Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

 
 


183 
6-БоБ. Томлар
6.1. Турар-жой биноларнинг томлари 
Томнинг устки сирти нишаблик деб аталади. Нишаб томнинг бичими 
бинонинг пландаги конфигурациясига боғлиқ ҳолда ва архитектуравий 
нуқтаи назардан қабул қилинади. Нишабликларнинг сонига қараб томлар бир 
нишабли, икки нишабли, тўрт нишабли ва кўп нишабли бўлиши. 
Нишабликнинг қиялиги 2 % дан кам бўлган ҳолларда томни ясси том дейиш 
мумкин. Томнинг қиялиги устки сув ўтказмайдиган қатламнинг материалига 
боғлиқ ҳолда қабул қилинади. Унга бино қуриладиган ҳудуднинг иқлим 
шароити ҳам таъсир кўрсатади. Томнинг қиялиги қанча кам бўлса, у шунча 
иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. 
Том - бинонинг устки якунловчи уни қор, ёмғир ва бошқа нобоп 
таъсирлардан ҳимоя қилувчи қисмидир. Томлар куч ва куч бўлмаган ташқи 
таъсирларнинг мураккаб комплекси: доимий ва вақтинчалик юклар, шамол, 
қор босими, температура, қуёш радиацияси, ёғин-сочин, агрессив кимёвий 
моддалар таъсири остида ишлайдилар. 
 
Том конструкцияси куч таъсирларга нисбатан мустаҳкам, бикр ва 
устувор бўлиши айниқса, сув ўтказмайдиган қатлами нам ўтказмайдиган, 
намга, коррозияга чидамли, қуёш радиациясининг таъсирига қаршилик 
кўрсата оладиган бўлиши керак. Умуман олганда, том конструкцияси 
индустриал ва тежамли бўлиши керак. 
Том конструкцияси - юк кўтарувчи ёпма конструкция, иссиқлик 
изоляцияси ва сув ўтказмайдиган қатламдан (том қопламаси) иборат бўлади. 
Томлар чордоқли ёки чордоқсиз бўлиши мумкин. Чордоқли томда том 
ёпмаси (бу ҳолда чордоқ ёпмаси дейилади) билан томнинг сув ўтказмайдиган 
конструкцияси орасида ёпиқ фазо (чордоқ) ҳосил бўлади. Чордоқсиз томда 
том ёпмаси билан сув ўтказмайдиган қатлам бирлаштирилган бўлади. 
Шунинг учун бундай томни "бирлаштиришган" том деб ҳам аталади. 
Томнинг устки сиртини нишаблик деб аталади. Нишаб томнинг бичими 
бинонинг пландаги конфигурациясига боғлиқ ҳолда ва архитектуравий 


184 
нуқтаи назардан қабул қилинади. Нишабликларнинг сонига қараб томлар бир 
нишабли, икки нишабли, тўрт нишабли ва кўп нишабли бўлиши мумкин (6.1-
жадвал). Нишабликнинг қиялиги 2 % дан кам бўлган ҳолларда томни ясси 
том дейиш мумкин. 
6.1-жадвал. 
Томнинг шакллари ва асосий элементлари 
Томнинг 
шакли 
Расми (Иллюстрация) 
Тавсифи 
Бир 
нишабли. 
1-туйник
У кўпинча ёрдамчи бино-
ларда (масалан, гаражлар) ва 
оддий конструкцияли иншо-
отларда, ишлаб чиқариш ёки 
омбор биноларида ишлати-
лади. Том нишаби одатда ша-
мол томонига қаратилган бў-
лади, у бинони шамол, ёмғир 
ва қордан ҳимоя қилади. 
Икки 
нишабли. 
2-ташқи деворнинг 
устки учбурчак 
қисми, чордоқни 
тўсувчи; 3-томнинг 
тепа қирраси. 
Энг 
кенг 
тарқалган 
конструкция. 
У 
қарама-
қарши 
йўналган 
иккита 
нишабдан иборат. 
Мансардли 
Мансард 
том 
қилинганда, 
мансарда 
хонасининг 
ҳажмини ошириш учун, том 
нишаби турли хил қилиб 
бажарилади: пасти - тикроқ 
ва юқориси-текисроқ
Тўрт нишабли 
(шатровая) 
У асосан фақат квадрат ёки 
кўпбурчак планли бинолар 
учун ишлатилади. Бундай 
томнинг барча нишаб ёнлари 
тенг ёнли учбурчак шаклига 
эга бўлиб, улар бир нуқтада 
бирлашади. 


185 
Тўрт нишабли 
(полувалмовая) 
6-томнинг ярим 
учбурчак нишаби 
(полувальма) 
Баъзан тўрт нишабли томлар 
полувалмовий 
томлар 
шаклида тайёрланади. Бундай 
ҳолда 
ён 
нишаблар 
(полувалмовий) кесилади ва 
асосий нишабларга қараганда 
нишаблик чизиғи кичикроқ 
узунликка эга бўлади. 
Тўрт нишабли 
(валмовий) 
4-томнинг учбурчак 
нишаби (вальма); 
5-қирра. 
Энг 
қадимий 
турларидан 
бири 
валмовий 
том 
ҳисобланади. 
Бу 
тўрт 
нишабли: 
икки 
бўй 
нишаблари 
трапеция, 
ва 
бошқа икки ён нишаблари эса
учбурчак 
(улар 
валмовий 
дейилади) шаклида. 
Кўп нишабли том. 
7- тарнов қирра 
Кўп нишабли том плани кўп-
бурчак, 
шакли 
мураккаб 
уйларда 
ташкил 
этилади. 
Бундай томлар жуда кўп 
сонли 
тарновлар 
ва 
қирраларга 
эга 
бўлади. 
Шунинг 
учун том ёпиш 
ишларини бажаришда юқори 
малака талаб қилинади 
Бутун бинонинг узоққа чидамлилиги томнинг сифати ва ишончлилигига 
бевосита боғлиқ. Томни лойиҳалаш бинонинг қурилишини тайёрлашнинг 
асосий босқичларидан бири ҳисобланади. Томни лойиҳалашда ҳар доим 
бутун бинонинг дизайни ва унинг меъморий хусусиятлари (хусусан, уйнинг 
режадаги контури) ҳисобга олинади.
Томнинг шаклини танлашга бинонинг архитектуравий плани билан бир 
қаторда, кўплаб омиллар таьсир қилади. Шу жумладан: иқлим, ёғинларнинг 
табиати ва миқдори, ёзги ва қишки ҳароратлар, ҳарорат ўзгариши, қуёш 
нурларининг интенсивлиги, шамол кучи, бутун бинонинг юк кўтарувчи 
конструкцияларининг табиати, унинг том ёпиш майдонида жойлашган 
шамоллатиш қурилмалари. Шубҳасиз, том шаклининг мураккаблиги нафақат 
унинг конструкциясини мураккаблашишига, балки материаллар сарфини 
сезиларли даражада ошишига олиб келади. Бундан ташқари том қанча 
мураккаб бўлса, унда тарнов қирралар (томнинг икки нишаблари уланиб 


186 
қирра бурчак ҳосил қилади) шунча кўп бўлади. Тарнов қирралар (ендов), 
одатда, қор йиғувчилардир, Бу эса томнинг юк кўтарувчи элементларига 
таъсир этувчи юкларнинг ошишига олиб келади. 
Томнинг шакли танланганидан сўнг нишаблик, том ёпиш материаллари, 
уни жойлаштириш усули ва яна бошқалар танланади. Кейин томнинг ишчи 
лойиҳаси амалга оширилади. 
Томнинг қиялиги устки сув ўтказмайдиган қатламнинг материалига 
боғлиқ ҳолда қабул қилинади (6.2-жадвал). Унга бино қуриладиган 
ҳудуднинг иқлим шароити ҳам таъсир кўрсатади. Томнинг қиялиги қанча кам 
бўлса у шунча иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Лекин ёғин-сочин 
кўп бўладиган ҳудудларда томнинг қиялиги кўпроқ бўлгани маъқул. Томнинг 
катта қиялиги ҳисобига чордоқнинг ичида катта бўш ҳажм ҳосил бўлади. 
Унинг бир қисмидан яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналар учун фойдаланиш 
мумкин. Бундай хоналарни мансарда (болохона) деб аталади. 
6.2-жадвал 
№ 
Материалнинг номи 
Қиялик, град 

Пўлат лист (томга ёпиладиган тунука) 



Черепица (томга ёпиладиган сопол) 

30...40 

Текист асбест-цемент плита, шифер 

30 

Тўлқинсимон оддий шифер 

15 

Тўлқинсимон кучайтирилган шифер 

10 

Икки қават рулонли гилам тўшама (толь ёки рубероид)

15 

Уч қават рулонли гилам тўшама (толь ёки рубероид) 



Юпқа тахтадан қилинган том (тесовая кровля) 

50 
Замонавий нишабли томнинг конструкцияси анъанавий томнинг 
конструкциясидан жуда фарқ қилмайди. Келинг, унинг энг умумий шаклини 
қисқача кўриб чиқайлик. Мисол учун, 6.1-расмда одатий, аньанавий ёғоч 
стропила конструкция билан икки нишабли том кўрсатилган. 
Нишабли томли бинолар - нишаблилик бурчаги 15
о
дан ортиқ бўлган 
томли бинолардир. Нишабли том одатда, икки қисмдан иборат бўлади. Бири - 
юк кўтарувчи конструкция, вазифаси томдан келаётган юкларни қабул қилиб, 
юк кўтарувчи вертикал конструкцияларга узатиш. Томнинг материали ва 
томни ёпиш


187 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish