4. Кутилаётган натижалар.
Амалий машғулот ўтказилгандан кейин талабалар билиши керак бўлган нарсалар:
Асосий ва қўшимча шовқинларни ажрата олиш.
Қўшимча шовқинларни дифференциация килиш.
Аускультация кетма-кетлигини бахолай билиш.
5. Машғулот таркиби: 5.1 Қўшимча нафас шовқинларининг классификацияси
5.2 Қуруқ ва нам хириллашлар механизми
5.3 Жарангли ва жарангсиз нам хириллашларнинг диагностик ахамияти.
5.4 Крепитацияни хосил бўлиш механизми
5.5 Плевра ишқаланиш шовқинини механизми
5.6 Қўшимча шовқинларнинг дифференциал диагностикаси уларнинг диагностик ахамияти.
5.1. Қўшимча нафас шовқинларинг таснифи. Қўшимча нафас шовқинларига хириллашлар, крепитация ва плевра ишқаланиш шовқини киради.
1. Хириллаш
1.1 Қуруқ хириллаш
1.1.1 Баланд (дистант ёки хуштаксимон) хириллаш
1.1.2 Паст (гувилловчи ёки бас овозли) хириллаш
1.2 Нам хириллаш
1.2.1 Майда пуфакчали
1.2.2 Йирик пуфакчали
1.2.3 Ўрта пуфакчали
1.2.4 Жарангли (консонировчи) хириллаш
1.2.5 Жарангсиз (консонирланмайдиган) хириллаш
2. Крепитация
3. Плевра ишқаланиш шовқини.
5.2. Қуруқ ва нам хириллаш хосил бўлиш механизмлари.
Хириллашлар қўшимча нафас шовқинлари хисобланади улар трахея, бронх ёки ўпка бўшлиқларидаги патологик ўзгаришлар хисобига пайдо бўлади.
Қуруқ ва нам хириллашлар мавжуд. Қуруқ хириллашлар келиб чикишига кура хар хил. Асосий сабаб бронхларнинг тотал ( бронхиал астмада), нотенг (бронхитларда) ёки ўчоқли (сил ва бошка касалликларда) қисқариши хисобланади.
Улар бронхиал астмада бронх силлиқ мушакларининг спазмидан келиб чикиши мумкин. Яллиғланиш натижасида бронх шиллиқ қаватларида букиш натижасида: бунда бронх шиллиқ қаватида ёпишкок балгам тупланади. Ундан ташкари бронхоэктатик касалликларда, фиброз ўчоқли тбз, пневмосклероз натижасида айрим бронхлар ва ўпка тўқимасида склеротик ва ангиоархитектоник ўзгаришлар натижасида хам келиб чикади. Қуруқ хириллашлар бундан ташкари нафас олиш ва чикариш вақтида балгамнинг ўрта ва йирик калибрли бронхларга окиб утиши натижасида келиб чикиши мумкин. Нихоят, балгам узининг чузилувчанлиги хиобига нафас харатлари натижасида ипсимон чузилиши мумкин. Бундай иплар айрим вақтда бронхнинг карама-карши деворига ёпишиб нафас харакатлари натижасида торга ухшаб чузилиб колиши ва тебраниши мумкин.
Қуруқ хириллаш нафас олишда хам чикаришда хам эшитилади. Қуруқ хириллаш баландлиги, товуш юкорилиги ва тембрига кура хар-хил бўлади, бу яллиғланишнинг бронхларга таркалганлигига ёки бронх бўшлиғининг торайганлик даражасига боглик.
Товуш феноменларининг йигиндисига кура қуруқ хириллашлар баланд ва паст хириллашларга булинади.
Кичик бронхларнинг кескин қисқариши натижасида баланд дистант хириллаш эшитилади.
Ўрта ва йирик калибрли бронхларнинг торайиши ёки улар шиллиқ қаватида ёпишкок балгам тупланиши натижасида паст басли ёки жужжажий хириллаш эшитилади.
Қуруқ хириллашларнинг таркалганлиги ва баландлиги «бронх дарахтининг» зарарланиш даражасига боглик, чуқуррокда жойлашган ўрта ва йирик калибрли бронхлардаги ўзгаришлар натижасида унча кўп булмаган тембр бўйича паст ва баланд булмаган хириллашлар эшитилади.
Бронхиал астманинг кузгалиш даврида яъни бронхларнинг таркалган яллиғланиши ёки бронхоспазмда хам баланд дистант хамда паст ва хар хил тембрли хириллашлар эшитилади. Бундай хириллашлар нафас чикариш вақтида масофадан эшитилади. Агар қуруқ хириллашлар тягучий макрота хисобига булса, чуқур нафас олиш фазасида ёки йуталдан кейин хириллаш баландлиги ошиши ёки камайиб маълум вақтгача йуколиши мумкин.
Нам хириллашлар бронх бўшлиғига суюқ ажралма (балғам, қон, шиш суюқлиги) тўпланиши хисобига ва нафас ўтганда шу секретни тебратиб хар хил катталикдаги пуфакчалар хосил қилишига асосланган. Хосил бўладиган пуфакчалар суюқлик қаватидан утгандан сунг бўшлиқка чиккан вақтида ёрилади ва ўзига хос овоз чиқаради. Бу товуш пуфакчасимон ёки нам хириллашлар дейилади. Нафас йўлларида хаво аввал алвеолалар томонига харакатланади ва чиқишда бронхлардан кайтиб утади, шунинг учун пуфакчалар ёрилади яъни нам хириллашлар нафас олиш ва чикариш фазаларида эшитилади. Нафас олиш вақтида нафас окими кучлирок бўлгани учун бу фазада хириллаш баландрок эшитилади. Кайси калибрли бронхда ўзгариш бўлганлигига караб йирик, ўрта ва кичик пуфакчали хириллашлар фаркланади.
Майда пуфакчали майда калибрли бронхларда балгам йигилган вақтида калта, балан-паст ва кўпгина товуш сифатида эшитилади. Ута майда бронх ва бронхиолаларида хосил бўладиган хириллаш крепитацияни эслатади шунинг учун бу хириллашни айрим вақтда субкрепитациясимон хириллаш дейилади. Ўрта пуфакчали хириллашлар ўрта калибрли бронхларда, йирик пуфакчали хириллашлар йирик калибрли бронхларда эшитилади (катта бронхоэктаз, ўпка бўшлиқларида абцесс, каверна). Йирик пуфакчали хириллаш узининг бўшлиғида кўп миқдорда суюқлик сакловчи ва бронх билан богланган бўшлиқлар пайдо бўлганда эшитилади. Йирик пуфакчали хириллашлар давомлирок, паст ва баланд товушли бўлади. Трахеядан хосил бўлиши билан бу товулар масофадан эшитилади. Ўпка ёки сегментар бронхоэктазларда бўшлиқ хосил бўлганда йирик пуфакчали хириллаш кўкрак қафасининг маълум чегарасида эшитилади. Юза жойлашган 5-6 см катталикдаги бўшлиқларда хириллашлар металлик эшитилади. Юрак чап қисмининг етишмовчилиги натижасидаги сурункали бронхит ва ўпка димланиши натижасида ўпка икки томонида хам кўп хириллаш, симметрик жойлашган хар хил калибрли хириллашлар эшитилади.