IV. Марказий артериал гипертониялар, бош мия зарарланиши билан боғлиқ – энцефалит, ўсмалар, қон қуйилишлар, ишемия, калаа шикастлари ва ҳоказо. Мия ишемиясида гипертензия компенсатор хусусиятга эга ва мия қон айланиши яхшиланишига қаратилган. Гипертония ривожланишида гипоталамик структуралар шикастланиши ва функционал ўзгариши аҳамиятга эга, бу артериал босимнинг марказий нерв регуляцияси бузилиши билан кечади.
V. Дори артериал гипертонияси:
адренергик воситаларни қабул қилганда: эфедрин, адреналин.
гормонал воситалар (глюкокортикоидлар) билан узоқ даволашда.
буйракка шикастловчи таъсир қилиши мумкин дорилар (фенацетин) билан даволанганда.
Артериал гипертензиянинг давоси ва профилактикаси
АБ даволаш мақсади эрта юрак-томир касалликлари ва ўлим олдини олиш учун АБ нинг турғун нормализациясига эришишдан иборат.
АГ даволаш масалалари:
-АБ нинг мақсадли стаҳига эга бўлиш, у мос ёшга, жинсга ва бўй 90 процентилига тенг АБ даражасига эришишидан иборат;
-бемор ҳаёт сифатини яхшилаш;
-нишон-аъзолар зарарланишини профилактикаси ёки уларда мавжуд ўзгаришларнинг қайта ривожланиши;
-гипертоник кризлар профилактикаси.
АГ ли болалар ва ўспиринларни олиб боришнинг умумий тамойиллари.
-Бола ёки ўспиринда АГ аниқланганда медикаментоз терапия олиб борилмайди. Номедикаментоз даволаш ва кузатув тайинланади;
-Бола ёки ўспринида “артериал гипертензия биринчи даражали” тушунчасига мос келадиган АГ аниқланганда, медикаментоз терапия номедикаментоз даволашнинг 6-12 ой ичида сарасизлигида медикаментоз терапия тайинланади;
-Бола ёки ўспиринда гипертензиянинг иккинчи босқичи аниқланганда медикаментоз даволаш номедикаментоз терапия билан бир вақтда олиб борилади;
-Агар ўспирин 16 ёш ва ундан катта ва юқори хавф гуруҳига мансуб бўлса медикаментоз терапия номедикаментоз терапия билан бирга АГ даражасига қармасдан тайинланади;
-Дори танлаш беморнинг индивидуал хоссалари, ёши, бирга келган ҳолатлар (семириш, қандли диабет, вегетатив нерв тизими ҳолати, чап қоринча миокарди гипертрофияси, буйраклар функционал ҳолати ва бошқ.) дори тайинланади;
-Даволаш минимал дозалардан бошланади ва фақат битта дори билан, натижада ножўя таъсир камайтирилади. Агар препаратнинг етарли бўлмаган таъсири намоён бўлса, ушбу дори воситаси дозасини кўпайтириш мақсадга мувофиқдир;
-Гипотензив таъсир йўқлиги ёки дори воситасини яхши кўтараолмасликда дорини алмаштириш тавсия этилади;
-Тор таъсир қилувчи дорилар берилиши мақсадга мувофиқ, улар АБ назоратини 24 соат ичида бир марта қабул қилганда бажариши лозим;
-Монотерапиянинг самарасизлиги натижасида дори воситаларини кам дозаларда бирга қўшиб қабул қилиш тавсия этилади;
-Гипотензив таъсир баҳоланиши даволаш бошидан, кейин 8-12 ҳафта ичида амалга оширилади;
-Медикаментоз терапиянинг оптимал давомийлиги ҳар бир конкрет вазиятда аниқланади. Медикаментоз даволашнинг минимал давомийлиги - 3 ой, афзалроқ – 6 -12 ой;
-Адекват танланган терапияда узлуксиз даволашдан кейин 3 ой ўтиб дори дозаси секин-аста камайиши мумкин, ҳатто дорини олиб ташлашгача, кейин номедикаментоз терапия бажарилади.
-Номедикаментоз терапия самараси 3 ойда бир марта амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |