Рибчинский теоремаси
– бир омилнинг ўсиб бораётган таклифи ушбу
омил нисбатан интенсив ишлатилаётган соҳада ишлаб чиқариш ва
даромадларни ўсишига ва ушбу омил нисбатан интенсив ишлатилмайдиган
соҳада ишлаб чиқариш ва даромадларни камайишига олиб келади.
79
Яъни юқорида келтириб ўтилган мисолимизда Аргентинада ернинг
таклифи кўпайиши, ер сиғимкори юқори бўлган бўғдой ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириб, ушбу соҳада банд бўлган ишлаб чиқариш омиллари
эгаларининг даромадлари кўпайишига олиб келади. Иқтисодиётда ресурслар
чекланган бўлгани сабабли, ушбу ҳолат меҳнат сиғимкори юқори бўлган
шакарнинг ишлаб чиқариш миқдорини камайтириб, ушбу соҳада банд бўлган
ишлаб чиқариш омиллари эгаларининг даромадлари пасайишига олиб
келади.
Саволлар:
1.
Қисман мувозанат моделида ташқи савдо муносабатларини ўрнатилиши
мамлакатлардаги истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаровонлигига
қандай таъсир этади?
2.
Мамлакатларнинг ташқи савдодан олинадиган ютуғи нимага боғлиқ
бўлади? Қисман мувозанат моделида қайси мамлакат ташқи савдодан
кўпроқ ютади?
3.
Хекшер-Олин теоремасига биноан ташқи савдони қисқа муддатли
даврдаги даромадлар тақсимланишига бўлган таъсири қандай? Мисол
орқали тушунтириб беринг.
4.
Хекшер-Олин теоремасига биноан ташқи савдони узоқ муддатли даврдаги
даромадлар тақсимланишига бўлган таъсири қандай? Столпер-Самуэлсон
теоремасини тушунтириб беринг.
5.
Махсус ишлаб чиқариш омиллари назариясига биноан ташқи савдони
даромадлар тақсимланишига бўлган таъсири қандай? Самуэлсон-Джонс
теоремасини тушунтириб беринг.
6.
Рибчинский теоремасининг моҳияти нимадан иборат?
Масалалар:
1.
Чехиядаги Х махсулотининг ички таклиф эгри чизиғи куйидаги
тенглама билан аниқланади:
P
S
5
40
'
, талаб эгри чизиғи эса куйидаги
80
кўринишга эга:
P
D
5
70
'
. Молдовада буғдойга бўлган талаб ва таклиф
функциялари куйидагича:
P
D
2
58
,
P
S
2
50
.
a)
Автаркия холатида иккала иқтисодиётда мувозанат нархларини ва
ҳажмларини аниқланг.
b)
Савдо муносабатлари ўрнатилгандан кейин мувозанат жаҳон нархини
ва савдо ҳажмини аниқланг.
c)
Экспорт қилувчи ва импорт қилувчи мамлакатларнинг фаровонлиги
ташқи савдо натижасида қандай ўзгаради? Уларнинг миқдорини
аниқланг.
2.
Махсулотнинг А ва Б мамлакатдардаги талаб ва таклиф функциялари
куйидагича:
,
;
,
.
Мамлакатлар эркин савдо муносабатларига киришгандан сўнг
куйидагиларни аниқланг:
1) иккала мамлакатлардаги истеъмолчиларнинг фаровонлиги ўзгаришини;
2) иккала мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчиларнинг фаровонлиги
ўзгаришини;
3) мамлакатлар эркин савдода қатнишишининг умумий натижаларини.
81
Do'stlaringiz bilan baham: |