19905 Қайтарилган чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан яроқсиз (бузилган) деб топилган ва аниқланиш жараёнидаги инкассо қилинган чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан яроқсиз деб ҳисобланган чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида аниқлик киритилгандан кейинги чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб чеклар ва тўлов ҳужжатлари бўиича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19907 Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган (1 йилдан ошмаган) харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, АБМ (ҲАМ), сув, электр токи, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилганда суммалар тўланади ва ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19908 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ходимларига ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ходими учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19909 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун
Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (бу қоидага мувофиқ асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловларидир) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида моддий-товар қимматликлар омборга кирим қилинганда суммалар тўланади ёки ҳисобдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома ва/ёки ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим 19909-ҳисобварақ бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |