2. Ўқув модулини мақсади ва вазифалари
2.1. Модулни мақсади – талабаларга турли ёшдаги болалар организмининг анатомик – физиологик ҳусусиятларидан келиб чиққан холда, аъзолар ва тизимларини текшириш усуллари ва уларнинг асосий касалликлари семиотикаси ҳақида билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.
2.2. Модулнинг вазифалари:
талабаларга бола организми аъзоларининг анатомик – физиолигик ҳусусиятларини эътиборга олган холда;
турли ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиш кўрсаткичларини бериш;
соғлом ва бемор болалар ва уларнинг ота-онаси билан мулоқот қилишни ва анамнез йиғишни ўргатиш;
объектив текшириш усулларини ўргатиш ва амалий кўникмалар ҳосил қилиш;
бола организмининг асосий касалликлари симптом ва синдромларини ўргатиш;
соғлом болаларни рационал овқатлантиришнинг асосий қоидаларини ўргатиш.
2.3. Модул бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар:
Талаба:
болалар касалхонасини тузилиши;
Ўзбекистонда педиатрияни ривожланиш тарихи;
бола организмини анатомо-физиологик ҳусусиятлари;
болалик даврлари характеристикаси;
турли ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиш кўрсаткичлари;
болани жисмоний ривожланиш асосий кўрсаткичлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
жисмоний ривожланиш мониторингини ўтказишни;
соғлом болаларни нерв-психик ҳолатини баҳолашни;
касаллик тарихини тўлдириш қоидаларини;
касаллик анамнезини йиғишни;
беморларни клиник текширишни;
соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
болалар касалхонасида касаллик тарихини грамматик ва стилистик жиҳатдан тўғри тўлдириш, болалар ва ўсмирларда жисмоний ва асаб руҳий ривожланишни баҳолашни замонавий усуллари, соғлом ва бемор болалардан анамнез йиғиш;
турли ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш (бола вазнини ва бўйини ўлчаш), янги туғилган чақалоқни жисмоний ривожланиши ва етуклигини баҳолаш, чақалоқларда шартсиз рефлексларни аниқлаш;
соғлом ва бемор болаларни тери, тери ости ёғ қаватини (терини умумий кўрикдан ўтказиш, эластиклиги, намлиги, ҳароратини, юмшоқ тўқималар тургорини, тери ости ёғ қавати қалинлигини, дермографизм, қон-томирлар мўртлигини аниқлаш симптомларини: болғача, чимчилаш, тасма – Кончаловский-Лееде);
суяк-мушак тизимини (суяк-мушак тизимини кўрикдан ўтказиш, бош суяги пальпацияси, рахитик тасбехлар, билакузуклар, марварид ипларини пальпатор аниқлаш, эпигастрал бурчакни, “тизза қопқоғини чайқалиш”, флюктуация симптомларини, мушаклар кучи, тонусини аниқлаш, тракция, қайталаниш симптомлари);
қон яратиш тизимини (кўрикдан ўтказиш, пальпация: периферик, мезентериал лимфа тугунлари, талоқ, перкуссия: кўкс оралиғи лимфа тугунлари, талоқ, аускультация: кўкс оралиғи лимфа тугунларини) текшириш кўникмаларига эга бўлиши керак.
УК 11. Абстракт фикр юритиш, ходисаларни таҳлил ва синтез қилиш қобилиятига эга бўлиш;
УК 2. Дунёқарашни шакллантириш учун фалсафий билимларнинг асосларидан фойдаланиш қобилияти;
УК 3. Ностандарт вазиятларда ҳаракат қилиш қобилияти, қабул қилинган қарорлар учун ижтимоий ва аҳлоқий жавобгарликни олишга тайёрлик;
УК 4. Ўз-ўзини ривожлантиришга, англашга, ўқишга, ижодий салоҳиятдан фойдаланишга тайёрлик;
УК 5. Фавқулоддаги вазиятларда биринчи тиббий ёрдам техникасини, ҳимоя усулларини қўллашга тайёрлик;
УК 6. Фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам техникасини, ҳимоя усулларини қўллашга тайёрлик;
УКК 12. Касбий фаолиятнинг стандарт вазифаларини ахборот, библиографик манбалар, биотиббиёт терминологияси, ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигининг асосий талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тайёрлик;
УКК 2. Профессионал фаолиятдаги муаммоларни ҳал қилиш учун оғзаки ва ёзма равишда рус ва хорижий тилларда мулоқот қилишга тайёрлик;
УКК 3. Тиббий хужжатларни юритишга тайёргалик;
УКК 4. Касбий муаммоларни ҳал қилишда дори воситаларини ва уларнинг комбинацияларини тиббий мақсадларда ишлатишга тайёрлик;
УКК 5. Беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил етиш ва дастлабки тиббий санитар ёрдам кўрсатишни таъминлашга тайёрлик;
УКК 6. Тиббий ёрдам кўрсатишда кўзда тутилган тиббий асбоблардан фойдаланишга тайёрлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |