Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкет тиббиёт академияси


Нормал, юқори нормал АБ ва артериал гипертензиянинг критерийлари



Download 288,5 Kb.
bet7/23
Sana25.02.2022
Hajmi288,5 Kb.
#290976
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
05-Артериал гипертензия-2

Нормал, юқори нормал АБ ва артериал гипертензиянинг критерийлари


Нормал АБ – учта ташрифдаги САД ва ДАД нинг ўртача қиймати ушбу ёш, жинс ва бўй учун 90 процентилнинг ўртача қийматидан кам.
Юқори нормал АБ – учта ташрифда САД ва/ёки ДАД нинг ўртача даражаси 90 процентил қийматига тенг ёки ундан катта, лекин ушбу ёш, жинс ва бўй учун 95 процентил қийматидан кам.
Артериал гипертензия – учта ташрифда САД ва/ёки ДАД ўртача қиймати ушбу ёш, жинс ва бўй учун 95 процентил қийматига тенг ёки ундан ошиқ.

Бирламчи ва иккиламчи АГ ташхиси ва дифференциал ташхисоти алгоритми.


Анамнез йиғиш. Мақсад: умр анамнези ва касаллик анамнезидан маълумотларни йиғиш, улар тўғри ташхис қўйиш учун ёрдам беради. Анамнез йиғишда қуйидаги маълумотларга эътибор бериш керак:
-шикоятлар (бош оғриши, қусиш, уйқу бузилиши);
-АБ даражаси ва АГ давомийлиги;
-ҳомиладорлик ва туғруқ патологияси (вақтидан илгари туғруқлар);
-эрта ёшдаги патология (чала туғилганлик, она қорнидаги гипотрофия, бронх-ўпка дисплазияси ва бошқ.);
-калла-мия шикасти ва қорин шикасти;
-вақтидан илгари жинсий ривожланиш (иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлиши қизларда 8 ёшгача, болаларда 10 ёшгача);
-пиелонефрит (тана ҳароратининг сабабсиз ошиши эпизодлари, лейкоцитурия, дизурияларнинг анмнезида учраши бўйича тахмин қилиш мумкин);
-аввалги амалга оширилган гипотензив терапия;
-ош тузини кўп истеъмол қилиш (тайёр бўлган овқатни қўшимча тузлашга мойиллик), тана вазни, физик фаолликнинг даражаси ва хусусияти ўзгаришлари;
-алкогол қабул қилиш, чекиш, баъзи дори воситаларини қабул қилиш (амфетаминлар, прессор дорилар, стероидлар ва ностероид яллиғланишга қарши дорилар, трициклик антидепрессантлар, орал контрацептивлар), наркотик воситаларни ва бошқа стимуляторларни, шу жумладан ўсимликдан келиб чиққанларини ҳам (овқат қўшимчалари);
-ГК, бошқа юрак-қон томир касалликлар ва қандли диабет бўйича оғирлашган ирсият (бу касалликларнинг ота-оналарда 55 ёшгача бўлиши);
-руҳий ва муҳитий омиллар (ўқиш ва иш хусусияти, оиладаги атмосфера, ота-оналар ёки васийларнинг таълим ва эмоционал статуси, оиланинг ижтимоий ва иқИТСодий кўрсаткичлари, уй-жой шароити, ота-оналар меҳнати хусусияти, бир-бирини тушуниш даражаси).

Download 288,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish