´збекистон республикаси солиµНИ


Мавзу 8: Меҳнат ва иш хақининг ҳисоби



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

 
Мавзу 8: Меҳнат ва иш хақининг ҳисоби. 
 
Режа. 
1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари. 
2. Ойлик маошни белгилаш тартиблари ва ҳисобга олиш. 
3. Тариф сеткаси, маош разрядлари, коэффициентлари. 
4. Ойлик иш ҳақидан ажратмаларни ҳисоблаш. 
5. Маош фонди. 
6. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаш. 
7. Маош фондидан ажратмалар. 
8. Меҳнат таътили, хизмат сафари ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги бўйича нафақа 
пулини ҳисоблаш. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди хўжалик даромадининг бир қисми бўлиб, у 
дорихонаихтиёрида қоладиган даромаддан (фойдадан) ташкил топади. Меҳнатга ҳақ тўлаш 
фондининг умумий миқдори дорихона(бирлашма)ни иқтисодий ва ижтимоий режасида кўзда 
тутилади. Ўзбекистон Республикасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф тизими йўлга 
қўйилган. 
Тариф тизими – тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткаси ва тариф ставкаси каби 
тушунчаларни ўз ичига олади. Корхонада бажариладиган ишларнинг ишлаб чиқариш тавсифи 
тариф-малака маълумотномасида келтирилади. Ушбу ҳужжат ишчилар малакасини аниқлаш 
ва уларга маълум разряд белгилашда асос бўлиб хизмат қилади. 
Тарифли тизим - меҳнат шароитлари ва унинг оғирлиги, ишларни бажаришнинг табиий 
иқлим шароитлари, меҳнатнинг жадаллиги ва хусусияти инобатга олинган ҳолда, 
меҳнатга ҳақ тўлашни 
табақалаштиришни 
таъминлашда 
фойдаланиладиган 
меъёрлар 
мажмуидир. 
Қуйидагилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг тарифли тизимини ташкил этувчи асосий 
элементлар ҳисобланади: 
- тариф ставкалари ва сеткалари, 
- тариф коэффициентлари, 
- ишчиларнинг иш 
ва касб малакавий-тариф маълумотномалари, хизматчилар 
лавозимларининг малакавий маълумотномалари, 

одатий бўлмаган меҳнат шароитларда ишлаганликлари учун устама ва 
бошқа қўшимча ҳақлар. 


44 
Тариф сеткаси – бу разрядлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффициентлари 
кўрсатиладиган ҳужжатдир. Ҳамма корхоналарда биринчи разряднинг тариф коэффициенти 
бирга тенг бўлиб, разряд ортган сари тариф коэффициенти ҳам ошиб боради. 
Тариф ставкаси – ишчининг разрядига мувофиқ унга муълум вақт бирлигида (соат/кун) 
учун тўланадиган ҳақ миқдорини аниқлайди.
Тариф ставкаси - бу бир бирлик иш вақти учун тўланадиган, пул шаклида ифодаланган 
меҳнатга ҳақ миқдори. 
Ишчиларга меҳнат ҳақи тўлашда қўлланиладиган тариф ставкаси - бу бир бирлик вақт 
(соат, кун, ой) давомида бажарилган маълум мураккабликдаги меҳнат учун мукофот 
миқдоридир. Бажарилаётган ишнинг мураккаблилик кўрсаткичи бўлиб разрядлар ҳисобланади 
ва улар асосида у ёки бу иш турига тариф белгиланади. Шу вақтнинг ўзида разряд ишчининг 
малакаси кўрсаткичи вазифасини ҳам ўтайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш ҳар доим бажарилган иш 
разрядига асосан амалга оширилганлиги учун, ишчи томонидан бажарилаётган иш разряди 
ошиши билан унинг меҳнат ҳақи миқдори ҳам ортиб боради. 
ЎзР Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон Қарорига асосан тариф 
сеткасидаги 0-разряд бекор қилиниб, 2012 йил 1 январдан бошлаб бир ойга ҳисобланадиган 
иш ҳақи Ягона тариф сеткасининг 1-разрядидан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши лозим. 1-
разряд учун тариф коэффициенти - 2,476 ни ташкил қилади. Бу тариф ставкаси 
ишчидан ҳеч қандай малака талаб этмайдиган, энг оддий турдаги меҳнатга ҳақ тўлаш 
учун қўлланилади. 
Одатда тариф ставкаси биринчи разряд учун белгиланиб, қолган разрядлар учун эса 
биринчи разряд тариф ставкасини қолган разрядлар тариф коэффициентига кўпайтириш йўли 
билан аниқланади. 
Иш ҳақининг асосан ишбай ва вақтбай шакллари қўлланилади. Иш хақининг ишбай 
шаклида меҳнатга ҳақ ишбай нарх асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот сони ва сифатига 
мувофиқ тўланади. Нарх бу битта маҳсулотни ишлаб чиқариш учун тўланадиган иш ҳақи 
суммасидир. Амалда иш хақи шаклининг оддий, мукофот ва аккорд тизимлари қўлланилади.
Оддий ишбай шаклида ишлаб чиқарилган маҳсулот сонини ишбай нархига кўпайтириш 
йўли билан иш ҳақи миқдори аниқланади.
Ишбай мукофот шаклида ишчи асосий иш ҳақидан ташқари маълум ишлаб чиқариш 
ютуқларига эришганлиги учун мукофот олади. Масалан, ишлаб чиқаришда хом ашё материал, 
электр қуввати ва бошқа моддий бойликлар тежаб тергаб сарфланганлиги ишлаб чиқариш 
режасини ошириб бажарганлиги ва ҳоказо. 
Асосий иш ҳақи дейилганда ишчи ва хизматчиларнинг ишлаган вақти учун тўланадиган 
ҳақ тушунилади. Масалан, вақтбай ва ишбай иш ҳақининг барча турлари меҳнат шаротининг 
ўзгарганлиги учун тўланадиган қўшимча ҳақ тунги сменада ишлаганлигига ҳамда смена 
соатидан ортиқча ишлаганлиги учун тўланадиган ҳақ ва бошқалар назарда тутилади.
Қўшимча иш ҳақи деб, ишчи ва хизматчиларнинг ишламаган вақти учун амалдаги қонун-
қоидаларга мувофиқ тўланадиган ҳаққа айтилади. Масалан, меҳнат таътили учун, ёши 18 га 
етмаган ўсимларнинг ишламаган соати учун, давлат, жамоа ишлари билан банд бўлингани 
учун тўланадиган ҳақ ва бошқалар. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақт бирлиги қилиб соат, кун, ой танланиши мумкин. Шунга 
мос равишда, тариф ставкаси соатлик, кунлик ёки ойлик бўлиши мумкин. Ишчилар 
меҳнатига ҳақ тўлаш учун у ёки бу турдаги тариф ставкасини танлаш, бу корхонада қандай 
меҳнат меъёрлари қўлланилиши билан шартланади. Агар меҳнат меъёрлари сменли 
топшириқ шаклида ифодаланган бўлса, у ҳолда унга ҳақ тўлаш учун кундузги тариф 
стафкалари қўлланилади. 
Охирги пайтларда меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимида соатбай тариф 
ставкаси аҳамияти ортиб бормоқда. Бу биринчидан, иқтисодиётнинг кўпчилик тармоқларида 
меҳнатга ҳақ тўлаш соатбай ставкалар асосида амалга оширилаётганлиги; иккинчидан, айни 
соатбай тариф ставкаси асосида, ишчига амалдаги қонунчилик билан кафолатланган (зарарли 
меҳнат шароитлари туфайли қисқартирилган иш вақтида, иш вақтидан ташқари иш 
бажарганлиги учун, кечки пайт ишлаганлиги учун ва ҳоказо) қўшимча ҳақ миқдорини 


45 
аниқланиши билан тушунтирилади. Масалан ўқув машғулотларини ўтказганлик учун 
меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари АВ томонидан 30.12.2014 йилда 2719-сон билан 
рўйҳатга олинган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Меҳнат 
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 
Дорихона ҳодимларининг асосий ва қўшимча ҳамда рўйхатда бўлмаган ҳодимлар иш 
ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ташкил қилади. Унга қуйидагилар киради: 
-
корхона, муассаса ва ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига 
мувофиқ ҳисобланган иш ҳақи; 
-
иш ҳақи кўринишда берилган маҳсулот қиймати; 
-
тариф ставкалари ва окладларига қўшимчалар; 
-
мукофотлар; 
-
дорихонаштатида бўлмаган ҳодимлар меҳнатига ҳақ; 
-
меҳнат таътилига тўланидаган ҳақ ва бошқалар. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги «Маҳсулот 
(иш хизмат) ишлаб чиқариш ва реализация сотиш бўйича ҳаражатлар таркиби ва молиявий 
натижаларнинг таркиб топиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш» ҳақидаги қарорига мувофиқ 
ишлаб чиқариш ҳарактеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлар таркибига кирувчи моддалар 
ҳам буни тасдиқлайди. 
Ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб – китобнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 
ҳодимларнинг ишга келиши ва сарфланган иш ҳақини тўғри ҳисобга олиш, меҳнат 
интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамияга эга. Иш кунининг неча соат давом этиши 
дорихонамаъмурияти томонидан касаба уюшмаси билан келишилган холда белгиланади. 
Сарфланган вақт ҳисоби табель асосида юритилади. Бу ҳужжат ҳар 15 кунда 
расмийлаштирилади. Табель иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳисоб тўлов қайдномасига асос 
бўлади. Ҳисоб тўлов қайдномасига беморлик варақаси илова қилинади. Ҳар бир ҳодимга 
табель рақами бириктирилади ва у меҳнат иш ҳақи бўйича расмийлаштириладиган барча 
ҳужжатларда кўрсатиб борилади.
Ҳисобот даври бошланишидан аввал ўтган ойдаги табелдан ҳодимнинг исми – шарифи 
кўчирилиб олинади ва ишга чиқиш, иш вақтини сарфлаши шартли белгилар ёрдамида ҳисобга 
олиб борилади. Масалан, сафарга кетганлар с», меҳнат таътилидаги ҳодимлар о» ҳарфи ва 
ҳоказолар билан белгиланади.
Ишбай меҳнат, иш ҳақи шаклида ҳақ ҳисоблашда табель ҳисоби маълумотлари етарли 
эмас. Унинг учун улар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сони, сифати ёки бажарган иш ҳажми 
ва бир маҳсулотга тўланиши лозим бўлган ишбай нархи маълум бўлиши керак. Ишбай 
ишловчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки бажарилган иш ҳажми турли 
корхоналарда бир хил бўлмаган ҳужжатларда расмийлаштирилади.
2020 йил 1 февралдан маош ва пенсиялар оширилади, лекин базавий ҳисоблаш миқдори 
(эски энг кам ойлик иш ҳаки) ўзгармайди. 
2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, 
пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 
бараварга оширилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрь куни имзоланган 
“Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат 
бюджети 
тўғрисида”ги 
қонуни 
ижросини 
таъминлаш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги
 қарорида
 кўзда тутилган. 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish