Масалан:
9-синф.
Сиғими 10 л бўлган баллонда 270 С ҳароратли газ бор. Газ сизиб чиқиши туфайли баллондаги газнинг босими 4,2 кПа га пасайди. Агар ҳарорат ўзгаришсиз сақланган бўлса, баллондан қанча молекула чиқиб кетган?
1-2-курс (10-синф)
Ҳар бирининг ЭЮК 1,5 В , ички қаршилиги 0,5 бўлган 8 та элементдан ўзаро кетма-кет уланиб ҳосил қилинган батареянинг ЭЮК ни ва ички қаршилигини топинг.
3-курс (11-синф).
Пружинали маятник мувозанат вазиятдан чиқариб туриб қўйиб юборилди. Қанча вақтдан кейин тебранаётган жисмнинг кинетик энергияси пружинанинг потенциал энергиясига тенг бўлади?
Ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади.
Масала қуйидагича баҳоланади:
№
|
Баҳолаш мезони
|
Балл
|
1
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмалар тўғри чизилган бўлса, физик катталиклар ва уларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса
|
10
|
2.
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини тўла очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, физик катталикларнинг бирликларини тўғри келтириб чиқарган бўлса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда жузъий камчиликка йўл қўйса
|
9
|
3
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани тўғри чизган бўлса, физик катталиклар бирликларини келтириб чиқаришда ва ёзишда хатолик бўлса
|
8
|
4
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда ва физик катталикларнинг бирликларини келтириб чиқариш ва ёзишда хатоликка йўл қўйса
|
7
|
5
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани тўғри ечса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани чизишда, физик катталикларни ёзишда хатолик бўлса ва физик катталикларнинг бирлигини келтириб чиқармаса
|
6
|
6
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масалани ечишда хатоликка йўл қўйса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизма нотўғри чизилган, физик катталикларни белгилашда хатоликларга йўл қўйса, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
5
|
7
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда хатолик бўлса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани нотўғри чизиб, физик катталикларни белгилашда хатоликка йўл қўйса, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
4
|
8
|
Ўқувчи ҳодиса ва қонуниятларнинг физик маьносини очиб берса, асосий тушунчалар, қонунларни қўллаб масала формуласини келтириб чиқаришда ва ҳисоблашда хатоликка йўл қўйса, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани умуман чизмаган бўлса, физик катталикларни белгилашда хатолик бўлиб, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
3
|
9
|
Ўқувчи масалани ечиш учун формулани ёзган, масалани ишламаган, масала учун чизма шарт бўлиб, чизмани умуман чизмаган, физик катталиклар бирлигини умуман келтириб чиқармаса
|
2
|
10
|
Ўқувчи масала шартида берилган физик катталикларни ёзган, масалани умуман ишламаган бўлса
|
1
|
Do'stlaringiz bilan baham: |