ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
мутахассислиги учун
Гематология, Микробиология, Иммунология, Биохимия
ёндош мутахассислик модулларидан клиник ординатор (резидент)ни тайёрлаш
ЎҚУВ (МОДУЛ) ДАСТУРИ
Билим сохаси:
|
|
Соғлиқни сақлаш
|
|
|
|
Мутахассислик:
|
|
Лаборатория иши
|
Тошкент 2021
Тузувчилар:
Саидов А.Б.
Маткаримова Д.С.
Сабитходжаева С.У
|
ТТА, Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедра мудири, т.ф.д.
ТТА, Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедра мудири, т.ф.д.
ТТА, Гематология, трансфузиология ва лаборатория
иши кафедраси катта ўқитувчиси
|
Шокирова Ф.Ж
|
ТТА, Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси катта ўқитувчиси
|
|
|
Тақризчилар:
Бабаджанова Ш.А.
|
Тошкент тиббиёт академияси,Гематология,
трансфузиология валаборатория иши кафедраси
профессори, т.ф.д
|
Сулейманова Д.Н.
|
ЎзР ССВ РИГИАТМ нинг Анемия маркази
раҳбари, т.ф.д.
|
Ўқув (модул) дастури Тошкент Тиббиёт Академиясида ишлаб чиқилган.
Ўқув (модул) дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими муассасалараро Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2021 йил 6 октябрдаги 5-сонли баённомаси билан маъқулланган.
Модулларнинг долзарблиги ва аҳамияти, соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни
Клиник ординатура (резидентура) – дипломдан кейинги таьлим тизими билан боғлиқ бўлган таьлим, шифокорларнинг узлуксиз касбий таьлим тизимининг таркибий қисмидир. Клиник лаборатор диагностика мутахассислигидан клиник ординатура (резидентура) - тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари учун дипломдан кейинги ўқишни бир шакли бўлиб, ундан кейин шифокорга клиник лаборатор диагностика малакаси берилади.
"Лаборатория иши" мутахассислиги бўйича клиник ординатура резиденти тегишли ёндош клиник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш учун ягона ўқув дастури тиббий таълим жаҳон Федерацияси, узлуксиз таълим ва қуйидаги ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ равишда миллий ўқув дастури талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган:
Ўқишнинг биринчи йилида клиник ординатор (резидент) томонидан одам организмидаги физиологик ва патологик холатларнинг бир-бири билан боғланишини, одам организмида кетаётган кўпчилик биологик ўзгаришларни аниқлаш, биологик суюқликларини ҳужайравий ҳамда кимёвий таркибини ўрганиш, биологик материалларни умумий клиник текшириш усулларини ўзлаштириш орқали касалликка тўғри ташҳис қўйишга ва даволашни назорат қилиш бўйича билимларни эгаллаши режалаштирилган. Ўқитишнинг иккинчи йилида клиник ординатор (резидент) микробиологик текшириш усуллари, иммунологик текшириш усуллари, изосерологик текшириш усуллари, молекуляр-генетик текшириш усуллари масалаларига алохида эьтибор қаратилган Ушбу ўқув дастур кундузги таълим шаклдаги 2 ўқув йилига мўлжалланган ва кредит-модул тизими асосида тузилган. Дастурда клиник лаборатор диагностикамутахассиси аҳолига лаборатор диагностик ёрдамни ташкиллаштириши, мустақил ва самарали фаолият юритиши учун барча тегишли назарий билим, кўникма ва компетенцияларни эгаллаш учун етарли ҳажмдаги вазифалар ўз аксини топган.
Ўқишнинг биринчи йилида клиник ординатор (резидент) томонидан одам организмидаги физиологик ва патологик холатларнинг бир-бири билан боғланишини, одам организмида кетаётган кўпчилик биологик ўзгаришларни аниқлаш, биологик суюқликларини ҳужайравий ҳамда кимёвий таркибини ўрганиш, биологик материалларни умумий клиник текшириш усулларини ўзлаштириш орқали касалликка тўғри ташҳис қўйишга ва даволашни назорат қилиш бўйича билимларни эгаллаши режалаштирилган. Ўқитишнинг иккинчи йилида клиник ординатор (резидент) микробиологик текшириш усуллари, иммунологик текшириш усуллари, изосерологик текшириш усуллари, молекуляр-генетик текшириш усуллари масалаларига алохида эьтибор қаратилган.
2 йиллик ўқиш даврида клиник ординатор (резидент) асосий мутахассислик модуллардан ташқари умумметодологик ва номутахассислик ёндош тиббий модулларини, ёндош клиник мутахассисликлардан гематология, микробиология, иммунология, биохимия бўйича хам бир қатор билимларни ўзлаштириши кўзда тутилган.
Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган қатор ислоҳатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инобатга олган ҳолда ушбу модул дастурида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, касалликларнинг олдини олиш, замонавий диагностика ва турли хил касалликларда даволашни юқори технологияли усулларини қамраб олишга алохида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари дунёвий ва маҳаллий эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, юқумли бўлган касалликларда клиник лаборатор диагностика шифокори тактикаси, юқумли бўлган биологик материаллар билан ишлаш, лаборатор диагностика хусусиятлари, лаборатория бўлимлари иш фаолиятини мослаштириш, хусусий химоя қоидаларига риоя қилиш, юқумли бўлган биологик материалларни ва ишлатилган буюмларни зарарлантириш, юқумли касалликлар полимераз занжирли реакция диагностикаси каби саволларга алоҳида мавзулар ажратилган.
Клиник ординатор (резидент)ни ўқитиш жараёнида янги педагогик технологиялар ва масофавий таълимдан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.
2. Ўқув (модул) дастурининг мақсади ва вазифалари
Do'stlaringiz bilan baham: |