Оғиз сути етук она сутига нисбатан қуюқроқ оч-сариқ рангдаги суюқликдир. Етук она сутига нисбатан оғиз сути ўз таркибида янги туғилган чақалоқ қон плазмаси таркибидаги оқсилга яқин кўп миқдордаги оқсилни тутади. Оғиз сути таркибида оқсилнинг альбумин, глобўлин фракциялари казеин фракцияларидан кўп бўлса, бу ҳолат етук она сутида деярли тенглашади.
Оғиз сути таркибидаги ѐғнинг таркибий қисми бола танасидаги ѐғ тўқимаси таркибига мос. Микроскоп остида ѐғ доначалари билан бир қаторда «оғиз сути таначалари» деб номланувчи доначалар ҳам аниқланади. Бу доначалар асосан лейкоцитлардан иборат бўлиб, аниқланишича уларнинг кўп қисми функционал фаол лимфоцитлардан иборат. Дастлабки кундаги оғиз сутининг энергетик қиймати 1500 ккал/л тенг бўлса, у 7-8 кунга келиб 600-700 ккал/л гача пасаяди. Юқорида келтирилган далилардан кўринадики, янги туғилган чақалоқ учун энг муҳим овқат бу оғиз сутидир, чунки у кам миқдорда бола организмига тушишига карамай, болани барча асосий овқат компонентларига, энергияга бўлган талабини қондира олади. Оғиз сути билан боқиш даври янги туғилган чақалоқ учун нафақат трофоген, балки иммунологик аҳамиятга ҳам эга. Оғиз сути билан чақалоқ иммуноглобўлин, лизоцим ва шунга ўхшаш бир қатор ҳимоя омилларини ҳам олади. Бола организмининг ҳимоясида Jg A катта аҳамиятга эга. Jg A бола организмининг шиллиқ қаватларида (айниқса меъда-ичак тизимидаги) адсорбция қилиниши ҳисобига, бу шиллиқ қаватларга микробларни ѐпишишини олдини олиб, бола организмига антиген омилларни киришини сусайтириб, нейтрофиллар хематаксисига тўсқинлик қилади. Бу иммуноглобўлин юқорида айтилганидек, меъда-ичак тизимидаги
ферментлар фаоллигига чидамли ва ўз ҳусусиятларини улар таъсирида ўзгартирмайди.
Оғиз сути таркибида лейкоцитлар-лимфоцитлар ҳам аниқланади. Бўлар асосан Т
7
ва В лимфоцитлардан иборат бўлиб, уларнинг функцияси бола организмида хужайра
иммунитетини шаклланишида иштирок этади деб таҳмин қилинади. Шу жумладан оғиз сутида макрофаглар ва нейтрофиллар ҳам бўлиши аниқланган. Бу ҳимояда иштирок этувчи хужайралар ҳам ўз физиологик ҳусусиятларини бола организмида сақлаб қолиши, ҳамда уларнинг микроблар фагоцитози жараѐнида иштирок этиши кузатилади.
Оғиз сути таркибидаги етук сутдагига нисбатан витамин А ва каротин миқдори 2-
10, аскорбин кислотаси 2-3 баробар кўплиги, шу жумладан витамин В12 ва Е ҳам, тузлар
эса 1,5 баробар ортиқ.
Юқорида келтирилган далилардан ҳулоса қилиш мумкинки, оғиз сути билан овқатлантиришни янги туғилган чақалоқнинг дастлабки кунларида ташқи муҳит шароитларига мослашуви жараѐнидаги ўрни ниҳоятда катта ва бу маҳсулотни бошқа ҳеч бир ҳайвон ѐки сунъий сут маҳсулотлари билан алмаштириш мумкин эмас.
Етук она сути таркибидаги оқсил ѐғ, углевод, минерал моддалар, витаминлар миқдори оптимал нисбатдадир. Етук она сути ўзининг кимѐвий таркибига нисбатан бошқа сутлар, яъни ҳайвонлар сутидан тубдан фарқ қилади. Она сути таркибидаги оқсил миқдори сигир сути таркибидаги оқсилдан 2,5 баробар кам, углеводлари эса 1,5 баробар кўп бўлса, тузлар миқдори эса 3,5 марта камдир.
Она сути таркибидаги углеводлар, сигир сути таркибидаги углеводлардан нафақат миқдори билан, балки сифати билан ҳам фарқ қилади. Она сути таркибидаги - лактозанинг ингичка ичакда -лактозага нисбатан сўрилиш секинрок бўлганлиги учун ҳам у йўғон ичаккача етиб боради. Бу ҳолнинг бир томонидан ичак химуси осмоляр босимини ичакнинг барча қисмида бир ҳилда сақлаб туришидаги ўрни катта, иккинчидан эса у йўғон ичаккача етиб бориб, у ерда ичаклар сапрофит микрофлорасини
шакллантиради ва ичаклардан рН муҳитни оптимал меъѐрда (рН=5,0-5,8) ушлаб туради.
Ичак микрофлорасини шаклланишида эса она сути карбон сувлар таркибига кирувчи поли -ва олиго аминокислоталар, яъни аниқроғи -галактозид фруктозани ўрни каттадир. Шунинг учун ҳам бу модда она сути таркибидаги «бифидус омил» деб аталади, чунки бошқа поли- ва олигоаминокандлар компонентлари бундай ҳусусиятга эга эмас. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳозирги пайтда аниқланишича, лактоза углеводининг ҳам ўз ҳусусиятлари билан -галактозид фруктозага яқинлиги туфайли уни сунъий сут маҳсулотларини тайѐрлашда ишлатиляпти.
- лактоза ичакда В гуруҳига оид витаминларни синтезланишини кучайтиради,
нейтрал ѐғларни камайтиради ва ниҳоят Лецетин миқдорини ортишини стимуллайди.
Оқсил. Она сути таркибидаги оқсил миқдори сигир сутидаги оқсилга нисбатан 2- 2,5 баробар кам, лекин бу оқсиллар сифати билан бири иккинчисидан тубдан фарқ қилади. Она сути таркибидаги альбуминглобўлин фракцияларининг казеинга нисбати 1,5:1 атрофида бўлса, бу кўрсаткич сигир сутида 1:4 га тенг. Она сутидаги майда дисперсланувчи оқсил ва фракцияларнинг кўплиги, уни майда бўлакларга бўлиниб ивишига, бу эса ўз навбатида она сути таркибидаги оқсилнинг осон парчаланишини ва сўрилишини таъминлайди.
Она сутининг оқсилининг биологик қиймати сигир сути оқсилига нисбатан баландлиги, унинг таркибидаги аминокислоталар сони ва миқдори билан аниқланади. Гўдак ѐшдаги болалар организмида гистидин синтез қилинмайди ва шунинг учун улар организмида синтез қилинмайдиган аминокислотлар сони катталардаги каби 8 та эмас, балки 9 тадир. Янги туғилган чақалоқлар организмида дастлабки ҳафталарида цистин ҳам синтез қилинмайди. Она сутидаги аминокислотлар сони ҳайвон сутига нисбатан деярли 3 марта кам бўлишига карамай, бу аминокислоталар нисбатлари бир ѐшгача бўлган болалар талабига мос. Шунинг учун ҳам кўкрак сути билан овқатлантирилаѐтган болаларнинг
аминокислотларга талаби сунъий овқатлантирилаѐтган болалар талабига нисбатан кам.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, она сутидаги оқсилнинг 1/3 қисми парчаланмасдан меъда шиллиқ қаватидан бола организмига сўрилади. Бу оқсилнинг бола қонидаги оқсил билан деярли бир ҳил тузилишга эга бўлиши, болада аллергик
8
касалликларни чақирмайди.
Ёғлар. Она сути ва сигир сути таркибидаги ѐғлар миқдори деярли тенг. Лекин она сутида тўйинмаган эссенциал ѐғ кислотларининг (линол, линолен, арахидон) миқдори сигир сутидагига нисбатан юқори.
Она сути таркибидаги тўйинмаган ѐғ кислоталари биологик аҳамияти шундаки, улар хужайра мембранасининг, митохондриялар, нервлар миелин қобиғи ва бириктирувчи тўқима кабилар тузилиш таркибига кириб, бола организмини ўсишида, оксидланиш
қайтарилиш жараѐнида, холестерин алмашинувида, қон томир деворлари
ўтказувчанлигига, бола организмини юқумли касалликларга чидамлилигини оширишдаги аҳамияти ниҳоятда катта. Тўйинмаган эссенциал ѐғ кислоталари етишмовчилиги натижасида бола жисмоний ривожланишидан орқада қолади, териси қурийди, холестерин ва холин алмашинуви бузилиб, болада экзема билан оғришга мойиллик туғилади.
Она сути ѐғининг қимматли сифати яна шундаки, унинг таркибида фосфолипидлар миқдори ортиқ ва меъда ичак тизими шиллиқ қаватини қитиқлаш ҳусусиятига эга бўлган тўйинмаган ѐғ кислоталари (капрон, каприл, коприон ва бошқалар) миқдорини камлигидир. Сигир сутида эса бу ѐғ кислоталар анча баланд (11,7%).
Она сутидаги ѐғ, сигир сутидаги ѐғдан яна ўзининг осон парчаланиши, сўрилиши, ўзлаштирилиши каби ҳусусиятлари билан фарқ қилади. Бу она сутидаги ѐғ кислоталарининг қисқа углевод занжирига эга бўлганлиги, ҳамда бу сутнинг таркибидаги липаза ферментининг мавжудлиги билан тушунтирилади. Бундан ташқари эссенциал ѐғ кислоталари ичаклардан оқсилни сўрилишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Она сути таркибидаги бу ѐғ кислоталари (тўйинмаган) МНС тормозланиш жараѐнини, арахидон кислотаси эса уни фаолиятини шаклланишида алоҳида ўрин эгаллайди.
Она сути таркибидаги фосфатидлар, сигир сутидаги фосфатидлар миқдорига нисбатан лактация жараѐнининг барча босқичларида бир неча баробар катта. Бу фосфатидлар биологик аҳамияти шундаки, улар меъдадан ичакка овқат массасини бир меъѐрда эвакуация қилинишиини, эрта ва етарли миқдордаги ўтни ажралишини, ѐғни ичакнинг проксимал юқори қисмида интенсив сўрилишини таъмирлайди.
Янги туғилган соғлом чақалоқни кўкрак сути билан боқишни туғилгандан сўнг дастлабки 30 дақиқа ичида бошлаган маъқул. Барча сут эмизувчи ҳайвонларнинг янги туғилган болалари сингари янги туғилган чақалоқларда ҳам дастлабки 2-2,5 соат ичида деярли бир ҳил ўхшаш харакатларни кузатиши мумкин. Янги туғилган чақалоқларда бу харакатлар асосан туғма овқат қидирув дастури элементларини, яъни она кўкрак бези сўрғичини ахтариб топишда, оғиз ва қўлчаларининг бир-бирига мос харакатларини ва кўкрак бези сўрғичини топгандан сўнг унга маҳкам сўриб ѐпишиб олишини ва уйқуга кетгунга қадар тўйиб эмишини кузатиш мумкин.
А.М. Видстром фикрича юқорида келтирилган ҳолатларни янги туғилган чақалоқларда дастлабки 120-150 дақиқа ичида кузатиш мумкин. Шунинг учун ҳам янги туғилган чақалоқларни артиб, қуритиб, она қорнига яланғоч ҳолда ѐтқизиш ва эмизиш тавсия этилади. Бу эса бир томондан бола билан она ўртасидаги жисмоний мулоқотни эрта шаклланишига олиб келса, иккинчи томондан эса она умумий аҳволини тезроқ тикланишига, ҳамда энг муҳими онада «оналик меҳрини» эрта шаклланишига, бу эса болани туғилган даврдан бошлаб, уни узоқ вақт давомида етарли миқдордаги она сути билан боқишга муҳим далил бўла олади. Эрта кўкракдан боқишни муҳим томони яна шундаки, бола эмиши натижасида она организмида пролактин ва окситоцин гормонлари миқдори ортади. Бу гормонлар ўз навбатида, бир томондан сут ҳосил бўлиши ва ажралишини кучайтирса, иккинчи муҳим томони шундаки, окситоцин бачадон шиллиқ мушакларини ҳам қисқартириб, натижада бачадонда қон кетишини олдини олади ва унинг чақалоқ туғилгандан кейинги инволюция вақтини тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |