Ўзбекистон республикаси таълими маркази


Ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзувий режаси



Download 0,98 Mb.
bet7/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#139129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Қўл тўпи тўгарак

2.3.Ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзувий режаси
(13-14ёш).





МАВЗУ

Ажратилган вақт (соат)

Жами

Назарий машғулот

Амалий машғу-
лот

1.

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт

1

1

-

2.

Ўзбекистонда ва чет элларда гандбол ўйинининг ривожланиш тарихи.

1

1

-



3.

Тиббий назорат ўтказиш.

1

1

-

4.

Ўйин қоидалари, гандбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш.

4

4

-

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик.

41

1

40

1.

Турган жойда ва ҳаракатда саф машқларини бажариш. Буюмсиз ва буюмлар билан бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар.

3

1

2

2.

Тўп билан соддалаштирилган ўйинлар.Баскетбол, гандбол, футбол, теннис, волейбол.

10

-

10

3.

Енгил атлетика машқларини ўргатиш.

10

-

10

4.

Тезкорликни ривожлантириш учун бажариладиган машқлар.

10

-

10

5.

Сакровчанликни ривожлантирувчи машқлар.

8

-

8

Гандбол ўйини техникаси.

51

1

50

1.

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик. Техник ва тактик тайёргарликнинг ўзаро боғлиқлиги.

3

-

3

2.

Ўзбекистондаги гандбол ўйинлари якка (индивидуал) тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари.

6

-

6

3.

Амалий машғулотлар. Олдин ўрганилган техник усулларни такомиллаштириш. Сакраб бурилиш билан тўпни узатиш, қарама-қарши ҳаракатда икки қўллаб тўпни илиб олиш. Битта қўлда, бошқа қўл ёрдамида, қарама-қарши ҳаракатда, ҳар-хил баландликда ҳаракатланиб, турган жойда тўпни илиб олиш.

6

-

6

4

Тўпни панжалар билан узатиш.

6

-

6

5.

Турган жойда ва тўғрига ҳаракатланиб, йўналишни ўзгартириб, тўсиқни айланиб ўтиб, юриш билан тўпни дарвозага отиш.

6

-

6

6.

Тўп узатишни ўргатиш.

6

-

6

7.

Алдамчи харакатларни (финтларни) ўргатиш.

6

-

6

8.

Тўсиқ қўйишни ўргатиш.

6

-

6

9.

Дарвозабон ўйини техникаси.

6

-

6

Гандбол ўйини тактикаси.

30

6

24

1.

Ҳужумда ва ҳимояда ўйин ҳаракатларининг таърифи. Ўйиннинг таҳлили.

10

6

4

2.

Амалий машғулот. Олдин ўрганилган ўйин тактикасининг асосий усулларини такомиллаштириш. Шахсий ва зонали ҳимояни такомиллаштириш.

10

-

10

3.

Тез ёриб ўтиш билан ҳужумни такомиллаштириш. Дарвозабоннинг майдонча ташқарисига чиқиши, жойни танлаш, рақибини тез ёриб ўтишда дарвозабоннинг ҳаракати.

10

-

10

4.

Гандбол бўйича мусобақа ўтказиш.

Спорт тадбирлари календарь иш режаси асосида

5.

“Алпомиш” ва “Барчиной” назорат меъёрларини бажариш.

4

-

4

6.

Жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назорат машқларини бажариш. Мусобақаларда қатнашиш.

3

-

3

ЖАМИ

136

14

122



2.4.Ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотлари дастури
(13-14 ёш)
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммавий ривожлантиришнинг асоси тўғрисида. Мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишида “Камолот”нинг ҳамда “Болалар спорт жамғармаси”нинг роли.
“Гандбол”нинг Ўзбекистонда ва чет элда ривожланиши.
Мамлакатимизда “Гандбол”ни ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари. Халқаро ва Республикамиз миқёсида ўтказиладиган мусобақалар. Ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларнинг роли. Республикамизнинг энг яхши спортчилари тўғрисида маълумот.
Тиббий назорат
Инсон организмининг тузилиши ҳақида қисқача маълумот. Тиббий назорат ва ўз-ўзини назорат қилишнинг вазифалари. Тана оғирлиги, қон томирининг уриши, нафас олиш тезлиги, ўпканинг тириклик сиғими, кайфиятни, уйқуни, иштаҳани, чарчаш ва иш қобилиятини назорат қилиб бориш. Тренировка билан тиббий назоратнинг ўзаро алоқадорлиги. Гандбол машғулотларида иш қобилиятининг пасайиш сабаблари ва унинг олдини олиш йўллари. Эзилганда биринчи ёрдам кўрсатиш ва бошқалар.
Гандбол бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш. Ўйин қоидалари
Мусобақа қоидаларини ўрганиш ва уни тушунтириш. Тўғри ҳакамлик қилиш. Майдондаги ҳакамнинг вазифаси. Ҳакамлар хайъатининг таркиби. Ҳакамлик терминологияси. Мусобақанинг турлари. Мусобқа ҳақида Низом. Ўқитувчи раҳбарлигида мусобақаларда ҳакамлик амалиётини ўташ.
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
Турган жойда ва ҳаракатда саф машқларини бажариш, буюмсиз ва буюмлар билан бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар. “Алпомиш” ва “Барчиной” назорат меъёрларига мос равишда бажариладиган эрталабки бадан тарбия машқлари. Бўшаштириш ва кординация ҳаракатига оид машқлар (арқонда, яккатўнда, гимнастика деворида, скамейкада), гимнастик тайёқча, булава, арғамчи, 2-3кг.ли тўлдирма тўнлар билан бажариладиган машқлар (ўғил болалар). Икки киши ёки жуфт-жуфт бўлиб қаршилик кўрсатиш билан бажариладиган машқлар.
Акробатика машқлар
Ғужанак бўлиб олдинга ва орқага умбалоқ ошиш, чўққайиб ўтириш ҳолатидан, икки оёқда дексиниб бошда тик туриш, бошда тик турган ҳолатдан олдинга умбалоқ ошиш, бир оёқда дексиниб, силтаниб, қўлда тик туриш, тортилган арғамчи (30-40см) устидан сакраб умбалоқ ошиш, ён томонга айланиш.
Тўп билан соддалаштирилган ўйин
Баскетбол, футбол, теннис, қўл тўпи, волейбол. Тўпсиз ўйнаш: “Қўл ва тўп”, “Қармоқча”. Тўп билан тайёргарлик ўйинлари: “Тўп учун кураш”, “Овчилар ва ўрдаклар”, “Тўп капитанига” ва бошқалар. Тўпсиз ва тўп билан ўйналадиган эстафеталар тўпни олиб юриш, тўсиқни айланиб ўтиш, тўпни узатиш, дарвозага улоқтириш билан бажариладиган ва бошқалар.
Енгил атлетика
Паст ва юқори стартдан қисқа (30, 60, 100м) масофаларга югуриш. 1000 метрга сунъий ва табиий тўсиқлардан ўтиш билан паст, баланд жойдан (кросс) югуриш. Турган жойдан ва югуриб келиб, ҳар-хил усулларда узунликка ва баландликка сакраш (назорат меъёрлари чегарасида). Теннис коптогини улоқтириш. Тўлдирма тўпни туртиш ва бошдан ошириб отиш. (2-3кг. ли ўғил болаларга, 1-2кг. ли қизларга). Тезликни ўзгартириш билан югуриш (5Х30м).
Сузиш. Кўкракдан крол ва брасс усулида (25, 50, 100м) сузиш. Стартдан сакраш, масофада бурилишлар.
Тўпни дарвозага отиш
Юқоридан, ён томондан, пастдан қўлни буккан ҳолда, турган жойда ва югуриб келиш билан ҳаракатда сакраб, таянч ҳолатда, йиқилиш билан тўпни отиш, дарвозадаги резина ёки платка устидан сакраб, чапга ва ўнгга қийшайиш билан, ҳимоячига қаршилик кўрсатиш, баланд территорияда ҳар хил холатдан, дарвозабон устидан ошириб отиш, ҳар-хил ҳолатдан (ўнг қанот, марказий, чап қанотдан, 7 метрли жарима тўпини отиш.)
Финтлар
(Чалғитишлар). Унга қарамасдан туриб, шеригига тўп узатиш. Бир томонга ҳаракат қилиб, тўпни бошқа томонга узатиш. Тўп билан ва тўпсиз бир ва бошқа томонга бир қадам ва икки қадам ташлаш билан чалғитувчи ҳаракатни такомиллаштириш. Алдамчи силкиш билан айланиб ўтиб дарвозага отиш. Четга чиқиб ҳаракат қилиш ёрдамида тўсиқ қўйишни қўллаш. Югуриш йўналишини ва меъёрини ўзгартириб, рақибини алдаб ўтиш.
Тўсиқ қўйиш
Тўпни эгаллаб олган рақиб учун тўсиқ қўйиш. Олд ва ён томондан қўйиладиган тўсиқлар. Тўпсиз ва тўп билан ҳаракат қилаётган ўйинчига тўсиқ қўйиш. Дарвозага отиш вақтида рақиби учун тўсиқ қўйиш.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish