2.11. Биноларни "Иссиқлик кўпригисиз" конструкциялаш
Иссиқлик кўприги – бинонинг тўсиқ конструкциясини шундай қисми
ҳисобланадики, бу қисмнинг иссиқлик изоляцияси жуда кучсиз бўлади.
Шунинг учун ҳам унча катта бўлмаган бундай майдон орқали катта
миқдордаги иссиқлик
учиб
чиқиб кетади. Иссиқликни ҳар хил ўтказувчи
қурилиш материаллари бир бири билан ўзаро бирикканда, иссиқлик изоляция
қилинмаган қисм иссиқлик изоляция қилинган майдонга кирганда, деворнинг
иссиқлик изоляцияси етарли бўлмаганда ёки иссиқлик изоляцияси
қилинмаганда “иссиқлик кўприги” пайдо бўлиши мумкин.
2.6-расмда қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқадиган энг типик
"иссиқлик кўприклари" келтирилган:
1. Материаллари бир хил бўлмаган қатламлари мавжуд тўсиқ
конструкцияларининг алоҳида бўлимлари ёки уларнинг қисмлари. Мисол
тариқасида деворга устун ёки темирбетон қотирма ўрнатилгандаги
вазиятни келтириш мумкин ёки изоляция қатлами ҳар хил қалинликли
вазиятлар (2.6, а-расм);
68
2.
Тўсиқ
конструкция
параллел
бўлмаган
текисликлар
билан
чегараланган. Мисол тариқасида хонанинг бурчаклари, ички ва ташқи
деворларни ўзаро кесишган қисми, деворларни ёпмалар билан бириккан
қисмини (2.6, б-расм) келтириш мумкин;
3. Тўсиқ конструкция чегарасининг бир қисмига, унинг кўдаланг кесими
кичрайган,
профили
ва бир жинслиги ўзгарган қисми ҳам тўғри келиши
мумкин. Мисол тариқасида ҳар хил материаллардан бўлган девор ва деразани
ёки деворларни ўзаро бирикиш чокларини (2.6, в-расм) келтириш мумкин.
2.6-расм. Конструкциянинг шаклига ва материалига боғлиқ ҳолда ўзга-
радиган иссиқлик кўпригини турлари:
а- каркасли бинода девор билан
колоннани бирикиши; б - хонанинг бурчаги, ички ва ташқи деворларни ўзаро
кесишган қисми, деворларни ёпмалар билан бириккан қисми; в- девор ва
деразани ёки деворларни ўзаро бирикиш чоклари ҳар хил материаллардан.
69
Шундай қилиб иссиқлик кўприги - иссиқликни ҳар хил ўтказувчи
қурилиш материаллари бир бири билан ўзаро бирикканда, иссиқлик изоляция
қилинмаган қисм иссиқлик изоляция қилинган майдонга кирганда, деворнинг
иссиқлик изоляцияси етарли бўлмаганда ёки қилинмаганда пайдо бўлиши
мумкин.
"Иссиқлик кўприклари"ни йўқ қилиш зарурати иссиқлик йўқотилиши
туфайли бартараф қилинмаслигини эътибордан қочирмаслик керак. Амалда
уларнинг мавжудлиги қуйидаги салбий оқибатларга олиб келади:
- бу жойларда хоналарнинг ички сиртининг ҳарорати яхлит тўсиқ
конструкциялар ҳароратидан паст бўлади ва совуқ чоклар мавжудлиги
сабабли ички сирт ҳарорати пасайиши хона ичидаги қулайликларга
(комфортига) салбий таъсир кўрсатади;
- конструкция ҳолати ёмонлашади, унинг термик қаршилиги камаяди.
Бундан ташқари ҳатто унинг ўзи ишлашга хатарли бўлиб қолади. Агарда
"иссиқлик кўприги" совуқ юзада жойлашган бўлса, ушбу жойда шудринг
шаклида
конденцат ҳосил бўлади.
Натижада ташқи тўсиқ конструкцияда
бузилишлар, ёриқлар, моғор ёки бурчакларида намланиш пайдо бўлади;
- бир неча салбий омилларнинг биргаликдаги таъсири кўнгилсиз
оқибатларга олиб келади. Мисол учун, бинонинг бурчаги фақатгина
геометрик "иссиқлик кўприклари" бўлиб қолмасдан, конструктив ва
иссиқлик техникаси нуқтаи-назаридан ҳам заиф жой ҳисобланади. Тўсиқ
конструкциялар етарли даражада шамоллатилмаса у намланиш ҳисобига
шикастланади.
2.7-расмда турар-жой биноларида энг кўп ҳосил бўладиган "иссиқлик
кўприклари" кўрсатилган. Ушбу жойларга алоҳида эҳтиёткорлик чораларини
кўриш ва лойиҳалаш вақтида уларларга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги
талаб қилинади.
"Иссиқлик кўприклари" пайдо бўлмаслиги учун қуйидаги чораларни
кўриш керак:
- иссиқлик сизиб чиқиб кетмаслиги учун иссиқлик изоляцияни талаб
этилгандек зич ўрнатиш шарт. Бунда асосий эътиборни, конструкция
70
элементларини ўзаро бирлашган ёки бир-бирига ўтган қисмининг изоляция
чокларига қаратиш керак;
- бир бирига кирган ва туртиб чиққан конструкция (балкон плиталари)
элементлари ҳамма томонидан иссиқлик изоляция материали билан ҳар
қандай ҳолатда ҳам қопланиши шарт;
Do'stlaringiz bilan baham: |