33
мамлакат ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни истеъмол қилади. 1.5 –
расмда бу
вазият узлуксиз қалин чизиқ билан белгиланган. Фараз қилайлик, Ватанда
истеъмолчилар дидлари шундайки, ишлаб чиқариш
имкониятларидан келиб
чиқиб 20 бирлик кийим ва 15 бирлик тахта ишлаб чиқарилади ва истеъмол
қилинади. Хорижда эса 16 бирлик кийим ва 76 бирлик тахта ишлаб чиқарилади
ва истеъмол қилинади.
Ватанда иккала маҳсулотни ҳам ишлаб чиқариш
Хорижга нисбатан
кўпроқ меҳнат сарфлашни талаб қилсада, ташқи савдо алоқаларининг
ўрнатилиш ҳар икки мамлакатнинг истеъмол имкониятларини кенгайтиради.
Хорижда тахтанинг баҳоси, Ватанда эса кийимнинг баҳоси нисбатан арзонлиги
сабабли Ватан кийимларни экспорт ва тахтани импорт қила бошлайди. Ташқи
савдонинг ривожланиши ҳар икки мамлакатда бу икки товар нисбий нархининг
тенглашувига олиб келади. Жаҳон бозорида нисбий нарх 1/2 < (Pc/Pw)world <
1,5 чегарасида ўрнатилади. Худди мутлақ афзаллик вазиятидагидек, ҳар икки
мамлакат учун битта маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашиш, бу
маҳсулотнинг бир қисмини экспорт қилиш ва бошқа маҳсулотни импорт қилиш
истеъмолни ва халқ фаровонлигини ошириш имконини беради.
Ватан учун
бундай маҳсулот кийим бўлса, Хориж учун тахтадир.
Фараз қилайлик жаҳон бозорида нархлар нисбати 1 бирлик кийим = 1
бирлик тахта даражасида ўрнатилди. Бундай шароитда ташқи савдо алоқалари
ўрнатилиш ва ҳар бир мамлакат нисбий афзалликка эга бўлган маҳсулотни
ишлаб чиқаришга тўлиқ ихтисослашиш натижасида Ватанда истеъмол ҳажми
So дан C га, Хорижда эса S*o дан C* гача кўпаяди. Ватан 50
бирлик кийим
ишлаб чиқаради, унинг 30 бирлигини истеъмол қилади, 20 бирлигини экспорт
қилади ва 20 бирлик тахта импорт қилади. Хориж эса тўлиқ тахта ишлаб
чиқаришга ихтисослашади ва 100 бирлик тахта ишлаб чиқаради, унинг 80
бирлигини ўзи истеъмол қилади, 20 бирлигини экспорт қилади ва 20
бирлик
кийим импорт қилади. Кўриниб турибдики,
мамлакатларнинг нисбий
афзалликка эга бўлган маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашиш ва ташқи
34
савдо алоқалари ўрнатиш ҳар бир мамлакатда истеъмол ҳажмини кўпайтириш
имконини бермоқда.
Ҳар бир мамлакат нисбий афзалликка эга маҳсулотни ишлаб чиқаришга
ихтисослашса, уни жаҳон бозорида сотса ва бошқа мамлакатлар нисбий
афзалликка эга маҳсулотларни импорт қилса, ҳар бир мамлакатда ва жаҳон
хўжалигида чекланган ресурсларни
ишлатиш самараси ошади, ишлаб
чиқаришнинг ва истеъмолнинг умумий ҳажмини кўпаяди.
Демак, ташқи савдодан олинадиган ютуқ мутлақ афзалликка эмас, балки
нисбий афзалликка асосланади. Мутлақ афзаллик нисбий афзалликнинг махсус
ҳолати ҳисобланиб, нисбий афзаллик мутлақ афзалликка нисбатан кенгроқ
тушунчадир ва мутлақ афзалликка нисбий афзалликнинг таркибий қисмидир.
Do'stlaringiz bilan baham: