Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Кекса ва карияларда психологик узгаришларнинг узига хослиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Кекса ва карияларда психологик узгаришларнинг узига хослиги 
Геронтологиянинг муамолларидан бири, хозирги кунда кекса ва кариялик холатларини 
урганиб чикишдир.Геронтолия марказида каришнинг биологик,психологик,ижтимойи 
тамойилари ётади.Хориж мутахассисларнинг фикрича геронтологияда каришнинг 
психологик тамойиларига куйидагилар кирган,бу тамойилар 60 йилларда машхур геронтолог 
олим Б.Стрехлер томонидан киритилган булиб,улар куйидагилардан иборат: 
1.Кариш бу, касаллик холатидан истисно равишда, уз узидан мукаммал жараён 
булиб,хамма нарсага таалуклидир. 


11
2.Кариш прогрессияланувчи, узилмас жараён булиб хисобланади. 
3.Кариш барча яшовчи организм учун хосдир. 
4.Кариш барча дегенератив узгаришлар билан кечадиган жараёндир. 
Шуни инобатга олган холда, инсонни кариши мукаммал биологик жараён булиб, у 
барча ижтимоий жабхаларда намоён булади. Шунинг учун геронтологияда кариш жараёнига 
комплекс жараён деб каратилади. Бу эса инсонни ижтимоий, иктисодий ва шахсий хаёт 
тамойиларини уз ичига олади. Клиник-физиологик курсаткичлар буйича каришни бир неча 
синдромларини белгилаш мумкин. Улар куйидагилардан иборат: гемодинамик (юрак кон 
томир тизимидаги узгаришлар), нейроген (асаб тизимидаги узгаришлар), респиратор (нафас 
тизимидаги узгаришлар). Кариш суръатига (темпига) караб куйидагиларга булинади: тезкор 
кариш, муддатдан олдин кариш, аста-секинлик билан кечувчи карилик. Прогерия холати хам 
мавжуд булиб, бу асосан ёш болаларда кариш белгилари пайдо булишидир. 
Кариш жараёни ривожланганда, организмдаги барча узини бошкарадиган 
механизмлар ва боскичлар бузилиши вужудга келади. Кариш механизми хужайра асосида 
ривожланади, яъни бу узгаришлар хужайранинг генетик аппаратига боглик булиб, бу жараён 
нейрогуморал бошкарилиб турилади. Бунинг натижасида, жараён бутун организмга 
таркалиб, ундаги узгаришлар барча орган тизими ва фаолиятига таъсир килади. Бунинг 
натижасида каришни ташки белгилари намоён булади (сочни окариши, ажинлар ва х.к.) Суяк 
тизимидаги узгаришлар-буйини пасайиши, остеопороз, бунинг натижасида суякларни 
муртлашиши келиб чикади. Кон томирлар уз эластиклигини йукотади. Иммун тизимида 
антителла ишлаб чикарилиши пасайиб, организмдаги химоя реакцияси пасаяди. 
Кариш процессида бош мия фаолияти хам узгаради. Мияда суниш жараёнлари 
ривожлана бошлайди. Бунда умумий ва хусусий узгаришлар келиб чикади. Умумий 
узгаришларга киради: бош мияда энергия сакловчи тизим фаолиятини пасайиши. Хусусий 
узгаришларга эса: бош мия таркибини ташкил килувчи нейрон, нерв тукимаси ва х.к. 
Биринчи уринда бош мия огирлиги ва хажми камаяди. Мия огирлиги 60-75 ёшгача 6% 
камаяди, яъни бунда атрофия белгилари келиб чикади. Каришда синапс сонининг хажми 
камаяди, бу барча сохаларда руй бермайди. Каришда янги синапслар репродукция (хосил 
булиши) камаяди. Бунинг натижасида хотиранинг пасайиши, харакат активлигининг 
бузилиши, шунингдек мияда бошка функционал бузилишлар келиб чикади. Натижада 
нейронлар орасидаги богланишлар марказий асаб тизимининг барча сохаларида узгариб, 
ундаги жавоб реакция бузилиб, миянинг синаптик механизмлари ишдан чикади. Каришда 
организмда медиатор тизими хам узгаради. Каришнинг энг характерли феномени миянинг 
дофаминэргик тизимини дегенерацияга учраши, бу уз навбатда паркинсонизм касаллигини 
келтириб чикаради. Шу каторда холинэргик тизим хам узгариб, хотиранинг пасайиши, атроф 
мухитни кабул килиш функцияси пасаяди-бу эса Альцгеймер касалигида ривожланади. 
Каришда инсон организмдаги нафакат буладиган узгаришлар, балки инсонни бу каби 
узгаришлардаги муносабати катта уринни эгалайди. Ф.Гиз каришни 3та типга булган: 
1.Кекса киши-негативист, узидаги кариш белгиларини борлигини инкор килади; 
2.Кекса киши-экстравентир, икариш бошланишини тан оладиган, аммо бу тушунчага 
ташкаридаги узгаришлар, кузатишлар натижасида келади (пенсияга чиканда, якинлари 
улганда,техникада янгиликлар пайдо булганда,оиладаги узгаришларда). 
3.Интровертир тип, каришни жуда хавотир билан кабул киладиган, атроф мухитдга 
бефарк каровчи, утмишни эсловчи, кам харакатли, хис–хаяжонни пасайиши билан 
характерланади. 
И.С.Кон каришни ижтимойи-психологик турларга ажратган: 
1.Фаол, ижодий кариш-кочонки инсон иш фаолияти билан хайрлашиб нафакага чикиб, 
хаётга уз кизикишини йукотмаслиги билан яшаб келиши. 
2.Ижобий ижтимой-психологик йуналишдаги кариш-качонки кекса кишини бутун 
диккат эътиборини уз хаётини яхшилашга интилган(иктисодий баркарорлик,хордик,узи 
узида ишлаш,яъни хаёт давомида улгурмаган ишларни амалга ошириш). 


12
3.”Аёл” туридаги кариш-бу турдаги кекса кишилар узини оилага багишлайди,яъни 
набаралар тарбияси,уй юмушларни бажариш,оиламуаммоларини хал килиш. 
4.”Эркак” туридаги кариш-бунда уз саломатлигига эътибор бериши, бирок бундай 
кишилар жуда хам уз саломатлигига эътибор бериб, узларида куркув хисси пайдо килишади. 
Буни турларни И.С Кон психологик жихатдан яхши эканлигини такидлаб утади. Лекин 
каришни салбий турлари хам мавжуд. Масалан узидан ташкари, бошкаларни танкид килиш, 
узларини бахтсиз хисоблаб, айблаш,доимо утмишдаги ёмон вокеаларни эсга солиш. 
Кариш-бу инкор килиб булмайдиган биологик далил булиб, ижтимоий-маънавий 
мухитда руй берсада, кариш жараёнига таъсир курсатади. Инсонни рухий холати хаётнинг 
барча боскичларида намоён булади. Инсон улгайган сари унинг ижтимоий алокадорлиги, 
ижтимойи фаоллиги пасайиб боради. Шунинг учун кекса кишиларда ва кариялардаги 
психологик узгаришларга катта ахамият бериб, бу жараённи уларда осон кечиши учун уларга 
ижтимоий хаётда барча шарт-шароитларни яратиб бериш керак. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish