Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  Сийдик кислотали ва аммоний урат тошлари



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

4.7. 
Сийдик кислотали ва аммоний урат тошлари 
Сийдик кислотаси ва аммоний урат тошлари бўлган барча беморлар қайталаниш 
хавфи юқори гуруҳга киради [246]. Урат тошлари буйракдаги тошларнинг тахминан 10% 
ни ташкил қилади [260]. Улар гиперурикозурия ёки рНнинг паст даражаси билан боғлиқ. 
Гиперурикозурия овқатланиш хусусиятлари, ортиқча эндоген шаклланиш (ферментлар 
бузилиши), миелопролифератив касалликлар, ўсманинг лизис синдроми, дори 
препаратлари, подагра ёки катаболик моддалар алмашинуви туфайли юзага келиши 
мумкин [261]. рНнинг паст даражаси одатда аммоний экскрециясининг пасайиши 
(инсулин резистентлик ёки подагра), ортиқча эндоген шаклланиш (инсулин резистентлик, 
метаболик синдром ёки юклама туфайли лактоацидоз), овқат маҳсулотларида кислота 
миқдорининг ортиши (кўп миқдордаги ҳайвон оқсиллари) ёки асосларнинг сезиларли 
даражада йўқотилиши (диарея) билан боғлиқ [261]. 
Аммоний урат тошлари жуда кам учрайди, бу барча турдаги тошларнинг 1 фоиздан 
камини ташкил қилади. Улар СЙИ, мальабсорбция (ичакнинг яллиғланиш касаллиги, 
илеостома ёки тез-тез сурги дорилардан фойдаланиш), калий етишмовчилиги, 
гипокалемия ва тўйиб овқатланмаслик билан боғлиқ. 
4.7.1. Ташхислаш 
Иловаларда сийдик кислотали ва аммоний урат тошларини ташхислаш ва даволаш 
алгоритми кўрсатилган. Креатинин, калий ва сийдик кислотаси учун қон таҳлилини 
ўтказиш керак. Сийдикни таҳлили сийдик миқдори, рН қиймати ва солиштирма оғирлиги, 
шунингдек сийдик кислотаси миқдорини аниқлашни ўз ичига олади. Аммоний урат 
тошлари мавжуд бўлса, сийдикни стериллик учун экиш амалга оширилади. 
4.7.2. Натижаларни талқин қилиш 
Сийдик кислотаси ва аммоний уратдан ташкил топган тошлар ҳосил бўлиши 
умуман турли биокимёвий шароитларда содир бўлади. Сийдикдаги рНнинг доимий паст 
қиймати (< 5,8) сийдик кислотасининг кристалланишига олиб келади. 
Гиперурикозурия сийдик кислотасининг экскрецияси катталар учун > 4 ммоль/сут, 
болаларда > 0,12 ммоль/кг/сут даражада белгиланади. Беморларда гиперурикемия қайд 
этилиши мумкин, аммо тош ҳосил бўлиши билан боғлиқлиги тўғрисида ишончли 
далиллар мавжуд эмас. 
Гиперурикозурияда кальций оксалат тошларининг ҳосил бўлишини сийдик 
кислотаси тошларидан сийдикнинг кислоталик даражасига кўра фарқлаш мумкин. 
Кальций оксалат тошлари учун сийдик рН қиймати одатда 5,5дан баланд, сийдик 
кислотаси тошлари учун эса 5,5дан кичик кўрсаткични ташкил қилади. Камдан кам 
ҳолларда сийдик кислотаси тошлари гиперурикозурия мавжуд бўлмаган ҳолатларда ҳосил 
бўлади [262, 263]. Аммоний уратнинг кристалланиши сийдик рН > 6,5 даражасида, сийдик 
кислотасининг юқори даражасида, аммоний катион вазифасини бажарганда содир бўлади 
[264-266]. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish