Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссиясига Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Тузель 1-даҳа 29-уй 18-хонадонда яшовчи Ешанова Зибагул Кенгешовнадан
АРИЗА
Мен, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетига 2021-2022 ўқув йили учун магистратура мутахассислиги Лингвистика (ўзбек тили) таълим йўналишига ўқишга топширган эдим. Мутахассислик фанидан бўлиб ўтган имтиҳондан 60 балл тўпладим. Чет тили фанидан тест 2021 йил 28 август куни бўлиб ўтди. Мен 2021 йил 27 август куни Covid – 19 билан касалланиб, касалхонага тушиб қолдим, шу сабабли тестга қатнаша олмадим.
Мен 2021 йил 4 сентябрь куни касалхондан чиқдим. 2021 йил 1-5 сентябрь Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунлари бўлганлиги учун 2021 йил 6 сентябрь куни Давлат тест марказига бориб, 2021 йил 28 августда, яъни чет тили фанидан тестга қатнашишим керак бўлган куни Covid – 19 билан касалланиб, касалхонага тушиб қолганлигимни, шунинг учун чет тили фанидан тестга узрли сабаблар билан қатнаша олмаган абитуриентлар учун ўтказиладиган тестда менинг ҳам қатнашишимга рухсат беришларини сўраб ариза ёздим.
2021 йил сентябрь ойининг охирида Давлат тест марказидан аризамга “Биз чет тилидан тестга узрли қатнаша олмаган абитуриентлардан қайтадан тестда қатнашиш учун аризаларни 2021 йил 4 сентябрь кунигача қабул қилганмиз. Сиз қабул тугагандан кейин ариза бердингиз. Шунинг учун сизнинг аризангиз қаноатлантирилмайди”, деган жавоб келди.
2021 йил 8 ноябрь куни магистратура мутахассислиги учун қўшимча тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.
Мен мутахассислик фанидан 60 балл, яъни мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 60 фоизи тўплаганман, шунинг учун мен ҳам қўшимча тўлов-контракт асосида ўқиш учун 2021 йил 10 ноябрь куни Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетига бориб, қабул комиссияси раиси ўринбосари Элов Ботир билан учрашганимда у менга “Биз фақат Давлат тест маркази берган рўйхат асосида қўшимча қабулга ариза қабул қиламиз”, деб менинг аризамни қабул қилмади. Мен чет тилидан тестга қатнашмаганим учун Давлат тест маркази томонидан берилган рўйхатда менинг исми, шарифим қайд этилмаган. Ҳолбуки, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул қилиш ҳақидаги низомда мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни қўшимча тўлов-контракт асосида қабул қилиниши айтилган. Мен чет тилидан имтиҳонда қатнашмаган бўлсам ҳам мутахассислик фанидан 60 балл тўплаганман. Шундай бўлса-да, ДТМ берган рўйхатда йўқсиз, деган баҳонада Ўзбек тили ва адабиёти университети қабул комиссияси раиси ўринбосари Элов Ботир менинг аризамни қабул қилмади.
Мени ҳозирги ҳолатимда магистратура мутахассислигига қўшимча тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилмас экан, сиздан чет тили фанидан қайта тест топширишим учун амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Қайта тест топширишим учун Давлат тест марказига пул тўлаш лозим бўлса, мен розиман.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1. Паспорт нусха;
2. Касаллик варақа;
3. Абитуриент қайд варақаси;
4. Абитуриент рухсатномаси.
12.11.2021 З.К.Ешанова
Абитуриент ID: 6051873
Телефон: +998975080087
+998975008500
Do'stlaringiz bilan baham: |