Интерактив укитиш усули «Ручка стол уртасида»
Ручка стол уртаси услубида гурухга педагог томонидан савол берилади. хар битта талаба узи уйлаган жавоблардан биттасини ёзиб куйади ва ручкасини стол уртасига суриб куйади. Педагог гурухдаги хар битта талабанинг уйинда катнашишини назорат килиб боради. Барча жавоблар ёзиб булингандан кейин, талабалар томонидан берилган жавоблар мухокама килинади ва тугри жавоблар дафтарга ёзиб куйилади. Энг куп жавоб берган талабага максимал балл куйилади.
1-савол. Сурункали пиелонефритга олиб келувчи сабабларни санаб беринг.
2- савол. Сурункали пиелонефритлар таснифи.
3-савол. Сурункали пиелонефритларни даволашда ишлатиладиган дори гурухларини санаб беринг.
|
6.2. Тахлилий қисми
Вазиятли масала
1. Бемор 32 ёшли аёл, 3 йил аввал хомиладорлик вактида бел сохасида огриклар, сийганда ачишиш, субфебрил температура безовта килган. Охирги йилларда умумий холсизлик, бел сохасида огриклар, АКБ ошиши безовта килади.Объектив: юзи рангпар, озгин. Хамма нукталарда функционал шовкин эшитилади. Пульс 92 зарба 1мин да, ритмик. АКБ 180/100 мм сим.уст.га тенг. Буйраклар пайпасланмайди. Пастернацкий симптоми мусбат 2 томонда. УКА да: Нв135 г/л, лейк-8800, ЭЧТ – 42 мм/c.Сийдик анализида: солиштирма огирлиги-1010, оксил-1,316 промили, эритроцитлар-6-8/1, лейкоцитлар-3-4/1, цилиндрлар-1-2-3/1. Нечипоренко анализида эритроцитлар-2000, цилиндрлар-150. Актив лейкоцитлар аникланган. Сизнинг ташхисингиз:
А) Сур. гломерулонефрит,гематурик тури қўзиш даври.
Б) Ўткир гломерулонефрит.
В) Сур.гломерулонефрит.Шиш-протеинурик тури қўзиш даври
Г) Сур.пиелонефрит актив яллигланиш босқичи.Симптоматик гипертония.*
Д) СҚБ нефротик синдром билан.
2. Бемор 26 ёшда,тана хароратининг 37,8гача кутарилишига, калтирашга,белида огрикларга,сийганда орикларга шикоятлар билан келтирилди. Объектив:юзи рангпар, ковокларида шишлар. Упкаларида везикуляр нафас.Барча нукталарда систолик шовкин,тахикардия.Тили курук, карашланган.Корни юмшок.Жигар ва талок пайпасланмайди.Пульс 110 зарба минда, ритмик. АКБ-100/60 мм. Сим. Уст га тенг.УКА да: эр-2,7; лейк-5,0; Нв -76г/л; ЭЧТ-40мм/с. Сийдикда: ранги-сарик, сол. Огирлиги-1006,оксил-0,066 промили, эр-10-15/1,лейк-15-20/1,цилиндрлар-гиалинли 1-2/1,донадор-0-2/1.Актив лейкоцитлар топилган.
А) Сурункали 2 томонлама пиелонефрит кўзиш даври*
Б) Сурункали гломерулонефрит гематурик шакли кўзиш даври
В) Ўткир гломерулонефрит
Г) Сурункали гломерулонефрит шиш-гипертоник шакли кўзиш даври
Д) ТКБ, люпус-нефрит.
µўшимча текширув усуллари:
А) Буйрак ва сийдик йўллари УТТси, Зимницкий анализи. Нечипоренко мочевина ва креатининга кон топшириш*
Б) Рентгенография,буйраклар биопсияси 3-соатлик термометрия, кон ферментлари.
В) Коагулограмма, Реберг.синамаси.
3. Бемор 34 ёшда, белнинг чап томонида хуружли огрикларга, огрикнинг пастга сийдик йўлларига узатилишига ,кучли бош огришига,кўнгил айнашига ва кусишга шикоят килади Анамнезда: 3 йилдан бери касал. 3 ой олдин АКБ 160/100 мм сим уст га кўтарилиши кузатилган.
Объектив: Ахволи коникарли , териси рангпар, ковокларида шиш,пульс 72 зарба. 1 мин., ритмик. Юрак чапга кенгайган, тонлари бўгиклашган,чўккида киска систолик шовкин эшитилади Аортада 2-тон акценти АКБ 165/100 мм сим. уст.га тенг. Буйраклар пайпасланмайди. Пастернацкий симптоми чапда «+». УКА: Эр-4,5; Нь 130 г/л, РК 0,85; Лейк. 7,0; ЭЧТ 25 мм/с. Сийдик анализида: Сол. ог: 1011оксил -0,33г/л, эр.- 10-15/1; лейк. 40-50/1, кл. пл. эп. 5-6/1 Аддис-Каковский анализида: Эр.:10000000, лейк.-42000000. Сийдикда актив лейкоцитлар аникланган. Мочевина конда 10,3 ммоль/л. Инфузион урограммада: чап жомчада тош, чап буйрак кичрайган. Клиник диагноз кўйинг:
А) Иккиламчи сурункали чап томонлама пиелонефрит, кўзиш даври. Сийдик тош касаллиги. Симптоматик гипертензия.
Б) Сурункали гломерулонефрит кўзиш даври, гипертоник шакли. Сийдик тош касаллиги.
В) Сурункали интерстициал нефрит. Сийдик тош касаллиги. Симптоматик гипертензия.
Г) Буйрак амилоидози.
Даволаш муолажалари:
А) Уросептиклар, цитратлар, антибиотиклар, гипотензив препаратлар*
Б) Цитратлар, гипотензив препаратлар, витаминлар
В) Гормонлар, аллопуринол, дезинтоксикацион воситалар
Г) Умумий кувватлантирувчилар, гипотензив воситалар, антибиотиклар.
4. Бемор 26 ёшда,тана хароратининг 37,8 кўтарилишига, калтирашга, белдаги огрикларга, сийганда огришига шикоят килади. Объектив териси рангпар, ковокларида шиш. АКБ 100/69 мм сим. уст.тенг. Аускультатив: Юрак тонлари бўгиклашган, хамма нукталарда систолик шовкин, тахикардия. Тили курук, ок карашланган. Корин юмшок, жигар ва талок катталашмаган. Симптом Пастернацкий кескин «+» ўнгда, бироз чапда. УКА: Эр-3,2; Нь 100 г/л, ЦП 0,8; Лейк. 12,5; ЭЧТ 26 мм/час. Сийдик анализи микдори – 350 Сол. ог: 1015, оксил 0,66 промилли. Микроскопияда лейк 6-8-10/1; эритроцит 5-8/1; эпителий 10-16/1, бактериялар- +++.
Клиник ташхис:
А) Сурункали 2 томонлама пиелонефрит кўзиш даври*
Б) Сурункали гломерулонефрит кўзиш даври
В) Буйрак амилоидози
Г) Сурункали буйрак етишмовчилиги
µўшимча текширув усуллари:
А) Буйрак ва сийдик йўллари УТТси, Зимницкий ва Нечипоренко синамалари, мочевина ва креатининга кон топшириш*
Б) Рентгенография,буйраклар биопсияси 3-соатлик термометрия, кон ферментлари.
В) Коагулограмма, Реберг синамаси.
5. Бемор 44 ёшда, белида хуружсимон огрикларга, тез-тез сийишга, умумий холсизликка, бироз харорат кўтарилишига шикоят килади. Анамнезда бир йилдан буён касал. Бел сохасида огриклардан бошланган. 2-3 хафтадан бери ахволи ёмонлашган. Объектив: Ахволи коникарли, териси ва шиллик каватлари одатдаги рангда, шишлар йўк. t – 37,7о. Юрак тонлари бўгиклашган, АКБ 145/90 мм сим. уст.тенг. Корни юмшок, жигар ва талок пайпасланмайди. Сийиши эркин, огриксиз. Пастернацкий симптоми ўнгда мусбат, чапда бироз мусбат.
Тахминий ташхис кўйинг:
А) Сурункали пиелонефрит, кўзиш даври*
Б) Сурункали гломерулонефрит, кўзиш даври
В) Сийдик тош касаллиги
Г) Сур. цистит
Текширув режаси:
А) Умумий кон ва сийдик , мочевина, креатинин конда, УТТ буйраклар, Нечипоренко, Зимницкий синамаси*
Б) Рентгенография,буйраклар биопсияси 3-соатлик термометрия, кон ферментлари.
В) Коагулограмма, Реберг.синамаси.
6. Бемор бош огришига, кулок шан²иллашига, тана хароратининг 39,4 гача кўтарилишига, калтирашга, бел огришига шикоят килади. 7 йилдан бери касал.
Объектив: тана тузилиши нормостеник териси одатдагидек, тоза. Пульс 88 зарба 1 мин да ритмик. АКБ 150/100. Юрак чегаралари нормада, тонлари бўгиклашган.
УКА: Эр-3,2; Нь 104 г/л, ЦП 0,85; Лейк. 9,3, ЭЧТ 28 мм/с. Сийдик анализи: оксил 0,33 промилли, лейк -20-30/1; эрит.- 1-2/1,.
Тахминий ташхис:
А) Гипертония касаллиги
Б) Сурункали пиелонефрит, гипертоник шакли актив яллигланиш боскичи*
В) Сурункали гломерулонефрит, гипертоник шакли, кўзиш даври
Г) ТКВ, люпус-нефрит, симптоматик гипертензия
µўшимча текширув усуллари:
А) Буйрак ва сийдик йўллари УТТси, Зимницкий анализи. Нечипоренко мочевина ва креатининга кон топшириш*
Б) Рентгенография,буйраклар биопсияси 3-соатлик термометрия, кон ферментлари.
В) Коагулограмма, Реберг синамаси.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |