Шуғулланувчилар меъёрдан ташқари ушбу гурухда қуйидаги техник усулларни бажаришлари шарт:
- Тезликни ўзгартириб югуриш;
- бир томонламали ва икки томонлама ўйинда тўсиқ қўйишни бажариш;
- ҳимоядан ҳужумга ва ҳужумдан ҳимояга тезда ўтиш;
- ҳужумда тактик системаларни қўллаш ва билиш; 4:2, 5:1, 3:3 ва химояда 6:0, 5:1, 4:2, 3:3, 5+1, 4+2, ўйинчи ўйинига қарши ўйнаш.
- паст, ўрта, юқоридан учиб келаётган тўпни ушлаб қолиш; етти метрли тўп отиш жойидан отилган эркин ва жарима тўпини қайтариш (дарвозабон учун).
- секция, мактаб, шаҳар(камида 10та) биринчилиги мусобақаларида қатнашиш. Ўспиринлар разрядини олиш;
ЖИСМОНИЙ, ТЕХНИК ВА ЎЙИН ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УЧУН НАМУНАВИЙ ВАЗИФАЛАР
МАЙДОН ЎЙИНЧИЛАРИ УЧУН МАШҚЛАР
Техник тайёргарлик
Хужум техникасини такомиллаштириш учун
машғулот вазифалари
Тўпни илишни такомиллаштириш
1-вазифа. Тўп билан харакатда ва югуриб бажараладиган машқлар:
- тўпни гавдани айлантириб, бел, бўйин, бош айланасида думалатиш;
- тўпни қўлдан-қўлга олдиндан, бош устидан, елка томондан узатиш;
- тўпни бормоқлар билан ушлаган холда тўп узатишни олдинга, ўнга, чапга (имитация) қилиш.
2-вазифа. Бир тўпда шерик билан машқ қилиш.
- биринчи ўйинчи шеригига етқазмай, устидан ошириб, шерикининг ён томонга тўп узатади шерик уни илиб олишга харакат қилади;
- ўйинчилар оралиқ масофа 3-4м ўйинчи шеригига харакатда тўп узатади, тўпга эга бўлган шерик уни яна баланд траекторияда қайтариб ташлайди. Тўп ерга тушгандан сўнг унга иккинчи марта ерга туширмай тўпи илиб олади.
3-вазифа. Шерик билан икки тўпда бажариладиган машқ:
- ўйинчилар шерик билан 4-5 м оролиқ масофада жойлашади. Хар бири тўпга эга. Биринчи ўйинчи шеригининг тиззаси баландлигида тўп узатади, иккинчиси (бир вақтда) эса тўпни майдон бўйлаб думалатади;
- икки ўйинчи бир-бирига қараб 4-5 м оролиқ масофада жойлашади. Биринчи ўйинчи шеригининг қўлига тўғри тўп узатади,-иккинчи ўйинчи шеригидан сал четроққа ён томонга узатади. Ўйинчи тўпга эга бўлгандан сўнг, дархол шеригига тўпни қайтариши керак;
- ўйинчилар бир-бирига 4-5 м оролиқ масофада қарама-қарши жойлашади. Хар-бир ўйинчи тўпга эга бўлиши лозим. Ўйинчилар бир вақтда икки оёқда депсиниб сакраб икки қўл билан тўпни ерга уриб санчитиб шеригига узатади.
4-вазифа. Уч ўйинчининг тўп билан машқ бажариши. Тўпга эга бўлган икки ўйинчи навбатма-навбат тўпсиз учинчи ўйинчига тўп узатади. Тўп ўйинчига тўғри, чап ва ўнг томон, яқин ва узоқроқ, паст ва баланд, олдинга ва орқага узатилади:
- ўйинчилар уч бурчак бўлиб жойлашади. 2чи ва 3-чи ўйинчи тўп билан. Ишора ёки сигналдан сўнг 2-чи 1-чи ўйинчига тўп узатади ва маълум нуқтада турган нишонга тез югуриб бориб унга тегади ва югуриб қайтиб келиб шеригидан қайта узатилган тўпга эга бўлади. 3-чи ўйинчи шу холатни қайтаради;
Do'stlaringiz bilan baham: |