Ўзбекистон республикаси қурилиш таълим вазирлиги


Хулоса Лойиҳаланаётган кўп қаватли ишлаб чиқариш биномиз Хива ҳудудида жойлашганлиги учун унинг сейсмиклиги 7 балл



Download 1,11 Mb.
bet8/10
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#143029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуллоев Шохрух 17323

Хулоса
Лойиҳаланаётган кўп қаватли ишлаб чиқариш биномиз Хива ҳудудида жойлашганлиги учун унинг сейсмиклиги 7 балл зилзилали ҳудуд эканлигини ҚМҚ 2.01.03.96 дан аниқлаймиз. Қуйма яхлит темирбетон ораёпмаларни лойиҳалаш учун ,устун қадами бош тўсин йўналиши ва ёрдамчи тўсин қадами танланади. Плита, ёрдамчи тўсин ва бош тўсинларининг четки равоқларини ўрта равоқларига нисбатан 10-20% кичик олиш мақсадга мувофиқ. ҚМҚ зилзилавий ҳудудларда, тўлиқсиз синчли биноларда асосан 7 балли ҳудудларда қурилишга рухсат этилади, бунда кўндаланг оралиқлар ва устунлар қадами 7.2 метрдан ошмаслиги керак. Биномиз ўлчамлари 10х54 метр бўлганлиги учун бинонинг узунлиги бўйича, ўртасидан ҳарорат чоки қўямиз. Биномиз периметри бўйича ғишт деворли, унинг қалинлиги 510 мм қабул қиламиз. Ораёпма плитасига кетадиган бетон сарфи, умумий ораёпмага кетадиган бетон сарфининг 40...65% ташкил этиши, плиталарнинг қалинлигини 60...80 мм чегарада бўлишини тақозо этади. Лекин элементларнинг бикрлик ва мустаҳкамлик шартларидан келиб чиққан ҳолда минимал қалинлиги вақтинчалик юк миқдорига мос плита қалинлиги –hs ва равоқ узунлиги –ls ни танлаш ёндашув асосида 1.4 жадвалдан аниқлаймиз. Лойиҳаланаётган биномизда бош тўсин кўндаланг, ёрдамчи тўсин бўйлама жойлашган, чунки кўндаланг ўлчамлар бўйлама ўлчамларга нисбатан кичик. Ишлаб чиқариш биноси элементларининг бошланғич ўлчамларини аниқлаб оламиз. Ораёпма плитани ҳисоблаш учун ораёпмага таъсир этувчи юклар жадвалини тузамиз. Юкнинг тўлиқ қийматини аниқлаб эгувчи моментларни топамиз ва плитанинг қалинлигини топиб оламиз. Кесим мустаҳкамлигини ҳисоблаб плита арматурасининг юзасини аниқлаймиз ва плитани қурилмалаймиз, яъни топилган юзалардан арматура диаметрини ва қадамини иловадан олиб қурилмалаймиз. Ёрдамчи тўсинни ҳисоблаш учун унга таъсир қиладиган юк тасмасини аниқлаб оламиз. Ёрдамчи тўсиннинг ҳисобий равоқ узунлигини четки ва ўрта равоқлар учун ҳисоблаймиз ва юкларнинг ҳисобий қийматларини, яъни доимий ва муваққат юкларни ҳисоблаб ёрдамчи тўсинга таъсир этувчи тўлиқ юкни топамиз. Равоқларни кесимларга бўлиб ҳар бир кесимдаги эгувчи моментларнинг қийматларини жадвал усулида ҳисоблаймиз. Ёрдамчи тўсиннинг кесим ўлчамларини аниқлаб мустаҳкамлик шартлари бўйича текширамиз. Ишчи бўйлама арматура кесим юзаларини аниқлаймиз. Қия кесим бўйича мустаҳкамлигини таъминланиши ва талаб этилган кўндаланг арматурани танлаймиз. Тўсининг таянч зоналаридаги қия кесим бўйича мустаҳкамлиги таъминланган сўнг ёрдамчи тўсинни қурилмалаймиз. Ҳар бир равоқ ва таянчлар учун синч ва тўрларнинг узилиш жойларини аниқлаймиз. Топилган эгувчи момент ва кесувчи кучлардан ёрдамчи тўсиннинг эпюрасини қурамиз. Устунларни ҳисоблаш учун унга таъсир этаётган юк майдонини аниқлаймиз. Юк ва ҳисобий зўриқишларни аниқлаб устунга таъсир этадиган максимал ҳисобий юк ва узоқ муддатли ҳисобий юк қийматларини аниқлаб оламиз. Топилган максимал ҳисобий юк миқдоридан устун кесимининг ўлчамларини топамиз. Устуннииг ишчи арматурасини танлаб қурилмалаймиз. Устун ости пойдеворни ҳисоблаб қурилмалаймиз, унинг учун устундан пойдеворга узатувчи юк миқдорининг қийматидан фойдаланиб пойдеворга узатиладиган меъёрий юк қийматини топамиз. Грунтнинг мавсумий музлаш меъёрий чуқурлигини иловадан фойдаланиб топамиз, лекин конструктив мулоҳазаларга кўра амалий чуқурлигини қабул қиламиз ва пойдевор остининг юзасини аниқлаб унинг сиртидаги ўлчамларини топамиз. Кейинги бажарган ишимиз пойдевор баландлигини, зина ўлчамлари ва арматура кесим юзасини аниқлаш ва қурилмалаш.
Сарфланган арматура: плита учун умумий сарф 660.4 кг, ёрдамчи тўсин учун умумий сарф 2309.32 кг, устун учун умумий сарф 662.18 кг, пойдевор учун умумий сарф 124.8 кг.
Сарфланган бетон ҳажми: плита учун В20 синфли бетон 18,2 м3 , ёрдамчи тўсин учун В20 синфли бетон 12.01 м3 , устун учун В20 синфли бетон 5.72 м3 , пойдевор учун В15 синфли бетон 11.58 м3 .

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish