1 -семестр якунида
Талаба тасаввурга эга бўлиши керак:
бошқа фундаментал ва клиник модулларни ўзлаштириши учун анатомия модулининг зарурлиги, барча касалликларнинг асосида аъзоларнинг анатомо-физиологик функцияларининг бузилиши;
организмнинг бир бутунлигини, организмни ташкил этган тизимларнинг (таянч-ҳаракат, ички аъзолар, қон томирлар,нерв ва сезги аъзолар системалари) аҳамияти;
организмнинг ўсиши, шаклланиши, ривожланишининг асосий қонуниятларининг моҳияти, уларнинг ташқи муҳит билан муносабатини таъминлаётган тизимлар ҳамда уларнинг ёшга нисбатан ўзгариши;
-таянч-харакат аппарати (суяк, бўғимлар ва мушаклар) тараққиётининг асосларини ҳамда кўп учрайдиган нуқсонлар, умумий тузилиши ва уларнинг фунционал анатомияси ҳақида.
Талаба билиши шарт:
VII бўйин умуртқасининг қиррали ўсимтасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
умуртқаларни, қовурғаларни муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) ҳисоблаб топишни;
бўйинтуруқ чуқурчасини тери орқали топа олишни;
елка суяги бошчасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) топа олишни;
тирсак ўсимтасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
тирсак ва билак суякларидаги бигизсимон ўсимталарни муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) аниқлашни;
нўхотсимон суякни тери орқали, муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
ёнбош қирраси ва олдинги юқориги ўсимтасини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
симфиз соҳасини, тизза қопқоғини муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
катта болдир суягининг олдинги қиррасини, тўпиқларни муляж, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) кўрсата олишни;
найсимон суякларининг ўнг ёки чап тарафга мансуб эканлигини;
пешона дўмбоқларини калла суяги муляжи, препарат ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) аниқлашни;
кўз косасининг устки, остки ва энгак тешикларини калла суяги муляжи ва 3D форматдаги интерактив анатомик Пирогов столида (мавжуд бўлган ҳолда) топиш ва кўрсата олишни;
калла суяги асосидаги тешиклар, каналлар ва ёриқларни кўрсата олишни;
тана ҳар бир бўғимидаги ҳаракат ўқларини кўрсата олишни;
- орқа, кўкрак, қорин ва қўл-оёқ мушаклар қисқариши натижасида ҳосил бўладиган ҳаракатларини, бош ва бўйин соҳасидаги мушкаларнинг ўзига хос ҳаракат хусусиятларини кўрсата билиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |