Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Овқат маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш ва истеъмол қилиш қоидаларига риоя



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Овқат маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш ва истеъмол қилиш қоидаларига риоя 
қилинг: 
- Тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини совутгичларда сақланг.
- Сабзавотларни яхшилаб ювинг, қайнатилган сувда чайиб истеъмол қилишга, 
қайнатилмаган сувни ичмасликка одатланинг.
- Сувни қайнатиб сўнг истеъмол қилиш мумкин.
- Гўштни, озиқ-овқат маҳсулотларини етарли даражада термик ишловдан ўтишга 
аҳамият беринг.


131
Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар хил касаллик қўзғатувчи микроблар ва гижжаларнинг 
тухуми билан ҳашоратлар, айниқса пашша ва сувараклар зарарлайди. Пашшалар асосан 
ҳожатхона, алатхона, гўнгхона, молхона ва кир ўраларида кўпаяди ва етилади, учиб келиб 
очиқ қолган озиқ-овқат маҳсулотларига қўниб уларни ифлослантиради. Биргина ахлат 
солинадиган яшик ёки контейнерда 80 мингга яқин пашшалар ривожланиш даврлари бошдан 
кечирилиши, бир кунда эса 6 мингга яқин пашшалар етилиши мумкин экан. Биргина пашша 
меъдасида 28 млн., қорни, оёқларни ва қанотларида 6млн.га яқин ҳар хил касаллик 
қўзғатувчи микробларни, гижжаларнинг тухумларини ташийди. Бу микроорганизмлар одам 
танасида бир неча кунлаб яшаш қобилиятини сақлаб қолади. Пашшалар учиб юқумли 
касалликларни 1,5 км масофагача тарқатиш ҳусусиятига эга.
Ҳозирги вақтда ванна, унитаз, раковина, озиқ-овқат тайёрлайдиган столлар, газ 
плитаси, совутгич, дераза токчалари, эшик, ошхона идиш-товоқларни ювиш учун замонавий 
тозалаш воситаларидан фойдаланиш зарур. 
 
Темир танқислиги анемияси ва уни олдини олиш 
Темир танқислиги анемияси бу камқонликнинг кенг тарқалган тури бўлиб, у кўп 
ҳолларда ҳаёт учун зарур бўлган элемент - темирнинг етарли миқдорда қабул қилинмаслиги 
натижасида юзага келади. Истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида темир 
моддасининг етишмаслиги ҳамда тўғри овқатланиш асосларига риоя этмаслик организмда 
темир танқислигини юзага келтирувчи сабаблар ҳисобланади. Темир қизил қон таначалари-
эритроцитларнинг асоси бўлган гемоглабиннинг ташкилий қисми ҳисобланади. Гемоглобин 
ҳаёт учун зарур бўлган кислородни ўпкадан олиб, организмнинг барча тўқима ва аъзоларга 
етказади, моддалар алмашувининг энг охирги маҳсулоти бўлган карбонад ангидрид газини 
ўзига бириктириб, ўпкага етказади ва уни ўпка орқали чиқиб кетишини таъминлайди.
Кичик ёшдаги болаларда, уларнинг жуда тез ўсиши ва ривожланиши, ҳомиладор 
аёлларда ҳомиланинг ривожланиши ва ўсиши, туғиш ёшидаги аёлларда ҳайз кўриш сабабли 
темирга бўлган эҳтиёж, бошқаларга нисбатан 3-6 марта юқори бўлади. Шунинг учун туғиш 
ёшидаги аёллар ва болаларда темир танқислигини ривожланиши эҳтимоли юқори бўлади.

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish