37
1.5-расм. Бинонинг периметри Р ни унинг майдони F га қиёсий нисбати
Ҳозирги кун давлат талабига биноан,
бино жуда катта самарали
иссиқлик изоляция қилиниши керак. Умуман олганда, хоналардаги шинам
микроиқлимни таъминлашда энергия сарфи 15кВт/м
2
хйил
дан ошмаган
ҳолда, хонанинг шинамлиги – хонадаги ҳавонинг температураси, нисбий
намлиги, ҳаракат тезлиги,
тозалик даражаси, ташқи девор ва тўсиқ
хоналарининг
ички
сиртининг
температураси,
пол
сиртининг
температурасига боғлиқ ҳолда қўйилган талаблар биноларга қўйиладиган
талабларга мос келсин. Пассив турар-жой бинонинг лойиҳаси қуйидаги
стандартларга жавоб бериши керак:
- иссиқлик узатиш коэффициенти U< 0,15 Вт/(м
2
хК) бўлган ташқи тўсиқ
конструкциялари (ташқи девор, том ва биринчи қават поли) герметик (ҳаво
ўтмайдиган) бўлиши керак;
"совуқ кўприклар" нинг бўлмаслиги;
- ташқи деворларда кирган-чиққан жойлар бўлмаслиги (компактность),
солиштирма
периметр
кўрсаткичини
0,25
м/м
2
гача
камайтириш
(
солиштирма периметр -ташқи девор периметрининг қаватнинг умумий
майдонига нисбати
);
-
соя
тушмайдиган,
ориентацияси
жанубга
қаратилган
қуёш
энергиясидан фойдаланиш;
- юқори сифатли махсус дераза ойналар ва келтирилган иссиқлик узатиш
коэффициенти U
дераза
<0,80 Вт/(м
2
хК) ва энергияни ўтказиши (g) ни қиймати
50 % яқин махсус дераза рамаларини ишлатиш;
38
- бинонинг қобиғидан ҳаво кирмайдиган ва чиқмайдиган (герметик)
бўлишини таъминланиши, бунда ички ва ташқи ҳаволар орасидаги
босимнинг фарқи 50 Па бўлганда, ҳаво алмашинуви миқдори
ч
n
/
6
,
0
50
бўлиши;
-
иссиқликни
қайтишини
самарали
таъминланиши
учун,
бошқариладиган вентиляция системасидан тозалаб қайтарилаётган ҳавонинг
ҳажми >75% дан кам бўлмаслиги;
- кундалик турмушда кам электр энергия истеъмол қиладиган
асбоб-
ускуналардан фойдаланиш;
- ичимлик сувларини қуёш коллекторлари ёрдамида қизитиш;
- бошқариладиган вентиляция системасини қўллаш ҳисобига, хонага
киритилаётган ҳавони иситишда грунтлар иссиқлигидан фойдаланиш.
Шунинг учун ҳам пассив биноларни лойиҳалаш, оддий биноларни
лойиҳалашдан анча мураккаблигини қуйидагилардан кўриш мумкин:
- лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисми Европа стандартларига жавоб
берадиган ва Ўзбекистон шароитларига (норматив ва қонунчилик)
мослашган бўлиши керак;
- Европа стандартларига жавоб берадиган ишчи лойиҳада, шу жумладан,
статик куч учун барча конструктив ҳисоб-китоблари бўлиши керак;
- арматуралашни статик ҳисоб-китобларга кўра лойиҳалаш лозим;
- барча муҳандислик тармоқларини тўлиқ лойиҳалаш керак;
- қурилиш
кетма-кетлигини, шу жумладан, ишлатиладиган материаллар
ва таркибий қисмларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш.
Инновацион технологияларда бунёд этиладиган қурилиш
объектини
эҳтиёткорлик билан лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш (эксплуатация) керак.
Бунинг учун лойиҳалашда қатнашаётганлар битта команда бўлиб
лойиҳалаш, қуриш ва бинони ишлатишда ўзаро келишилган ҳолда иш олиб
бориши шарт. Бу эса турар-жой биносини лойиҳалаш, қуриш ва бинонинг
ишлаш вақтида бир жамоадаги барча лойиҳа иштирокчиларининг мутлақо
39
келишилган ҳолда ишлашлари талаб қилинади. Ва ниҳоят,
энди пассив
турар-жой биносининг эскиз лойиҳаси қандай кўринишини кўриб чиқайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: