Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


-расм. Турар-жой биноларида энг кўп ҳосил бўладиган "Иссиқлик



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

2.7-расм. Турар-жой биноларида энг кўп ҳосил бўладиган "Иссиқлик 
кўприклари":
1-пойдевор плитаси устига ертўла зинасининг таянч сирти; 2- 
ертўла деворига ертўла зинасининг ён сирти тегиши; 3-пойдевор плитаси 
устига ертўла деворининг таянч сирти; 4-ертўла ташқи девори ертўла ёпмаси 
ва биринчи қават ташқи деворининг туташган жойи; 5-ертўла девори, ертўла 
ёпмаси ва биринчи қават ички деворининг туташган жойи; 6-туртиб чиққан 
балконлар, кўча эшик тепасидаги соябон; 7-совуқ чордоқ хонасидаги 
стропила системаси остидаги ички девор; 8-мансарда деразасининг 
кесакиси; 9- ташқи деворнинг устки учбурчак қисмини охирги қатор терими; 
10- дераза кесакисининг тирқиши, дераза перемичкаси ва дераза токчаси; 11-
эшик чеклагич ва бўсағаси; 12-киришдаги чиқиб турган поғоналар 


71 
- энг кўп иссиқликни юк кўтарувчи конструкциялар ўзларидан 
ўтказадилар (пўлат, бетон ёки ёғочдан). Шунинг учун қўшимча иссиқлик 
изоляцияси билан таъминланиши шарт; 
- қурилаётган бинонинг “пассив уй” стандартларига мувофиқлигига 
эришиш учун дастлаб "иссиқлик кўприклари" бўлмаган биноларни 
лойиҳалаш тамойилига мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим. Бу қуйидаги 
афзалликларни беради: 
- энергияни тежаш имконини (иссиқлик йўқотилиши камида 10% гача 
камайтириш мумкин); 
- бир қатор таркибий (структурных) муаммоларни, масалан, бино 
конструкция ички сиртида конденцат
намликни пайдо бўлишини, 
конструкцияда ёриқлар ҳосил бўлишини ва уларга боғлиқ ҳолда бинонинг 
эстетик кўриниши бузилишини олдини олади; 
- моғорни кўпайишини олди олинади; 
- хонанинг шинамлиги ортади. 
Агарда бинонинг ташқи тўсиқ конструкцияси орқали йўқолаётган 
иссиқлик миқдори (барча мавжуд “иссиқлик кўприги”лари билан 
биргаликда) тўсиқ конструкцияни ташқи юзасини ва бу конструкция 
иссиқлик узатиш коэффициентини ҳисобга олиб ҳисобланганда, иссиқлик 
йўқолишни ҳисобий қийматидан ошмаса, бинонинг қобиғида “иссиқлик 
кўприги” йўқ деб ҳисоб-лашадилар. 
“Иссиқлик кўприги” туфайли юзага келадиган иссиқлик йўқолишини 
камайтиришга қуйидаги тўртда оддий қоидаларга амал қилиш ёрдам беради: 
- “иссиқлик кўприги” пайдо бўлиш хавфидан қочиш қоидаси – 
бинонинг иссиқлик изоляция қобиғидан тешик очмаслик керак;
- иссиқлик изоляцияси қоидаси – агар иссиқлик изоляция қобиғини 
тешмасликни иложи бўлмаса, иссиқлик изоляцияси қобиғининг яхлитлигини 
бузиш жойларида иссиқлик узатишга қаршилигини максимал даражада 
ошириш керак. Масалан, кўпикбетон, ёғоч ва шунга ўхшаш материалларни 
қўллаш ҳисобига; 


72 
- конструкция элементларининг ўзаро бириккан чоклари учун қоида –
иссиқлик изоляцияни шундай жойлаштириш керакки, чокларда бўш жойлар 
бўлмасин. Чок яхлит иссиқлик изоляциялансин; 
- геометрик қоида – лойиҳалаш вақтида иложи борича томонларни 
ўтмас бурчакли қилиб танлаш керак. 
Қурилиш 
конструкцияларини 
ҳисоблашда 
одатдаги 
“иссиқлик 
кўприк”лари ҳисобга олинган бўлиши керак. Бунда иссиқлик узатишнинг 
ҳисобий коэффициентлари билан бирга–бундан кейин уни ҳисоблашнинг 
тегишли формулаларида ҳисобга олиниши керак.
“Иссиқлик 
кўпригисиз” 
конструкциялаш 
услубининг 
умумий 
кўриниши қуйидаги формула билан ифодаланади: 
0


WB
U
(2.6) 
Бу ерда 
WB
U

- “иссиқлик кўприги”дан қўшимча иссиқлик йўқотишни 
инобатга олувчи иссиқлик узатиш коэффициенти. 
Амалиёт шуни кўрсатдики, "иссиқлик кўприклари" муаммоси учун Сиз 
доимо мукаммал амалий ечимларни топишингиз мумкин.
2.8-расмда ертўла ташқи девори, ертўла ёпмаси ва биринчи қават 
ташқи деворларининг ўзаро туташган жойи кўрсатилган. Бунда битта 
қобиқли 
ташқи 
девор 
ва 
ертўла 
ёпмаси 
юқоридан 
ва 
пастдан 
изоляцияланганда “иссиқлик кўприги” вужудга келишини кўриб чиқамиз.

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish