Ўзбекистон РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
“Рўйхатга олинди”
№ МД-5A340605-3.02
«____»_______2020 йил
|
|
“ТасдиҚлаЙМАН”
Ўқув ишлари бўйича проректор
Гуламов А.А. ______________
«____»________2020 йил
|
КЎПРИКЛАР ВА ТОННЕЛЛАР ҚУРИЛИШИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР
Билим соҳаси:
|
300 000 – Ишлаб чиқариш техник соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
340 000 – Архитектура ва қурилиш
|
Таълим йўналиши:
|
5А340605– Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар қурилиши
|
Тошкент – 2020 й.
Фан/модуль коди
|
Ўқув йили
2020-2021
|
Семестр
1
|
ECTS - Кредитлар
(4)
|
Фан/модуль тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/Рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
1-семестр – 4с.
|
1
|
Фаннинг
номи
|
Аудитория машғулотлари
(соат)
|
Мустақил
таълим
(соат)
|
Жами
юклама
(соат)
|
Кўприклар ва тоннеллар қурилишида ахборот коммуникация технологиялари
|
Жами: 60
1-семестр: 60
|
60
60
|
120
120
|
2
|
I. Фаннинг мазмуни
Фанни ўқитишдан мақсад – компьютердан фойдаланишда кўп қўлланиладиган кўприклар ва тоннеллар қурилишида ахборот коммуникация технологиялари билан таништириш, дастур таркибини қўрсатиш, модулларни юқори унумдорли ҳисоблаш техникасидан самарали фойдаланишда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантишидир.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, техник жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий-техник дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фаннинг вазифаси - замонавий компьютерда ахборотни шакллантириш, сақлаш, қайта ишлаш, узатишнинг асосий принципларини ўрганиш, замонавий информацион фикрлаш ва илмий дунёқарашни шакллантириш, турли техник билимларга оид масалаларни шахсий компьютер ёрдамида ҳал этиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.
|
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1-семестр (30 соат)
1-модуль. Дастурий таъминотни лойиҳалаштириш
1-мавзу: “Кўприклар ва тоннеллар қурилишида ахборот коммуникация технологиялари” фанининг мазмуни, предмети ва методи
Қурилмалар ва Мур қонуни. Маълумотлар шажараси. Компьютер қурилмалари. Машина тили, ассамблерлар ва юқори даражадаги дастурлаш тиллари. Объектли технологиялар.
2-мавзу: C#га кириш
C# дастурлаш тили ва .NET платформаси. Visual Studioда иш бошлаш. Командалар сатрида компиляция. NET платформаси. Visual Studio муҳитида яратиш обзори. NET иловада оддий дастур. Иловани компиляция қилиш. Бажариладиган файл формати. Компьютерда масала ечиш босқичлари, саноқ системалари, берилганларнинг компьютер ҳотирасидаги кўриниши, математик мантиқ элементлари.
3-мавзу: Алгоритм ва унинг хоссалари
Алгоритм тушунчаси: алгоритм хоссалари ва тасвирлаш усуллари, чизиқли алгоритмлар, тармоқланувчи алгоритмлар ва такрорланувчи алгоритмлар, синф масаласи ёки аралаш масалалар учун алгоритмлар яратиш. Расмий бошқарув конструкциялар ва уларни шартли график белгиланиши. Алгоритм яратишга таркибий усул.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |