Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети «ИҚтисодиёт» факультети


-диаграмма. Корхонанинг акциялари тўғрисида маълумот14



Download 279,74 Kb.
bet11/14
Sana30.05.2022
Hajmi279,74 Kb.
#620289
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
курс иши

3.1-диаграмма. Корхонанинг акциялари тўғрисида маълумот14
Диаграммадан кўриниб турибдики, корхонанинг мавжуд акцияларининг асосий қисми 58,04 фоизи давлат улушига тўғри келади ва иккинчи салмоқли улуш 36,37 фоиз акция эркин савдога сотилган. Корхонанинг 2020 йил 22-июндаги 09-сонли 2019 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ўтказилган ҳисобот мажлис қарорига мувофиқ жами 1541167 минг сўмлик соф фойданинг 5%, яъни 77058350 сўм миқдорида резерв фондига ва 20,87% , яъни 321644650 сўм миқдорида дивиденд тўловларига ажратилган.Агар биз жамиятнинг акциялари сони ва бир акцияга тўланган дивиденд миқдорини таҳлил қиладиган бўлсак, у қуйдаги 3.1.-жадвалда келтирилган.


3.1.-жадвал
Қарши-ёғ экстракция ОҲЖнинг акциялари тўғрисида маълумот15

Акциялар сони, дона


Номинал қиймати, сўм



Охирги уч йилда бир дона акцияга
тўлангани , сўм

2018 й

2019 й

2020 й

46590

2400

720

ҳисобланмаган

690

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йилда жамиятнинг молиявий фаолияти натижаларига кўра фойда миқдори кам бўлганлиги туфайли дивиденд ҳиобланмаган. 2018 йилнинг 3-мартида ҳиссадорлик жамиятининг кузатув кенгаши карори билан акцияларни номинал кийматини 600 сўмдан 2400 га кўтариш ҳисобига устав жамгармаси оширилди ва акциялар сони сақланган ҳолда устав жамгармаси 625 млн 632 минг сўмни ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21-сентябрдаги 1401-сонли карорига асосан корхонада устав фондидаги давлат улушини камида 51% га етказиш мақсадида Устав фондига давлат активларини киритиш ҳисобига устав фонди оширилди. Хозирги кунда корхона устав фонди 1 млрд 118 млн 304 минг сўмни ташкил қилади. Устав фонди улушлар бўйича қуйидагича таксимланган:

Давлат улуши

58,04% -

270 450 дона

649 080 минг сўм.

Мехнат жамоаси

5,59% -

26 068 дона

62 563,2 минг сўм.

Эркин савдо улуши

16,79% -

78 218 дона

187 723,2минг сўм.

Чет эл инвестори

19,58%

91 224 дона

218 937,6минг сўм.

Давлат улуши акцияларини бошқариш Давлат вакили зиммасига юклатилган ва ишончли вакил томонидан назорат қилиб борилади. Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики акционерлик жамиятларида манфаатдорлик тўғридан-тўғри акция эгаларининг оладиган дивиденд миқдорига боғлиқдир.Миллий акциядорлик жамиятлари жаҳон назарияси ва амалиёти томонидан ишлаб чиқилган дивиденд сиёсатининг хилини танлаш тамойиллари, мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари, акциядорлик жамиятда юзага келган муайян шароитларни ҳисобга олган ҳолда шакллантириши лозим.Акциядорлик жамиятнинг дивиденд сиёсатини шакллантириш ва олиб боришни қуйидаги изчилликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

  • дивиденд сиёсатига таъсир кўрсатувчи омилларии баҳолаш;

  • дивиденд сиёсатининг хилини танлаш;

  • дивиденд сиёсатининг танланган хилига мувофиқ фойдани тақсимлаш

механизмини аниқлаш;

  • бир акцияга дивиденд тўловларини ҳисоблаш;

  • дивидендларни тўлашнинг энг мақбул шаклини танлаш.

Дивиденд сиёсатининг шаклланишини белгилаб берувчи омилларнинг асосий гуруҳига компаниянинг иивестиция эҳтиёжини тавсифловчи омилларни киритиш лозим. Уларга:
- компания ҳаётий даврининг босқичи;
- компания ўз инвестиция дастурларини кенгайтириши зарурати;
-юқори даражадаги самарадорлика эга бўлган инвестиция лойиҳаларининг мавжудлиги киради.
Акциядорлик жамият ҳаётий даврининг дастлабки босқичларида у катта миқдордаги маблағларни ўзининг ривожланиши учун сарфлашга мажбурлиги боис, дивидендлар тўлашни чегаралашга мажбур. Фойдани сармоялашга бўлган эҳтиёж ҳам асосий фондлар ва номоддий активларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестицион фаолиятни фаоллаштириш даврларида ортиши мумкин, бу ҳам дивиденддар тўловларини қисқартиришни талаб қилади.
Тайёрланган алоҳида лойиҳалар юзага келган бозорнинг қулай конъюнктурасида самарали эксплуатацияни таьминлаш учун жадал амалга оширилишни талаб этадиган даврлар ҳам учрайди. Бу ўз молиявий маблағларини мазкур лойиҳаларга йўналтиришни талаб қилади ва ушбудаврларда дивиденд тўловларининг пасайишига олиб келиши мумкин. Компаниянинг инвестиция эҳтиёжларини тавсифловчи омиллар таҳлили билан бир қаторда, муқобил манбалардан молиявий ресурсларни
шакллантириш имкониятларини ҳам таҳлил қилиш зарур. Уларга қуйидагилар киради:
- ўтган даврда шаклланган ўз сармояси захираларининг етарлилиги;
-қимматли қоғозлар эмиссияси ҳисобидан қўшимча сармояни жалб этиш қиймати;
- қўшимча қарз сармоясини жалб этиш қиймати;
- молия бозорида кредитлардаи фойдаланиш имконияти;
- компаниянинг жорий молиявий фаолияти билан аниқланадиганкредитга лаёқатлилик даражаси.
Дивиденд сиёсатини шакллантиришда илгари олинган кредитлар бўйича тўловларнинг кечиктириб бўлмаслиги омилини ҳам кўриб чиқиш лозим, тўлов қобилиятини ушлаб туриш дивиденд тўловларининг ўсишига қараганда анча устувор вазифа ҳисобланади. Юқорида санаб ўтилган омиллар ва компания молиявий стратегияси таҳлилининг натижалари асосида дивиденд сиёсати хили танланади. Бироқ, бу ерда шуни назарда тутиш лозимки, дивидендларнинг энг кам миқдори ҳар доим унинг йўқлигидан кўра афзал. Фонд бозори ҳали яхши ривожланмаган
Ўзбекистондаги ҳозирги шароитда акциядорларнинг кўпчилиги келгусида акциялар курс қийматининг ошиши кўринишида потенциал даромадга реал тўловларни олишни афзал кўришади.
Дивиденд сиёсатининг хилини танлаш компания эришишни кўзлаган мақсадга боғлиқ. Айрим ҳолларда дивиденд тўловларининг барқарор миқдорини ушлаб туриш фойдадан холи бўлмайди. Бундай ёндашувнинг афзаллиги шундан иборатки, акциядор маълум бир вақт мобайнида қимматли қоғозлар бўйича қатъий белгиланган даромадни олишини олдиндан билади.
Мамлакатимиз тижорат банклари ва инвестиция фондлари қатор йиллар мобайнида ана шундай сиёсатни амалга оширишди. Навбатдаги босқич компания фойдасини танланган дивиденд сиёсатининг хилига мувофиқ тақсимлашдан иборат. Дастлаб соф фойда суммасидан унинг ҳисобидан шаклланадиган захира ва бошқа мажбурий фондларга мажбурий ажратмалар чиқариб ташланади. Сўнгра соф фойданинг қолган қисми икита қисмга бўлинади: капиталлаштириладиган ва истеъмол қилинадиган. Агар компания дивиденд сиёсатининг қолдиқ хилини танлаган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондини ва, аксинча, агар у дивидендларни барқарор тўлаш ёки дивидендларни барқарор ошириш сиёсатини олиб борса, истеъмол фондини шакллаитириш унинг устувор вазифаси ҳисобланади.
Дивиденд сиёсатини шакллантириш хамда амалга оширишнинг яқуний босқичи кузатув кенгаши томонидан дивидендларни тўлаш сиёсати танланишидан иборат. Бундай шаклларнинт асосийлари қуйидагилар:
1.Дивидендларни нақд пулда тўлаш. Бу дивиденд тўловларининг энг содда ва кенг тарқалгаи шакли.
2.Дивидендларни акциялар билан тўлаш. Ушбу шакл акциядорларга дивидендлар суммасидаги янги чиқарилган акцияларнинг такдим этилишини назарда тутади. Бундай шакл кейинги даврда акциядорлик сармоясининг ўсишини кўзловчи акциядорларда қизиқиш уйғотади. Жорий даромадни афзал кўрувчи акциядорлар эса қўшимча акцияларни фонд бозорида сотиш ҳуқуқига эга.
3. Автоматик тарзда қайта инвестициялаш акциядорларга мустақил танлаш ҳуқуқини беради - дивидендларни нақд пулда олиш ёки уларни қўшимча акцияларга сарфлаш.Иннестицияларга эҳтиёж юқори бўлган ҳозирги босқичда Ўзбекистон
компаниялари кўпроқ дивидендлар тўлашнинг учинчи усулидан фойдалангани маъқул. Бу ерда йирик акциядорларнинг ҳам, майда акциядорларнинг ҳам манфаатлари камситилмаган.

Download 279,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish