зарурлиги ҳақидаги ахборотга эга
эмаслар
♦ Истеъмолчилар қаерда, кимда, қачон
ва қанақа нархда маҳсулот оммабоп
эканини билмайдилар
ҚИММАТЛИЛИГИДАГИ
ФАРҚЛАНИШ
♦ Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот ва
хизматларни таннархи ва рақобат
нархлари нуқтаи назаридан
баҳолайдилар
♦ Истеъмолчилар маҳсулот ва
хизматларни иқтисодий фойда ва
уларни тўлай олиш имкониятлари
нуқтаи назаридан бахолайдилар
МУЛККА ЭГАЛИК ҚИЛИШДА
ФАРҚЛАНИШ
♦ Ишлаб чиқарувчилар ўзлари истеъмол
қилмайдиган маҳсулотлар ва
қўлламайдиган хизматларига эгалик
қилишга ҳуқуқлари мавжуд
♦ Истеъмолчилар ўзлари эгалик
қилмайдиган маҳсулотлар
ва хизмат
турларига муҳтож бўладилар
МИҚДОРДАГИ ФАРҚЛАНИШ
♦ Ишлаб чиқарувчилар катта миқдорда
ишлаб чиқариш ва сотишни афзал
кўрадилар
♦ Истеъмолчилар кичик миқдорда сотиб
олиш ва истеъмол қилишни афзал
кўрадилар
МАҲСУЛОТ
ТУРЛАРИДАГИ
ФАРҚЛАНИШ
♦ Ишлаб чиқарувчилар маҳслот ва
хизмат
турларининг кичик турларига
ихтисослашган бўладилар
♦ Истеъмолчилар маҳсулот ва хизмат
турларининг кенг турларида эҳтиёж
сезадилар
Истеъмолчилар сектори
Эҳтиёж ва ҳоҳхишларни қондириш учун шакл, вақт, жой ва фойдалилик бўйича
фарқланишлар
2-Расм. Истеъмол орасидаги воситачи сифатида ва маркетинг ишлаб
чиқариш.
Мазкур функцияларнинг қисқача таърифи уларнинг муҳимлигини
тушунтириб беради: харид маҳсулот ва хизмат турларини излаш ва баҳолашни
назарда тутади. Улгуржи ва чакана савдода бу мижоз томонидан бажарилади.
Савдо – энг ошкор вазифаси бўлиб, у ўз ичига маҳсулотни юритишнинг барча
турларини қамраб олади. Фармацевтик маркетингнинг мақсади истеъмолчини
шу қадар яхши тушуниш ва билиш натижасида маҳсулот ёки
хизмат тури
ўзини ўзи сотишидадир. Энг омадли ҳолатда маркетинг натижаси харидга
тайёр бўлган харидор бўлади. Етказиш – маҳсулотнинг зарурий жойга
жисмоний етказилишидир. Сақлаш – истеъмолчилар талаби пайдо бўлгунига
қадар маҳсулотни сақлашдан иборат. Бу
дистрибуциянинг энг асосий
функцияларидан биридир. Маҳсулотларни стандартлаш ва гуруҳларга
ажратиш - маҳсулотларни истеъмолчилар мазкур функцияни ўзлари мустақил
бажармасликлари учун саралашдир. Ушбу фаолиятнинг катта қисми турли
назорат қилувчи институтлар томонидан амалга оширилади.
Молиялаштириш - ишлаб чиқарувчини товарларга ишлов бериш,
ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва тақсимлаш учун зарурий воситалар билан
таъминлаш демакдир. Хавфларни инобатга олиш – ноаниқ
натижа олиш
эҳтимолини пасайтиришдир, бу айниқса, фармацевтика учун тегишлидир.
Ахборотлаштириш – маркетинг фаолиятини режалаштириш, амалга ошириш
ва назорат қилиш учун зарурий ахборотни тўплаш, таҳлил қилиш ва
тақсимлашдан иборат.
Барча ушбу функциялар бажарилиши зарур, бироқ ҳар
бир компания
томонидан бажарилиши шарт эмас. Бу қандай ишлаши 3-расмда кўрсатилган.
Ҳар бир компания фақат ўзига тегишли фармацевтик маркетинг
концепциясини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради (маҳсулотлар, хизматлар
комбинацияси, уларни юрғизиш ва тақсимлаш). Бозорнинг барча талабларига
жавоб берадиган функциялар бирикмаси энг ютуқлиси бўлади.
Расм 3.
Do'stlaringiz bilan baham: