамлиги ҳар доим бутун 
бинонинг узоққа чидамлиги жараёнига мос келиши муҳимдир. Материалнинг 
ҳаётий даврининг ҳар бир босқичида экологик баҳолаш чиқинди миқдори ва 
қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда зарарли моддаларни атроф-
муҳитга чиқариш имкониятини ҳисобга олади. Пардозлаш маҳсулотларини 
баҳолашда эътибор материалнинг инсон саломатлигига таъсирини таҳлил 
қилишга қаратилади. Экологик баҳолаш натижаларига кўра, гигиеник 
сертификатлашдан ўтган материаллар ҳам фойдаланиш учун номақбул 
бўлиши мумкин. Рад этишга сабаб, уларнинг таркибида соғлиқ учун зарарли 
моддалар мавжудлиги ҳисобланади. Бундай материаллардан турар-жой ва 
жамоат биноларида фойдаланмаслик тавсия этилади. Фойдаланиш чеклови 
остига фенол-формалдегид боғловчи ёғоч қириндили материаллар, боғловчи 
сифатида 
органик 
эритувчиларда 
фосфогипс, 
клейлар 
ва 
бўёқлар 
ишлатиладиган материаллар, ПВХ (PVC) ва бошқаларни ўз ичига олган 
материаллар киради. Фойдаланишдан воз кечиш бинодаги ички муҳитнинг 
сифатини характерловчи кўрсаткичларга (улардан зарарли моддаларни 
хоналарнинг ҳавосига, намликка ва бошқаларга чиқиши) асосланган бўлиши 
мумкин

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish