Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари



Download 0,53 Mb.
bet12/21
Sana12.04.2022
Hajmi0,53 Mb.
#544983
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
baholash mezonlari

Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (17 та тестнинг жавоби белгиланади, 8 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Барча тур бўйича умумий кўрсаткич 100 бални ташкил этади

ГЕОГРАФИЯ
География фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Академик лицей ва касб-ҳунарларида биринчи босқич
1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади.
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман), учинчи(вилоят) босқичида олимпиада 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман), учинчи(вилоят) босқичида 5 тадан топшириқлар берилади. Топшириқни бажариш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри ечилган топшириқлар 10 балл билан баҳоланади, жами 50 баллни ташкил этади.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим.
Ёзма иш қуйидаги мезон асосида баҳоланади

Т/р

Баҳолаш мезони

Балл

1

Ўқувчи томонидан ҳар бир топшириқ хатосиз, мантиқан тўғри ифодаланган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диаграммалар тузишда, ёзувсиз хариталар билан ишлашда илмий хатоликлар ва чалкашликларга йўл қўйилмаган ҳолда бажарилган бўлса

10




Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилмаган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диаграммалар тузишда, қисман хатоликларга йўл қўйилган бўлса

9

3

Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилмаган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диаграммалар тузишда, қисман хатоликларга, ёзувсиз хариталар билан ишлашда айрим чалкашликларга йўл қўйилган бўлса

8

4

Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилмаган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диаграммалар тузишда, ёзувсиз хариталар билан ишлашда кўплаб чалкашликларга йўл қўйилиб, топшириқлар таҳлил қилинмаган ва мантиқий фикрлар тўла баён этилмаган бўлса

7

5

Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диаграммалар тузишда, кўплаб хатоликларга, ёзувсиз хариталар билан ишлашда чалкашликларга йўл қўйилиб, топшириқлар таҳлил қилинмаган ва мантиқий фикрлар тўла баён этилмаган бўлса

6

6

Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диограммалар тузишда кўплаб хатоликларга, ёзувсиз хариталар билан ишлашда чалкашликларга йўл қўйилиб, топшириқлар таҳлил қилинмаган ва мантиқий фикрлар тўла баён этилмаган бўлса



5

7

Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб беришда, маълумотлар асосида жадвал ва диограммалар тузишни ва ёзувсиз хариталар билан ишлашни қисман билиб, топшириқлар таҳлил қилинмаган ва мантиқий фикрлар тўла баён этилмаган бўлса

4

8

Ўқувчи томонидан топшириқларни бажаришда илмий хатоликларга йўл қўйилган, географик атамаларнинг луғавий маъносини очиб берилмаган, маълумотлар асосида жадвал ва диограммалар тузишда хатоликларга ва ёзувсиз хариталар билан ишлашни йўлга қўя олмаган бўлса

3

9

Ўқувчи томонидан географик атамаларнинг луғавий маъноси очиб берилмаган, маълумотлар асосида жадвал ва диограммалар тузишда кўплаб хатоликларга ва ёзувсиз хариталар билан ишлашни билмаса

2

10

Ўқувчи томонидан географик атамалар ёзилган аммо уларнинг луғавий маъноси очиб бера олмаган, ёзувсиз хариталар билан ишлашни мутлақо билмаса

1


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish