16549 Бошқаларга операцион ижара бўйича берилган асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16551 Йиғилган эскириш суммаси — Бошқаларга операцион ижара бўйича берилган асосий воситалар (контр-актив) Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича бошқаларга ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган ёхуд муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскиршп суммаси сўндирилади, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16561 Омбордаги асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.