Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

Аралаш патофизиология

Сурункали тизимли касалликлар (қандли диабет, артериал гипертензия, метаболик 
синдром, сурункали буйрак етишмовчилиги, жигарнинг сурункали касалликлари, 
гипергоцистеинемия, уйқуда обструктив апное ва хоказо). 

Псориаз, подагрик артрит, анкилозловчи апондилит, жигарнинг ноалкогол ёғли 
касаллиги, сурункали периодонтит, очиқ бурчакли глаукома, ичакларнинг 
яллиғланиш касалликлари 

Ятроген сабаблар (ТРУТТ назоратида ПБ биопсияси ва хоказо).
Медикаментоз терапия сабабли юзага келган 

Антигипертензив препаратлар (тиазид диуретиклар)

Антидепрессантлар (серотониннинг қайта қамрови селектив ингибиторлари, 
трициклик антидепрессантлар) 

Антипсихотик препаратлар (нейролептиклар)

Антиандроген препаратлар (ГНРГ аналоглари ва антагонистлари, 5-альфа-
редуктаза ингибиторлари) 


217 

Наркотик воситалар (алкоголь, героин, кокаин, марихуана, метадон, синтетик 
препаратлар, анаболик стероидлар ва бошқ.)
Психоген

Генераллашган тип (масалан, жинсий эҳтироснинг етишмаслиги ва жинсий 
яқинликдаги қийинчилик) 

Ситуацион тип (масалан, шерик, жинсий алоқани қийинлаштирадиган муҳит ёки 
стресс билан боғлиқ) 
Жарохат

Жинсий олат синиши 

Чаноқ суякларининг синиши 
 
1.1.3.1. Радикал простатэктомия, нур терапия ва брахитерапиядан кейин 
эректил дисфункциянинг юзага келиши 
Радикал простатэктомия – РПЭ (ҳар қандай шаклда: очиқ, лапароскопик ёки робот 
асситент ёрдамида) клиник жиҳатдан локаллашган простата саратони (PCa) билан 
касалланган ва камида 10 йил умр кўриши тахмин қилинган беморларда амалга 
ошириладиган кенг кўламли муолажадир [66]. Ушбу муолажа ҳаёт сифатига таъсир 
қилувчи муайян даволаш оқибатларига олиб келиши мумкин. Охирги вақтларда ушбу 
омилнинг аҳамияти ошди, чунки простата саратони тез-тез ёш беморларда аниқланмоқда 
[67, 68]. Адабиётларда келтирилишига кўра, 25-75% эркакларда жарроҳликдан кейин ЭД 
ривожланади [69]. Робот ассистент РПЭ оммавийлашиб боришини ҳисобга олган ҳолда 
ушбу операция операциядан кейинги функционал натижалар учун янги парадигмага 
айланди. Тизимли шарҳлашда 12 ойдан сўнг эрекциянинг тикланиши частотасида робот 
ассистент РПЭда қов орти РПЭга нисбатан статистик жихатдан устунлик аниқланган [71], 
аммо лапароскопик ва робот ассистент РПЭ кўрсаткичлари орасидаги фарқ статистик 
жихатдан ахамиятсиз [72]. Швециянинг 14 та клиникасида РПЭ ўтказилган беморлар 
иштирокидаги проспектив назоратли рандомизацияланмаган тадқиқотда робот ассистент 
ва очиқ РПЭ солиштирилган. Натижалар эректил функциянинг робот ассистент 
аралашувдан сўнг бироз юқорилигини тасдиқлади [73]. Аксинча, 2 та кириш йўлини 
солиштирилган III фаза рандомизацияланган назоратли тадқиқотда 12 ҳафтадан кейинги 
натижалар бир бирига ўхшаш бўлган [74]. Умуман олганда робот ассистент РПЭнинг ЭД 
борасида устунлигини аниқлаш учун кўпроқ назоратли проспектив тадқиқотлар 
ўтказилиши лозим [75]. Беморнинг ёши, ўтказилган операциялар сони ва қон томир-нерв 
боғламларининг сақланиб қолиниши имконияти РПЭда эректил функциянинг 
сақланишининг юқори кўрсаткичига эритиш учун асосий омиллардир [69, 76, 77].
Эректил функциянинг жарроҳликдан олдинги ҳолати – жарроҳлик аралашувидан 
кейин эректил функцияни тикланишини белгилайдиган асосий омил [68]. Шу сабабли, 
операциядан олдин эректил функцияси яхши беморлар нерв-тежовчи РПЭни ўтказиш 
учун идеал кандидат ҳисобланади [67, 68]. Операциядан кейин эректил функциянинг 
қайта тикланиши учун вақт муҳим клиник аҳамиятга эга. Адабиётлар маълумотларига 
кўра РПЭдан кейин эректил функция бир неча йил давомиада (48 ойгача) тикланиши 
мумкин [78]. Бундан ташқари кўпгина муаллифларнинг фикрига кўра операциядан 
кейинги вақтда эректил функциянинг (хар қандай турининг) реабилитациясини иложи 
борича эрта бошлаш керак [67, 69].


218 
ЭД простата бези ракида олиб бориладиган ташқи нур терапия ва брахитерапиядан 
сўнг ҳам кузатилади [79-81]. Простата безини нурлантиришдан сўнг ЭДнинг келиб 
чиқиши механизми ўз ичига қон томир-нерв боғламларининг, жинсий олат қон 
томирларининг ва каверноз таналарнинг зарарланишини олади [79]. Простата бези 
ракининг криотерапия ва юқори интенсивликдаги фокусли ультратовуш каби алтернатив 
даво усуллари РПЭ ёки нур терапияда учраш частотасига мос ёки ундан кўпрок частотада 
ЭД чақиради [82, 83].

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish