5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Шу мавзуни ўқитиш талабаларнинг анатомия, гистология, нормал ва патологик
физиология бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида олинган билимлар педиатрия, неонатоогия ва бошқа клиник йўналишларда болаларни овқатлантиришни ўрганилганда керак бўлади.
6. Машғулот мазмуни:
6.1 Назарий қисми
Бир ѐшгача болаларни овқатлантиришни замонавий
тамойиллари ва усуллари
6 ойдан бошлаб бола овқат рационига қуюқроқ таом
киритиш мумкин. Бу ―қўшимча овқат‖ термини билан аталади. Биринчи қўшимча овқат сифатида сабзавотли бўтқа тавсия этиш мумкин. Сабзавотли бўтқани бир турдаги сабзавот (картошка)дан бошлаш лозим. Сўнгра аста-секин сабзавотлар аралашмасига (гулкарам, карам, сабзи, кейинчалик - томат, яшил нўҳот) ўтиш мумкин. 2 ҳафтадан сўнг иккинчи қўшимча овқат (сутли бўтқа)
киритиш мумкин. Сутли бўтқаларни глютен тутмаган дуккаклилар (гуруч, гречка, ва маккажўхори)дан тайѐрлаш лозим, чунки глютен тутувчи дуккаклилар (буғдойли, сули, манний) болада глютенли энтеропатия келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
7 ойдан бошлаб 20-50 мл гўштли шўрва, 7,5 ойдан гўштли бўтқа, кейинчалик фрикаделькалар (9 ой), тефтеллар (10 ойдан) ва буғли котлетлар (11-12 ой), тухум сариғи бериш мумкин. 8-9 ойдан ҳафтада бир-икки марта гўштли бўтқа ўрнига балиқ ѐки товуқ гўштидан тайѐрланган бўтқалар бериш мумкин. 8, 5 - 9 ойдан учунчи қўшимча овқат сифатида сузма ва қатиқ киритилади.
o Қўшимча овқат киритишда қуйидаги қоидаларга амлал қилиш зарур:
Янги маҳсулот бола соғлом бўлсагина киритилади.
Қўшимча овқатни иссиқ об-ҳавода ва профилактик эмловлар ўтказилганда киритиш мумкин эмас.
Ҳар бир янги маҳсулот (таом)ни аста-секин, кам миқдорда (шарбатни - томчилаб, бўтқаларни - 1-2 чой қошиқдан) бериб, болани ҳолати назорат қилинади.
Маҳсулотни қабул қила олмаслик белгилари (ичаклар фаолияти бузилиши, аллергик жараѐнлар ва ҳ.к.) кузатилганда, маҳсулотни бериш тўхтатилади ва бир оз муддат ўтгач яна бериб кўрилади.
Қайта негатив жараѐн кузатилса, бу маҳсулот ўрнига ўхшаш маҳсулот (масалан, олма бўтқаси ўрнига нок, гречкали бўтқа ўрнига сули) берилади.
Қўшимча овқатни эмизиб бўлгандан сўнг қошиқчада бериш лозим.
19
Янги таомни киритишни бир маҳсулотдан бериб, аста-секин икки ва ундан кўп
маҳсулотлар аралашмаси берилади. Масалан, шарбатлар аввал олмадан, сўнгра икки маҳсулот (олма ва нок), кейинчалик эса учта (олма, нок, қора смородина) ва ҳ.к. берилади. Ҳудди шундай қоидаларга сабзавотли ва сутли бўтқалар (аста-секинлик билан бир маҳсулотдан бир неча маҳсулот аралашмасига ўтилади) берилганда риоя қилинади. Бу у ѐки бу маҳсулотларга аллергия борлигини аниқлаш учун зарур.
9 - 12 ойдан қайнатилган сабзавотлар майда тўғралган ҳолда берилади.
6 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта Картофель бўтқаси 1 - 2 ч.қ
Олма шарбати 1 - 2 томчи
6,5 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта Картофель бўтқаси 150 г +ўсимлик ѐғи 5 г+ ¼ тухум сариғи + олма
шарбати (бўтқаси) 30 мл
7 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта Сутли бўтқа (гуручли, гречкали, жўхорили) сигир сутида тайѐрланган
(1:1) 1-2 ч.қ.
Тушлик Картофель бўтқаси 150 г +ўсимлик ѐғи 5 г+ ¼ тухум сариғи + олма
шарбати (бўтқаси) 30 мл
8 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта Сутли бўтқа (гуручли, гречкали, жўхорили) сигир сутида тайѐрланган
(1:1) 150 г + 5 г сариѐғ + шарбат 50 мл
Тушлик Гўштли шўрва- 30 мл, картофель бўтқаси 150 г +ўсимлик ѐғи 5 г +
гўштли бўтқа 10 г +1/ 2 тухум сариғи
9 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта
Тушлик
Кечки овқат
Сутли бўтқа (гуручли, гречкали, жўхорили) сигир сутида тайѐрланган
(1:1) 150 г + 5 г сариѐғ + шарбат 50 мл
Гўштли шўрва - 40 мл, тўғралган сабзавотлар 150 г +5 г ўсимлик ѐғи
+ гўштли қийма 30 г (балиқ ѐки товуқ) +1/ 2 тухум сариғи + нон 5 г +
шарбат 30 мл
Қатиқ 150 г + сузма 40 г
10 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта
Тушлик
Ярим тушлик Кечки овқат
Сутли бўтқа (гуручли, гречкали, жўхорили) сигир сутида тайѐрланган
(1:1) 150 г + 5 г сариѐғ + шарбат 50 мл
Гўштли шўрва - 40 мл, тўғралган сабзавотлар 150 г +5 г ўсимлик ѐғи
+ фрикаделька 60 г (балиқ ѐки товуқ) +1/ 2 тухум сариғи + нон 5 г +
шарбат 30 мл
Сигир сути - 100 мл
Қатиқ 150 г + сузма 40 г
11 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта
Тушлик
Сутли бўтқа (гуручли, гречкали, жўхорили) сигир сутида тайѐрланган
(1:1) 150 г + 5 г сариѐғ + шарбат 50 мл
Гўштли шўрва 40 мл, тўғралган сабзавотлар 150 г +5 г ўсимлик ѐғи +
тефтел 60 г (балиқ ѐки товуқ) +1/2 тухум сариғи + нон 5 г + шарбат 30
20
мл
Ярим тушлик Сигир сути - 100 мл
Кечки овқат Қатиқ 150 г + сузма 40 г
12 ойлик бола учун намунавий таомнома. Бола талабига биноан кўкрак сути бериш
Нонушта
2 нонушта
Тушлик
Ярим тушлик Кечки овқат
Сутли бўтқа (гуручли, гречкали, жўхорили) сигир сутида тайѐрланган
(1:1) 150 г + 5 г сариѐғ + шарбат 50 мл
Қатиқ 200 г + печенье 5 г
Гўштли шўрва - 40 мл, тўғралган сабзавотлар 150 г +5 г ўсимлик ѐғи
+ буғли котлет 60 г (балиқ ѐки товуқ) +1/ 2 тухум сариғи + нон 5 г +
шарбат 30 мл
Сигир сути - 100 мл
Қатиқ 150 г + сузма 40 г
Do'stlaringiz bilan baham: |