Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Плевритлар (қуруқ ва экссудатив) Билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказишни клиник усуллари



Download 1,2 Mb.
bet144/163
Sana30.04.2022
Hajmi1,2 Mb.
#596861
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   163
Bog'liq
2 5318927446857221665

5.4 Плевритлар (қуруқ ва экссудатив) Билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказишни клиник усуллари.
Қуруқ плеврит шикоятлари.
а. шикоятлари: Асосий шикоятлари кўкрак қафасидаги оғриқ хисобланади, шикастланган жойда кўпинча олдинги ва пастки ёнбош бўлимларида локализацияланади. Диафрагмал плевранинг шикастида оғриқ кориннинг унг яримида локализацияланади. Оғриқ чуқур нафас олганда пайда бўлади, шунда хам қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Оғриқ йўталганда, сог томонига эгилганда, шунингдек кулганда ва аксирганда кучаяди.
4. кўпинча бу касалларда кучли терлаш, харорат ошиши (асосан субфебрил), қалтираш, тез чарчаш, холсизлик, бош оғриғи, иштаха пасайиши ва бошқалар, баъзида бу шикоятлар касалликнинг бошланишида пайдо бўлиши мумкин.
5. Энг тавсифлиси - бу ўткир оғриқни пайдо бўлиши лекин кўпинча кукракдаги оғриқ унча кучли булмайди (касалликнинг аста- секин ривожланишида)
6. қуруқ плевритда оғриқларнинг сабаби плеврадаги нерв охирларини яллиғланиш жараёнлари Билан таъсирлашуви хисобланади.
b. Anamnisis morbi? Vitae
Анамнездан беморни беморни нима Билан касалланганлиги, касалликнинг бошланишида нима туртки бўлганлигини аниқлаш мумкин. Хаёт анамнезидан наслий касалликлар, бошидан кечирган касалликлари ва аллергик реакцияларни аниқлаш асосий урин эгаллайди.
c. Кўздан кечириш.
Умумий кўздан кечирганда мажбурий холат яъни, оғриқли томонга тиши аниқланади. Юзаки нафас тезлашган. Бурун, лаб, учбурчагининг цианози. Кўкрак қафасини кўздан кечирганда касал томони нафас олиш актидан оркада колиши аниқланади.
d. Пальпация.
Кўкрак қафасининг шикастланган томонида оғриқ аниқланади. Товуш дириллаши ва эпигастрал бурчак узгармайди. Баъзида плевра ишқаланиш шовқини аниқланиши мумкин.
e. Перкуссия.
Перкуссияда ўпкада аниқ ўпка товуши аниқланади.
Топографик перкуссияда касал томонда ўпканинг пастки қирғоғининг харакатчанлиги камаяди.
f. Аускультация.
Кўпинча култик ости сохада ёки курак остида плевранинг ишқаланиш шовқини аниқанади. Баъзида қуруқ плеврит юракка якин жойлашади, бундай холларда плевра ва перикард орасида битишмали жараён ривожланиши мумкин, шу Билан бирга икала плеврал варақлар ишқаланиши нафакат нафасда балки хар бир юракнинг қисқаришида пайдо бўлади. Шуни назарда тутиш керакки ўпка чўққисида плевранинг ишқаланиш шовқини камдан – кам холларда эшитилади, бу эса чўққининг нафас харакатчанлигининг ёмонлашиши Билан тушунтирилади. Плевранинг ишқаланиш шовқини плевритни ўтказган баъзи касаллардан бир неча йил давомида эшитилиши мумкин, бу эса плевра варақларинниг бир хил калинликда булмаслиги хисобидан пайдо бўлади.

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish