Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча овқатлантириш



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
Sana29.05.2022
Hajmi0,7 Mb.
#618571
Bog'liq
mavzu 6-6



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча овқатлантириш 
корхоналари устидан санитария 
-
эпидемиология, гўшт, сут, балиқ ва 
ўсимлик маҳсулотлари устидан ветеринария, фитосанитария 
назоратлари ўрнатилган. Корхоналар, иншоотлар, озиқ 
-
овқат 
маҳсулотлари устидан санитария 
-
эпидемиология назорати 1992 
йилнинг 3 июлида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 
«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуни асосида амалга 
оширилади. Ушбу қонунга мувофиқ республиканинг ҳудудларида 
жойлашган барча идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилот ва 
бирлашмалар, уларнинг қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик 
шаклидан қатъий назар, санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена 
талабларига риоя этишлари лозим ҳамда давлат санитария назорати 
билан қамраб олиниши керак.


Жумладан, ресторанлар залларининг жиҳозларига стол 
-
стуллар, 
креслолар, диванлар, сервантлар ва официантларнинг ёрдамчи 
столлари киради. Уларга қўйиладиган санитария ва гигиена талаблари 
қуйидагилардан иборат: 

улар мижозларнинг ўтириши учун қулай ва мустаҳкам бўлиши; 

тез ювиладиган ва тозаланадиган бўлиши;

улар ресторан ва овқатлантириш корхоналари турларига мос келиши 
керак.
Ресторан ва кафеларнинг овқатлантириш залларида ўрнатиладиган стол
-
стулларнинг усти рангли декоратив пластиклар билан ёки иссиққа
чидамли лаклар билан қопланади

Овқатланиш столи устига дастурхон
тўшаб хизмат кўрсатиладиган ресторанларда стол юзаси мато ёки
юмшоқ мато билан қопланади. Улар ошхона идиш
-
товоқлари ва 
анжомларини қўйишда чиқадиган шовқинни сўндиради ҳамда
идишларнинг мустаҳкам туришини таъминлайди
.


Официантлар хизматининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у 
мижозларга таом ташийди, керак бўлса стол атрофида айланиб уларга 
парвона бўлади. Бунда улар албатта санитария 
-
гигиена қоидаларига 
риоя қилиши лозим. Уларга қўйиладиган талаблар қўйидагича:

Официантнинг сочи ажиб, гайриодатий бўлмаслиги, сочлар кўз устига 
тушмаслиги, иш жараёнида сочларни тартибга солиш, тараш тавсия 
этилмайди. Чунки соч таомга тушиши мумкин.

Аёл официантларнинг сочлари ҳар доим йиғилган, парваришланган 
бўлиши, иложи бўлса пешона қисмига соч тушиб турмаслиги лозим. 
Бу нафақат официантларнинг хизмат жараёнига ҳалақит беради, 
балки мижозларга ҳам ёмон кўриниши мумкин. 

Оғиздан нохуш хид тарқалмаслиги учун махсус паста билан оғизни 
ювиши ва чайиши лозим. Ҳар куни кечки таомдан сўнг ва эрталаб иш 
бошлашдан олдин тишни ювиб тозалаш керак. 



Ишга тушишдан олдин эркак ва аёл официантлар душ қабул қилиши 
зарур.

Эркаклар ҳар куни соқолини олишлари, ташқи кўринишига эътибор 
беришлари лозим.

Аёл официантларга ишга чиқиш олдидан косметик воситалардан ҳаддан 
ортиқ фойдаланиши, кучли хидли атирлар сепиши, йирик тақинчоқлар 
тақиши тавсия этилмайди.

Ишга тоза кийимда келиши, хизматга киришиш олдидан қўлларни совун 
билан тозалаб ювиш зарур. Иш жараёнида ҳам ора 
-
орада қулини ювиб 
туриш, электр сочиқ билан қуритиш, агар у бўлмаса бир марта 
фойдаланиладиган сочиққа артиб туришлари лозим.

Официантлар кўп ҳаракатларни мижозлар олдида, уларнинг кўз 
-
ўнгида 
бажаради, шунинг учун қўлларида ҳам ҳеч қандай нуқсон бўлмаслиги 
лозим. Масалан, тирноқлар олинган бўлиши, қулда яра аломатлари 
бўлмаслиги, бирор бармоқ бинт билан боғланмаган бўлиши керак.

Ресторан ва овқатлантириш корхоналарида дастурхонни безашда идиш 
-
товоқ ва анжомлар яхшилаб артилади. Уларни артишда ва иссиқ 
таомларни патнисга қўйиб олиб келишда сочиқлардан фойдаланилади. 
Шу боисдан ҳам официантларнинг сочиқлари оппоқ, тоза ва яхши 
дазмолланган бўлиши лозим.


. Санитария кийимларини кийишга ҳам қатор талаблар қўйилади. 
Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:

санитария кийимлари яхшилаб дазмолланган бўлиши лозим, 
чунки дазмоллашда улардаги микроорганизларнинг аксарияти 
ҳалок бўлади;

куртка билан фартук кийилганда фартук куртка тагидан эмас, 
унинг устидан боғланиши шарт;

кийилган қолпоқ ёки боши ўралган рўмолча ходимлар сочини 
тўлиқ ёпиб туриши лозим;

иш вақтида санитария кийимлари ифлос бўлмаслиги ва тоза
сақланиши ҳамда букилмаслиги керак
;

санитария кийимлари чўнтакларига ёд нарсалар солиб юриш
ман этилади
;

эрталаб санитария кийимларини кийишдан олдин қўлни совун билан
ювиш ва иш тугаганидан сўнг уларни дарров ечиб

махсус жойда
қолдириш тавсия этилади



Шунингдек, 
o
шахсий кийимлар билан санитария кийимларини бирга ювиш 
ҳам мумкин эмас, улар алоҳида ювилади;
o
санитария кийимлари билан ҳожатхонага бориш, кўчада юриш ва 
кўчада иш бажариш қатъий ман этилади;
o
таомларни сузишдан олдин ошпазлар санитария кийимларини 
алмаштириб, тозасини кийишлари лозим;
o
санитария кийимлари тагидан кийиладиган шахсий кийимлар жуда 
юпқа, қулай ва пахта матосидан тайёрланган, ишлаб чиқаришда 
фойдаланиладиган оёқ кийимлари эса резинали такчармли ва паст 
пошнали бўлиши лозим; 
o
санитария кийимларига бейжик (нишон) ва тўғнагичларни (брошка) 
тақиб юриш санитария қоидаларига кўра ман этилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish