дори воситаларини қўллаш: сульфаниламидлар, бир қатор антибиотиклар,
нитрофуранлар – сперматоген эпителийга салбий таъсир кўрсатади, бу эркакларда
бепуштликка олиб келиши мумкин. Радиацион зарарланиш сперматоген эпителийга
бузғунчи таъсир кўрсатади.
Одатдагидек интоксикациялар – алкогол ва тамакини суиистеъмол қилиш ҳам
маълум даражадаги аҳамиятга эга. Алкоголизмдан азият чекадиган одамларда эякулятдаги
аниқ ифодаланган ўзгаришлар аниқланади,
улар ҳаракатсиз ва патологик
сперматозоидларнинг кўпайишига олиб келади.
Уруғ тизимчаси томирларининг варикоз кенгайиши (варикоцеле) мояк
функциясининг бузилиши сабаби бўлиши мумкин, камдан кам учровчи икки томонли
жараёнда эса у эркаклар бепуштлигининг сабаби хам бўлиши мумкин.
5.3. Классификация Эркаклар бепуштлигининг қуйидаги шакллари мавжуд: секретор, экскретор,
атоиммун, аралаш ва нисбий.
Секретор бепуштлик мояк
тўқималарида
сперматозоидларнинг ҳосил
бўлишининг бузилиши ва биринчи навбатда гипогонадизм туфайли юзага келади. Эркак
гипогонадизми моякнинг сперматогенетик ва/ёки гормонларни ишлаб чиқариш
функциясининг пасайиши ёки йўқлигини англатади. Бирламчи ва иккиламчи
гипогонадизм турлари ажратилади.
Бирламчи гипогонадизмда бевосита моякларнинг
шикастланиши рўй беради (туғма дисгенезиялар, крипторхизм, орхит, травма ва
бошқалар).
Иккиламчи гипогонадизмда мояк функцияси марказий асаб тизимининг,
биринчи навбатда гипоталамус-гипофиз соҳасининг (нейроинфециялар, гипофиз
ўсмалари, травма ва бошқалар) зарарланиши натижасида бузилади, бу гонадотропик
гормонлар секрециясининг пасайиши билан боғлиқ.
Экскретор (обструктив) бепуштлик уруғ йўллари стенози ва облитерацияси ёки
ривожланиш нуқсонлари ва сийдик чиқиш йўллари облитерацияси натижасида
ривожланади, бу вақтда моякларнинг ўзида сперматогенез жараёни эса сақланиб қолади.
Уруғ йўлларининг икки томонлама обструкцияси ҳолатида эякулят орқа уретрага
тушмайди. Уруғ йўлларнинг ўткизмаслик сабаблари кўпинча бу уларнинг аплазияси ёки
яллиғланишдан (орхит, эпидидимит) кейинги облитерацияси ёки шикастланишдан
кейинги чандиқли ўзгаришлари натижасида торайиши ва облитерацияси ҳисобланади.
Гипо- ва эписпадияларнинг оғир кўринишларида ва уретранинг облитерациясида уруғ
аёлнинг жинсий йўлларига тушмайди. Экскретор бепуштликнинг махсус шакли бу
асперматизмдир. Бу ҳақиқий ёки сохта бўлиши мумкин. Ҳақиқий асперматизм оргазм ва
эякуляция билан бирга келмайди ва марказий ва/ёки периферик асаб тизимининг
шикастланиши билан боғлиқ.
Сохта асперматизм (ретроград эякуляция) сперманинг сийдик пуфагига ретроград
чиқиши натижасида юзага келади. Бу простата безидаги операциялардан сўнг, кўпинча
унинг ТУРидан кейин кузатилади.