ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ЎРТА ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ИХТИСОСЛАШТИРИШ МАРКАЗИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
|
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
биринчи ўринбосари
__________А.Ш.Иноятов
2021 й «___» ___________
|
Билимлар соҳаси: Соғлиқни сақлаш
“НУР ТЕРАПИЯДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ”
малака ошириш цикли
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент – 2021 йил
ТУЗУВЧИЛАР:
|
|
Ш.Ш.Ханходжаев
|
Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази нур терапияси бўлими шифокори
|
Ш.Ш.Махкамова
|
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ўқитувчиси
|
ТАҚРИЗЧИЛАР:
|
|
Н.С.Каримова
|
Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Маркази нур терапияси бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди
|
И.А.Махмудова
|
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевт ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари
|
Ўқув дастур Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказининг Педагогик кенгашида қўриб чиқилди ва тасдиқлашга тавсия этилди
«____»_______20......й. баённома № _____
Педагогик кенгаш раиси Л.Х.Мусаджанова.
Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълим муассасалараро Мувофиқлаштирувчи кенгашда муҳокама қилинди ва тасдиқланди. «____»________20......й. баённома № ___
Кириш
Мамлакатимизда ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларида ҳамширалик ишини халқаро андозаларга мос тарзда ташкил этиш борасида замонавий тизим яратилган. Мазкур ўқув дастури Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 4310-сон ва 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4666-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 160-сонли “Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги” буйруғи ижросини таъминлаш доирасида яратилган.
Дастурда ўқув фаннинг мазмуни, уни ўзлаштириш шакли ва усуллари мужассамлаштирилган. Дастур мазмунида назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллаш алоҳида эътиборга олинган.
Дастурда ўқув фаннинг мазмуни, уни ўзлаштириш шакли ва усуллари мужассамлаштирилган. Дастур мазмунида назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллаш алоҳида эътиборга олинган.
“Нур терапиясида ҳамширалик иши” ўқув дастури йўналишининг ўқув режаси асосида тайёрланган бўлиб, ҳамшираларни 144 кредит малака оширишлари учун мўлжалланган. Дастур фанлар модулларга ажратилган бўлиб: касбий ривожланиш модули маънавий ва сиёсий дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган янгиликлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳатлар, тиббиёт соҳасининг илм – фани ва амалиётининг ривожланиши тенденциялари ва ютуқлари, янги техника ва технологиялари тўғрисида маълумотлар киритилиб, тиббий таълимда узлуксизлиги ва узвийлигини, фанлар ва бўлимларни кетма-кетлигини таъминланган ҳолда тингловчиларни мустақил ишлашга ва фикрлашга қаратилган ўқув материалларини қамраб олган. Дастурда даволаш профилактика муассасалари ички касалликлар бўлимлари ҳамшираларини малакавий тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билим ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириши лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.
Мутахассислик фанлари модулидада “Нур терапиясида ҳамширалик иши” бўйича тегишли мавзулар кичик модул шаклида қамраб олинган. Хар бир мавзу бўйича ўқув материаллари таьрифлаб берилган ва ушбу мавзуни тўлиқ ўзлаштириш ҳамда талабга мувофиқ етарли назарий ва амалий билимларни эгаллаш учун зарур бўлган хажмда тақдим этилган..
-Аҳолига тиббий парваришни ташкил этишдаги меъёрий хужжатларни ўрганиш. Аҳолига тиббий парваришни ташкил этишдаги меъёрий хужжатларни юритишни билиш. тавсифномаси ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ, лозим бўлган янги билимлар ва кўникмаларни (билиши мумкин, билиши лозим, бажара олиши керак ва қайси амалий кўникмаларни ўзлаштириш лозим) етарли даражада ўзлаштиришга қаратилган материаллар тақдим этилган.
. 1.1. Мақсад:
Ўқиш натижасида ҳамшираларнинг мавжуд компетенцияларни такомиллаштириш ва касбий фаолият учун зарур янги компетенцияларни эгаллаш ва мавжуд малака доирасида уларнинг касбий даражасини ошириш. Ўрта тиббиёт ходимлари беморлар парваришида ҳар томонлама етук, етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишларига эришиш, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини кўтариш, аҳоли ўртасида саломатлик кўрсаткичларини янада ошириш, янги назарий билимларни амалий кўникмалар орқали мустаҳкамлаш ва чуқур билимларни эгаллашга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |