1.1.Фармацевтикада бозор маркетинг объекти сифатида
Бозор ишлаб чиқариш ва истеъмолчи орасида бевосита алоқани
ўрнатади, ишлаб чиқаришни буюртмачи талабларига бўйсиндириб қўяди.
Маркетологлар бозордаги вазиятни мунтазам ўрганиб борадилар, уларнинг
вазифаси ҳар бир бозорнинг талабларини аниқлаш ва улар орасидан ўз
фармацевтик корхоналари бошқа корхоналарга нисбатан яхшироқ таъминлай
оладиган бозорни танлашдан иборат. Мувозанатланган бозор нархлари ишлаб
чиқаришнинг жамоавий харажатларини акс эттиради, ҳар бир ишлаб
чиқарувчига ўзининг қаттиқ талабларини қўяди, ишлаб чиқариш
харажатларини камайтириш, молиявий, моддий ва меҳнат заҳираларини
тежамкорлик билан қўллашга, илмий ва техника ютуқлари асосида меҳнат
унумдорлигини оширишга мажбур қилади.
Бозорнинг бир неча таърифлари мавжуд, уларнинг негизи қуйидагиларда
мужассамдир:
Бозор
-
бу
алмашинув
соҳасидаги
ижтимоий-иқтисодий
муносабатларнинг йиғиндиси бўлиб, унинг ёрдамида жамоат фаолиятининг
якуний натижаси бўлган маҳсулотлар ва хизматлар савдосини амалга
оширилади.
Бозор
- бу маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилари ўртасидаги
иқтисодий муносабатлар тизимини таърифловчи алмашинув соҳасидир. (1-
расм).
1-расм. Бозор тушунчаси.
Бозорнинг мавжуд бўлиш шартлари қуйидагилар: алмашинув мавжуд
бўлиши, якуний мақсади – маҳсулот ва хизматлар олиниши; таъминотчи ва
истеъмолчилар мавжуд бўлиши (сотувчилар ва харидорлар); иқтисодиётдан
ҳоли муассасалар фаолият юритиши (мисол учун, соғлиқни сақлаш
ташкилотлари, таълим муассасалари); рақобатчилар мавжуд бўлиши; талаб
мавжуд бўлиши, бозорнинг маҳсулотлар ва хизмат турларига бой бўлиши.
Бозорлар таснифи турли кўринишларга кўра қуйидагича бўлади:
иқтисодий бўшлиқ ёки кўламига боғлиқ ҳолда: маҳаллий,
ҳудудий, миллий, хорижий, ҳалқаро, жаҳон бозорлари;
бозор каналлари занжирлари бўйича савдо, харид, улгуржи,
чакана бозор турлари фарқланади;
маҳсулотларни истеъмолига кўра - истеъмол маҳсулотлари
бозори, ишлаб чиқариш ва хизмат маҳсулотлари бозори.
Бозорнинг уч соҳаси фарқланади: маҳсулотлар ва хизматлар (маҳсулот
бозори), қимматбахо қоғозлар (товар бозори), ишчи кучи (меҳнат бозори).
Фармацевтик маркетинг амалиётида одатда: истеъмол маҳсулотлари,
ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулотлар ва бозор хизматлари
кузатилади.
Бозор тузилмаси каби тушунча қўлланилади, у бозор субъектлари
хулқига таъсир кўрсатадиган ва уларнинг миқдори, катталиги ва сотиб олиниш
қобилияти, маҳсулот ва хизматлар турлари, мана шу турларининг ўзгариши
ва фарқланиши, бозорда янги харидорлар ва савдогарларнинг пайдо бўлиш
шартларини қамраб оладиган асосий иқтисодий тавсифларни аниқлаб беради.
Кўпинча бозорда устунликда бўлган субъектлар бир бириларига
нисбатан рақобат ҳолатини тутадилар. Рақобат предмети маҳсулот ва
хизматлар бўлиб, улар ёрдамида рақиб фармацевтик фирмалар истеъмолчилар
эътибори ва маблағларини қўлга киритишга ҳаракат қиладилар. Кенг маънода
бу талаб ва эҳтиёжларнинг қондирилишидир. Айнан шу “предмет” ва
“объект”нинг ажратилиши рақобат курашида бир эмас, маҳсулот икки
(предмет) бир томондан ва истеъмолчи (объект) бошқа томондан таъсир
соҳаси мавжудлигини кўрсатади. Рақобат табиати бозордаги кучларнинг
муносабати билан ўлчанади ва саноатнинг мазкур тармоғида субъектлар
миқдорига боғлиқ бўлади. Бозорнинг асосий элементлари талаб, таклиф ва
нарх ҳисобланади. Улар орасидаги алоқа бозор механизмини ташкил этади.
Бозор механизмининг вазифалари:
ахборот – бошқарувдаги субъектларни ахборот билан таъминлаш
кўзда тутилади;
бозор самарадорлиги билан боғлиқ вазифалар – хўжалик
заҳираларини сарфлаш самарадорлигига ёрдам беради; янги
маҳсулотлар ва хизмат турлари яратилиш жараёнида технологик
самарадорлик аҳамиятга эга бўлади;
хўжалик заҳираларини тақсимлаш самарадорлигини таъминлаш;
бозор мувозанатига яқин ҳолатни эгаллаш вазифаси.
Бозор вазияти эҳтиёж, талаб ва таклиф орасидаги ўзаро муносабат билан
тавсифланади.
Эҳтиёж
- бирор бир зарурат етишмовчилигининг субъектив
тушунчаси бўлиб, у индивидуал маданият даражаси ва шахсиятига боғлиқ
равишда ўзига хос шаклга кирган бўлади.
Талаб
- бу маҳсулотнинг маълум
ҳажмига эҳтиёж бўлиб, истеъмолчи уни олишни истайди ва уни олишга
имконияти мавжуддир. Бошқача қилиб айтганда, талаб - бу сотиб олиниш
қобилияти билан тўлдирилган эҳтиёждир.
Бозорни ўрганиш давомида иқтисодий конъюктура ва бошқа
бозорларнинг конъюктуралари тушунилади.
Иқтисодий конъюктура
- бутун
бозор жараёнининг бирор бир даврдаги ҳолатини белгилаб беради.
Бозор конъюктураси талаб ва таклиф, нархлар даражаси, маҳсулот
заҳиралари, буюртмалар ҳажми ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар
нисбатларининг бозордаги ҳолатини тавсифлайди. Бунда гап яқин
истиқболдаги бозор ҳолати ва ҳаракати ҳақида бормоқда. Конъюктуранинг
башорати мўлжалланган муддат башорат горизонти деб аталади. Конъюктура
башоратини ишлаб чиқиш ўзига хослик муддати 1,5 йилдан ортмаслигидадир.
Узоқроқ
конъюктура
башоратлари
бозор
муносабатларининг
тез
ўзгарувчанлиги боис эҳтимоли кам деб топилади. Жорий конъюктурага жавоб
бериш тезкорлиги ва қисқа муддатли башоратлар ҳақида маълумотлар ушбу
маълумотдан истиқболдаги тенденциялар, тизимнинг келажакдаги ҳаракати
йўналишининг
элементларини
аниқлаб
олиш
имконини
беради.
Конъюктурани ўрганиш ва башорат қилиш - маҳсулотларни қулай нархларда
сотиш ва сотиб олиш, мавжуд заҳираларни амалга ошириш, бозордаги ҳолатга
мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқилишини тезкор кенгайтириш ёки
қисқартиришдан иборатдир. Конъюктурани башоратлашнинг асосий
услублари экстраполяризация услуби; эксперт баҳолаш услублари; иқтисодий
моделлаш услублари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |